Florida Pearl деб номланган юқори сифатли оқ қулупнай нави ҳақида биласизми?

Florida Pearl — қиш ва эрта баҳорда етиштириш учун турлича ўстириш тизимларига мосланган қисқа кунлик оқ қулупнайнинг эртаки нави учун бренд номидир.

Бу нав етиштириш даври анча кенгроқ бўлган тропик ҳудудларда ҳам ўстирилиши мумкин. 2021/2022 йиллардаги сўнгги кампания давомида биринчи тижорий синовлар ва савдолар муваффақиятидан сўнг АҚШда ушбу навнинг маркетинги билан шуғулланувчи компания Флорида ва Калифорния минтақаларида 100 гектардан ортиқ Florida Pearl’ни ўстиришга кўмак берди.

Жорий мавсумда бу нав Европа ва Яқин Шарқ бозорларига чиқди,.

«Florida Pearl FL 16 78 109 cv нави — Флорида университетида ишлаб чиқилган ноёб оқ қулупнай. Доктор Вэнс Уитакер уни ноодатий ва жозибали оқ ранги, ширин таъми ва ананасникидек ифори учун танлади», дейди Eklan Marketing Company Inc. (Emco Cal) вакиллари.

Florida Pearl навининг мевалари ўртача катталикда, конус ёки юрак шаклида бўлади. Унинг пўстлоғи тўлиқ пишиб етилганида баъзан қизил уруғчалари билан оч пушти тусга киради. Меваси қаттиққина бўлиб, жуда чиройли тузилишга эга. Уни ўртача сақлаш муддати тахминан олти кун.

Компания Florida Pearl’нинг Флорида университети портфолиосидаги энг эртаги ва энг ҳосилдор навлардан бири эканини айтмоқда. Фермерлар биринчи мевалар экилгач, 50-60 кун ўтиб, ҳосилни йиғиб олишлари мумкин. Ҳосилдорлик ҳар бир ўсимликдан 900 г дан 1200 г гачани ташкил қилади.

Испаниянинг Уэльва провинциясидаги сўнгги қулупнай кампанияси давомида 5 нафар фермер Florida Pearl’ни синовдан ўтказди. Резаворлар кичик ҳажмда етиштирилганига қарамай, янги нав ҳақидаги маълумотлар бозорлар, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда шов-шувга сабаб бўлди. Florida Pearl’га эътиборнинг ортиши ҳатто синов босқичидаёқ, ўзига хос хусусиятларга эга юқори сифатли навларга глобал қизиқиш катта эканини кўрсатмоқда.