ЎЗБЕКИСТОНДА ЕТИШТИРИШГА МЎЛЖАЛЛАНГАН ИНТЕНСИВ ФУДЖИ ОЛМА НАВИ

ФУДЖИ

Ватани: Япония (1939 й. ).

Терим вақти: сентябрь ойи

Мева йириклиги : 70-85 мм

Чанглатувчи навлар: Голден Делишес, Гала, Гренни Смит ҳамда аксинча Гала, Голден Делишес ва Элстар навлари учун чанглатувчи ҳисобланади.

Дарахтнинг ўсиш ва мева бериш гуруҳи: III-гуруҳ.

Дарахтнинг ўсиш тезлиги: кучли

Ҳосилдорлик ва сийраклатиш: ҳосилга барвақт киради, ўрта-кўп ҳосилдор, солкашликка чалинади.

Касалликларга чалинувчанлиги: паршага ўртача чалинувчан, ун шудринг ва бактериал куйишга кам чалинувчан.

Меваси: қизил рангда (тоғли ёки салқин ҳудудларда) қарсилдоқ, ширин, деярли кислотаси йўқ. Рангланиши қийин худудларга тавсия этилади.

Сақланиши: совуқхонада 6 ой, газли муҳитда 9 ой.

Ишлатилиши: ширин олма афзал кўриладиган давлатларда кенг истеъмол қилинади.