ЭШИК ОЛДИГА КЎМИЛГАН ХАЗИНА

Икки қўшниҲовлисининг каттакичиклиги бир хиламмо томорқага икки хил ёндашувБири томорқасидагиернинг бир қисмига аллақачон турли экинлар экиб улгурган, қолганини экишга тайёрлаб қўйганИккинчисинингтоморқасини ўт босибчим бўлиб ётибдиУнга ишлов бериш ҳақида ҳали ўйлаб ҳам кўргани йўқ. Тағин ўзиниоқлашга баҳона ҳам топади: «Ер ҳали обитобига келмаган», «Бугунэрта иш бошламоқчи бўлиб турибман» ваҳоказо

Кафтдек ерга ҳам ишлов, меҳр берилса, меҳнат қилинса, баракасидан қуруқ қўймайди. Рўзғор бут, яна уч-тўрт сўм даромад ҳам келади. Меҳнат қилиш ўрнига турли важ-баҳоналар топилаверса, меҳнат қилиш ёқмаса-чи? Энг ёмони, бундайлар эртага кузда ҳам ҳосилни кам олгач, ўзидан бошқа ҳаммани айбдор қилади. Боз устига, бугун экишга бир кун кечикилса, эртага ҳосил етилиши 15-20 кунга ортда қолади.

Ҳозир томорқасидан унумли ва оқилона фойдаланаётган юртдошларимиз кўп. Улардан бири Пайариқ туманидаги «Қудратов Шодиёр замини» фермер хўжалиги раҳбари Шодиёр Қудратовдир. Унинг айнан, шахсий томорқасига нима эккани билан қизиқдик.

— Шахсий томорқам майдони 14 сотих, — дейди Шодиёр ҚУДРАТОВ— Фермер хўжалиги ерларидан ташқари, шахсий томорқани ҳам унутиб қўймайман. Унга ҳам рисоладагидек ишлов беришга, албатта, вақт топаман. Томорқасига яхши қарамайдиганларни кўрсам, жаҳлим чиқиб кетади. Ахир, ер бирингга ўн, юз қилиб қайтаради. Ер майдони, ариқларда сув бўлмасаям майли эди, дейман-да! Ҳаммаси бор…

Йигирманчи мартга қадар томорқамизга картошка, пиёз, сабзи, помидор экдим. Гул экишни ҳам унутганим йўқ. Қолган бўш жойга беда экишни мўлжаллаб турибман. Бу ҳовлимизда сақлайдиган икки бош соғин сигир ва бузоқ, тўрт бош қўй ва қўзи учун. Эринмай меҳнат қилинса, томорқадан ҳам яхшигина даромад олса бўлади. Ҳеч қачон атай ҳисобламаганман-у, лекин ҳарқалай, 8-10 миллион сўм даромад келади. Эртага бу ҳосилдан бўшаган жойга кечки картошка бодринг, ловия, мош, шолғом ва сабзи экишни мўлжаллаяпман. Бу бир йилда икки марта ҳосил, дегани. Шу билан бемалол қишлигимиз ҳам чиқади. Ортганини сотамиз. Сут-қатиқ, сариёғ ҳам ўзимиздан чиқади. Томорқамизда ёнғоқ, олма, гилос каби дарахтлар бор. Хуллас, имкони борича томорқадан унумли фойдаланиш тарафдориман.

«Оила даврасида» газетаси

Дўстларингизга ҳам улашинг!