Ғаллани баргдан баҳорги озиқлантириш

Баргдан озиқлантириш ўсимликнинг фотосинтез жараёнинг жадаллаштиради, барг сатҳини қалинлашиши ҳисобига касаллик ва зараркунандаларга чидамлилигини оширади.

Ўсимлик баргида ҳосил бўладиган органик модданинг кўпайиб, ўсимликларнинг ўсиш ва ривожланиши жадаллашади. Таркибида азот, фосфор ва калийли макроэлементлардан ташқари бор, молибден, мис, темир каби ўсимлик барги орқали ўзлашадиган микроэлементлар ҳам мавжуд мураккаб ўғитлар билан март ойида 2 марта ва апрель ойида 1 марта озиқлантириш яхши самара беради.

Ғаллани озиқлантиришда гектарига 600-700 м³ меъёрда суғориш ишларини ўтказиб, чекланган дала нам сиғимини 70-75-70% бўлишини таъминлаш зарур. Суғориш ишларини маҳаллий ўғитлар билан шарбат усулида амалга оширилганда, ўсимлик томонидан тупроқда етишмаётган микроэлементлар билан таъминланишига замин яратилади.

Манба: https://t.me/tomchikanali/7735