Ғовакловчи пашша ва қарши кураш чоралари

Ғовакловчи пашша 1999 йилда республикамизда биринчи марта рўйхатга олинган. Бу тур ғовакловчи пашша учун помидор, бодринг энг хушхўр ўсимлик ҳисобланади. Бу зараркунанда ўсимлик барги мезофили билан озиқланиб фотосинтетик юзани камайтиради, баъзи ҳолларда барглар қуриб қолади.

Ғовакловчи пашшаси, ғумбаги ва зарари.

Кураш чоралари. Агротехник кураш: Алмашлаб экиш, қатор ораларига ишлов бериш. Биологик кураш: Сабзавотлардаги ғовакловчи пашшага қарши биологик кураш учун олтинкўзни 3-4 кунлик тухумини зараркунанда сонига қараб 1:10, 1:5 нисбатларда чиқариш. Кимёвий усул: Агарда ғовакловчи пашшанинг миқдори кўп бўлганда қуйдаги препаратлардан бирини қўллаш тавсия этилади: Суми-алъфа 20% эм.к. препаратидан – 0,6 л/га, Конфидор, 20% эм.к. – 0,25 л/га, Вертимек,  1,8% эм.к. – 0,6 л/га, Карбофос, 50% эм.к. – 0,6 л/га қўллаш тавсия этилади.

Манба: САБЗАВОТ ЭКИНЛАРИНИНГ ЗАРАРКУНАНДА, КАСАЛЛИКЛАРИ ВА УЛАРГА ҚАРШИ КУРАШ ЧОРАЛАРИ (Фермерлар учун қўлланма)

Дўстларингизга ҳам улашинг!