Грек ёнғоғини пайвандлаш

Грек ёнғоғини вегетатив усулда кўпайтириш уруғидан кўпайтиришга нисбатан афзалроқдир: бу ҳолда навнинг тозалиги (барча белгилари) сақланиб қолади, мева бериш вақти тезлашади, хосилдорлиги ошади.

Терисининг қалқончасини пайвандтагнинг Т-шаклидаги кесимига қўйиш билан ҳам куртак пайвандлаш мумкин (расм 13).
Икки ёшли уруғкўчатлар куртак пайвандланади. Агар уруғи экилган ёнғоқларга яхши парвариш берилса – биринчи йили пайвандлаш мумкин бўлади.
Уруғкўчатлар қатор ичида 25-30 см тартибда жойлаштирилган бўлса уларни иккинчи йили бошқа участкага олиб экилгандан сўнг пайвандлаш мумкиндир. Пайвандлашдан бир ой олдин уругкўчатларни илдиз бўғизи бироз очилади, бегона ўсимликлар олиб ташланади, 3-4 кун олдин эса пайвандтагларни суғоришади ва кейин ҳам тупроқни нам ҳолда ушлаб турилади. Пайвандуст материал – куртакли қаламчалар навли дарахтлардан, иложи борича она плантациядан тайёрланади.
Эрта баҳорда шарбат ҳаракатидан олдин она дарахтлардан каламчалар тайёрлаш учун асосий новдалари кесилади (ёшартирилади), шох-шаббалари ривожланиши учун бир қанча новдалар кесилмай қолдирилади.

Она дарахтлардан қаламчалар улашдан бир кун олдин кечқурун ёки пайвандлаш куни кесилади. Пайванд учун энг ривожланган куртаклар, бир йиллик новданинг ўрта қисмидан олинади. Каламчалар асоснинг 2-3 куртаклари тепасидан кесилади. Улар ёғочланган, зарарланмаган, яхши ривожланган бўлишлари керак. Қаламчалардаги барглар кесиб ташланади – 0,5-1,0 см узунликда банди қолдирилади, 50-100 дона қилиб боғланади, навнинг номи кўрсатилади ва оқиб турган сувга жойлаштирилади.
Уруғкўчатларнинг танаси пайвандлашдан бир ой олдин 10 см баландликкача тупроқ билан кўмилади (беркитилади), натижада танача текис бўлади ва териси енгил ажралади. Пайвандлашдан 2-3 кун олдин суғорилади ва таначаларнинг кўмилган қисми очилади. Ўзбекистон шароитида пайвандлашни июннинг бошида (бу ҳолда куртаклар шу йили ўсабошлайдилар) ва августнинг охиригача бажарилади (бу ҳолда куртаклар кейинги йили ўсадилар).

Тупроқнинг юза қисмидан 10 см баландликда шарқ томонидан пайванд қилинади, бу томонда куртакни кўкариб қолиши учун энг қулай шароитдир. Пайвандлаш учун яхши пишган куртаклар, новданинг ўрта қисмидан олинади.
Пайвандлашни икки усул билан бажариш мумкин: туғри бурчакли қалқонча шаклда (ярим халқа) ёки қалқонча билан пайвандлаш учун (ярим халқа) иккитали пичоқ ишлатилади, пичоқлар бир-биридан 3-3,5 см оралиқда параллель равишда жойлашган бўлади (расм 14). Шундай қилиб уруғкўчатда териси икки жойда кесилади, танасини ярмисигача. Сўнгра оддий пайвандлаш пичоғи билан ёки жуфтли пичоқни биттаси билан горизонтал кесимни ўнг томонидан вертикал кесиш билан бир-бири билан бирлаштирилади.

