ГИЛОСНИНГ «КОРДИЯ» НАВИ

Ушбу нав 1963 йили Чехияда кашф этилган. Кейинроқ «Техловичка-2» номи остида етиштирилган қишлоқ номи билан селекция қилиниб, 1981 йили давлат рўйхатига киритилган. Дарахтнинг ўсиш суръати ёш кўчатларда жуда кучли, кейинроқ эса мўътадиллашиб, дарахт думалоқ шаклга киради. Баҳор охирида гуллайди ва жуда мўл ҳосил беради. Мевалари юрак шаклида бўлиб, бироз чўзинчоқ. Мева пўсти ранги қирмизидан тўқ сиёҳранггача, мева гўшт қисми эса, пушти югурган қизил рангга эга. Мевалари таранг бўлиб, ширин ва нордоннинг меъёрий уйғунлигидаги ажойиб таъмга эга. Пишиб етилиш даври аксарият навларга нисбатан 15-20 кун кечроқ. «Кордия» нави ўзи учун номутаносиб нав бўлиб, уни чанглатиш учун бошқа навлардан фойдаланилади, масалан Регина, Хеделфингер, Стар ва Шонбургер каби. Ўзбекистон шароитида иккитали меваси кўп бўлмоқда. Ҳавоси салқин ҳудудларда экилганда яхши натижа беради.

AGROBLOGER канали: @agrobloger

Дўстларингизга ҳам улашинг!