Иссиқхона газисиз, ресурстежамкор иннавацион иссиқхона қуришни янги истиқболи усули

Иссиқхона(теплица), парник – устки ойнаванд ромлар ёки шаффоф плёнкалар ёпилиб, деҳқончилик қилинадиган маҳсус жой  бўлиб, уларда  асосан кўчат, эртаги савзавотлар, цитрус мевалар ва пакана бўйли мевали дарахт ва буталарни, ҳамда, резаворлар етиштиришга ихтисошлашган бўлади.

Иссиқхоналар бир ва икки нишабли, ёйсимон, чуқур ва  ер устки, офтоб, биологик ёқилғи ва техника воситалари (сув, пар ва электр) ёрдамида иситиладиган турлари, Ўрта Осиёда биологик  ёқилғи билан иситиладиган чуқур, бир нишабли ва кўп нишабли иссиқхоналар ҳам мавжудир. Қандай экин экилиши ва фойдаланиш муддатига қараб иссиқхоналар иссиқ, илиқ ва совуқ турларига бўлинади. Иссиқ иссиқхоналар 70-80 сантиметр чуқур кавлаб, 50-60 сантиметр қалинликда янги гўнг солинади ва қишда фойдаланилади. Илиқ иссиқхоналар 50-60 сантиметр чуқур кавланиб, 30-40 сантиметр қалинликда гўнг солинади ва эрта бахорда фойдаланилади. Совуқ иссиқхоналар 20-25 сантиметр чуқур кавланиб гўнг солинмайди. Кўчат етиштириладиган иссиқхоналардаги биологик ёқилғининг қалинлиги 10-12 сантиметр, питировка қилинадиган иссиқхоналардаги эса 15-18 сантиметр, ердан иссиқхона ромигача бўлган оралиқда 8-12 сантиметр бўлади. Усти плёнка билан ёпилади. Ҳозир бир неча 100 гектарлаб замонавий иссиқхоналар қурилган.

 

             Иссиқхоналарда мавжуд бўлган муамолар.

  • биринчи муамо – қурилган замонавий иссиқхоналардан – иссиқхона газини чиқишини кўпайиши, бу экалогик муомма бўлиб, жамиятнинг ҳамма қатламига катта таъсир қилмоқда;
  • иккинчи муаммо – замонавий иссиқхоналардаги фойдаланилган тупроқдаги макро-микро элементларнинг  миқдори ёз ойларидаги иссиқ туфайли куйиб қолиши – уч йилга етмай тугаб қолиши, натижада унумдор тупроқни алмаштириш мураккаблиги;
  • учунчи муаммо – ресурслар(сув, пар, электр энергия, иссиқлик энергияси)ни меъёрларидан бир неча баровар кўпроқ ишлатилиши, ресурсларни ортиқча ишлатилиши эса етиштириладиган мақсулотни таннарҳига таъсир қилиб, махсулотни қимматлашига олиб боради;
  • тўртинчи муаммо – замонавий иссиқхоналарда ишлаётган ходимларни, иссиқхона хизматини амалга оширишда кўплаб қийинчиликларга учраб туриши(анамал совуқда ва иссиқда, шамол ва бўронларда қийинчиликларга учраши);
  • бешинчи муаммо – иссиқхоналарда етиштирилаётган махсулотларни таркибида кўплаб заҳарли моддаларни қолдиғи кўпайганлиги – оқибатида, уларни истеъмол қилган инсонларнинг соғлиғида муоммалар вужудга келаётганлиги, яъни инсонлар кўплпб ҳасталикларга учраётганлигидир.

Шахрихон туманидаги “Найнаво оқшоми” илмий экспериментал уруғчилик фермер хўжалигида, бир грух илмий ходимлар томонидан, 1996 йилдан буён иссқхона гази хосил бўлмайдиган, ҳозирги замонавий иссиқхоналарда ишлатилаётган ресурслар(сув, элект энергия, минерал ўғитлар)ни 3 баровар кам сарф қилинадиган иссиқхона устида илмий изланишлар олиб борилмоқда. Бу типдаги иссиқхонани(10м х 10м = 100 кв.м) ўлчамда аввал фермер хўжалиги рахбарини уйида қуриб, мана 29 йил давомида, унинг устида ҳар ҳилга илмий тажрибалар ўтказилди, яхши натижаларга эришилди.

Илмий изланишлар, ўтказилган бир неча ўндан ортиқ тажрибалар натижалари асосида ушбу иссиқхонани қуриш тавсиялари ишлаб чиқилди.