Териси ёғоч қисмигача кесилганига ишонч ҳосил қилиш учун олинган ярим халқани ёғоч қисмидан бироз ажратадилар, аммо камбиал қаватни қуриб қолмаслиги учун жойида қолдирадилар. Пайвандустда ўша пичоқ билан иккита кўндаланги кесим қилинади. Сўнгра жуфтли пичоқнинг биттаси билан, кўндалангларни бирлаштириш учун пайванд иккита бўйига кесилади.
Кесимларни қилаётган пайтда, куртак олинадиган қалқонча ўртасида бўлиши керак (ярим халқа). Каламчани куртаги билан пичоқни суяк қисми ёрдамида ёғочдан ажратилади, сўнгра катта кўрсаткич бармоқ билан секин қаламчадан ажратилади (расм 15, 16).

Қалқонча олинганидан сўнг куртак тўқималари зарарланмаганига ишонч ҳосил қилиш учун қаламчани текшириш керак. Агар у мавжуд бўлса қалқонча ташлаб юборилади. Қаламчадан ажратилган қалқончани тезда пайдандтагга ўтказилади, ундаги пўстлоқ қайилтирилади ва ярим қалқон қўйилади (расм 17).
Пайвандтагдан ортиқча чиқиб турган терини пичоқ билан кесилади, тери билан қалқончани чети орасида 1-2 мм ли оралиқ қолдирилади. Бундай ораликни қалқончани камбиал қаватга зич ёпишиб туриши учун қолдирилади. Кўйилган қалкончани (ярим халқа), узунаси 35-40 см ва эни 10 см бўлган плёнка билан зич бойланади, бунда пайвандтаг ва пайвандуст орасида ҳаво қатлами қолмаслиги керак. Куртак банди билан очиқ қолдирилади.
Т-шаклидаги кесимга қалкончани пайвандлашда пайвандтагга оддий пайвандлаш пичоғи билан Т-ҳарфига ўхшаб тери кундаламига 1,5-2 см ва узунасига 3,0-3,5 см қилиб кесилади. Кесишнинг четлари пичоқнинг суяк қисми билан новданинг ёғоч қисмидан аста ажратилади. Пайвандустда оддий пичоқ билан эни 0,8-1,5 см, узунлиги 3,0-3,5 см қилиб қалқонча куртаги билан кесиб олинади. Қалкончани остки четлари юмалоқланади. Сўнг қалқонча куртаги билан қаламчадан олинади ва тезда Т-шаклидаги кесимга қўйилади. Қалқонча пайвандтакнинг териси остига тўлик жойлаштирилгандан сўнг пайвандланган жой полиэтилен плёнкаси билан зич қилиб боғланади, куртак очиқ қолиши зарур.
Лентани юқоридан пастга қараб ўрашади, у кўндаланг кесимни ёпиши керак. Боғламни оҳири узунасига кесимнинг пастки қисми билан мос келиши зарур ёки бироз пастроққа туриши керак.
Пайвандтагни пайвандўст билан бирлашиб ўсиб кетиши одатда 15-20 кундан сўнг кузатилади. Барг бандчаси янтар тусга кирганда ва унга секин текканда у тушиб кетади, кейин эса лентани бўшатишади ёки олиб ташлашади . Куртак ўсишни бошлагандан сўнг пайвандтак уланган куртакдан 10-15 см баландликда кесиб ташланади. Уланган куртак 15-20 см ўсганда уни қолдирилган пайвандтагга боғлаб қўйишади, кейинги йили улар халқа шаклида кесилади. Кўчатларни танасидан бачки новдалар мунтазам равишда кесиб ташланади, шунда уланган пайвандустнинг ўсиши тезлашади. Таначаларга зарар етказмасдан пайдо бўлаётган куртакларни олиб ташлаш лозимдир (бачки куртакларни).
Пайвандлаш кечроқ бажарилганда (июлнинг охири-августнинг боши) уланган куртакларни кўп қисми бошқа куртаклар қатори уйқуга кетди.

Манба: «Ўзбекистонда ёнғоқни боғ типида плантацияларини барпо қилиш бўйича тавсиялар» Бутков Е.А