Иссиқхонанинг энг асосий натижалари қуйидагилардан иборат:

  • биринчидан – иссиқхонадан ажралиб чиқаётган иссиқхона гази минимал даражада камайганлиги натижасида, экалогияга зарари ўрнига фойдали кислародни кўпайганлиги билан ҳарактерланади;
  • иккинчидан – иссиқхонадаги тупроқни узлуксиз ишлатилиши, яъни, бир неча ўн йиллар давомида узлкусиз ишлатилиши имконияти вужудга келганлиги;
  • учунчидан – унда ишлаётган ходимларни иш шароити яхшиланиши натижасида ишлари енгиллаб, соғлиғи мустаҳкамланишида;
  • тўртинчидан – сув, электр энергия ресурслари уч баравар қисқарганлиги, минерал ўғитларнинг ўрнига биологик ўғитлар ишлатилиши оқибатида, ишлаб чиқарилаётган қишлоқ хўжалиги махсулотларини таннархи ҳам уч бароварга қисқариши;
  • бешинчидан – ҳар бир квадрат ёпиқ майдондан чиқаётган қишлоқ хўжалиги махсулотларнинг рентабиллиги-самарадорлиги уч бароварга кўпайганлиги;
  • олтинчидан – ушбу иссиқхонада етиштирилган махсулотларни истемол қилган инсон, ҳасталикларга чалинмай, соғликларини тиклашга ёрдам бераётганлиги билан ҳарактерлидир.

Ҳозирги вақтга келиб, ушбу иссиқхонани, яъни, иссиқхона газисиз ва ресурстежамкор иссиқхонани бир неча баровар кенгайтириш лозимлигини ҳаёт исботлаб турибди.  Уни қурииш учун – техник лойихалаш ишлари ниҳоясига етказилди.

Цитрус меваларни етиштириш учун қуриладиган иситилмайдиган иссиқхонлар учун ҳам тавсиялар ишлаб чиқилди. Цитрус мевалар усти икки нишабли қилиб ёпилган бир қаторли траншеяларда яхши ўсиши исботланди. Бундай тарншеяларда бўйи 2м ва шох шаббасининг диаметри 2,5 м гача келадиган дарахлар ўстирилади. Траншеянинг бўйи 20-30 метр бўлади,  уларнинг орлари 5-6 метр қилиб шарқдан ғарбга қараб жойланади. Траншеянинг юқори қисми 3м ва туби 2,2м қилинади, траншеянинг девори қулаб тушмаслиги учун нишаброқ қилинади, траншеяни техникалар билан қазган маъқулроқ, тарншея 1,5 м чуқурликда ва 2,6 м кенгликда қазилиб, деворларининг нишаби қўлда қилинади. Тарншеянинг бир бошига жипс қилиб эшик ўрнатилади, хар траншеяга алохида эмас балки, беш олти траншеяни бирлаштирадиган бир умумий йўлак қилиб, битта эшик очса хам бўлади.

Устинни икки нишабли қилиб ёпиш учун ўрталарида 2,5 м дан оралиқ қолдириб ва траншеянинг кўндалангига қаратиб мустахкам рейкалар солинади, рейкаларнинг учларини пахса деворлар устига кўйиб, хар бир рейка учининг тагига икки қават пишиқ ғишт терилади. Кўндаланг рейкалар устига тарншея бўйлаб солинган харини кўтариб туриши учун ускуналар беркитилади.

 

Траншеяни яхшироқ ёритиш учун хамда куз ва қишки ёғинларнинг тез оқиб тушиши учун тепасини нишаблиги 30 градусли қилинади. Тараншеялар ўртасидаги йўлакларда қолган пахса тупроқ пахса деворлар ёнига сурилади ва ўртасига қиялатиб шаббаланади. Траншеяларга сув сизиб ўтмаслиги ва деворлар қулаб кетмаслиги учун, деворлар ёнидан траншеялардаги қияликлар сомонли лой билан сувалади, траншеядаги ортиқча сувлар чиқиб кетиши учун трубалар хам ўрнатиш мумкин. Кўчат ўтказишдан олдин траншеянинг хар квадрат метрига 10-15 кг ҳисобидан яхши чириган гўнг солиниб, ундаги тупроқ 40 см чуқурликда чопилади. Бу тупрқ устига уч қисм гумусли тупроқ ва бир қисм чиринди хамда хар квадрат метрига 100 гр хисобидан суперфосфат қўшиб тайёрланган аралашма солинади. Бу аралашманинг қалинлиги 30 см бўлиши керак.

Хозирги даврга келиб иситилмайдиган иссиқхоналарни қуришни янги техналогиялари ишлаб чиқилди, яъни хар бир хонадондаги ер сатхидан сизот сувларини яқин – узоқлигига қараб траншеяларни чуқурлигини 0,5 метр, 1,0 метргача ковлаб иситилмайдиган парниклар қуриш мумкин.

Абдумалик Ўринбоев – Селекционер – патентшунос, ихтирочи – велосаёҳатчи, «Найнаво оқшоми» илмий экспериментал уруғчилик кўп тармоқли фермер хўжалигни илмий  ходими,  Ўзбекистон тиббий – илмий фаолият билан шуғилланувчилар  «ТАБОБОТ» Академиясининг аьзоси ва Махпират номидаги Ўрта Осиё халқлари тарихи институтини «ТУРОН»  фанлари Академиясининг  Фахрий Академиги.