Ғўза касалликлари ва уларга қарши кураш чоралари

Пахтачиликда энг кўп тарқалган касалликлар – илдиз чириш, гоммоз ва вилт касаллиги ҳисобланади. Бу касалликлар таъсирида ғўзада модда алмашинуви бузилади ва ўсимликда морфологик ҳамда физиологик ўзгаришлар вужудга келадики, оқибатда ўсимлик барглари, мева органлари тўкилиб у қуриб қолади. Ноқулай ташқи шароит ва ўсимликни механик зарарланиши бу касалликларни тез тарқатишига сабаб бўлади. касаллик белгилари – илдиз, поя, барг, новда, мевалар ва чигитда ҳам намоён бўлади.

Ғўза касалликлари фақатгина пахта ҳосилини камайтириб қолмай балки пахта толасини ва уруғлик чигит сифатини ҳам пасайтиради. Бу касалликлар оқибатида пахта ҳосилини 10% юқотилмоқда. Шу сабабли бу касалликлар тарқатувчиси бўлган замбуруғ ва бактериялар табиатини чуқур ўрганиб буларга қарши кураш чораларини топиш ва қўллаш пахтачиликдаги энг долзарб масала бўлиб ҳисобланади.

Илдиз чириш касаллиги. Ғўза илдиз чириши касаллигини тупроқда яшовчи R.birsoctonia Soalaon K замбуруғлари қўзғатади. Пахтачиликда энг кўп тарқалган касаллик бўлиб, ғўза ниҳолларини униб чиққандан 2-3 чинбарг чиқаргунча давом этади. Ёш ўсимликда илдиз бўғзи касалланади. Касалланган жой олдин сарғаяди ва қўнғир тусга киради у яра кўринишини олиб, сувсимон доғлар пайдо бўлади ва ниҳол пўсти титилиб кетади. Айрим ҳолларда ниҳолни ёғочлик қисми очилиб қолади.

Касалланган ўсимлик барглари сўлиб, бош поя ётиб қолади ва ниҳол қурийди. Баҳорда ҳарорат паст ва серёғин бўлса, тупроқ намлиги ортиб кетиб бу касаллик оммавий тарзда тарқалади ва кўчат ниҳоятда сийраклашиб кетади.

Мамлакатимизда йилига 300 минг га майдондаги ниҳоллар бу касаллик билан касалланиб, бу майдонларда ола экилади, қисман бузиб қайта экилади. Тупроқни экишга яхши тайёрланмагани, қатқалоқ ўз вақтида йўқотилмагани ҳам илдиз чириш касаллигини тарқалишига сабаб бўлиши мумкин.

Вертициллиоз касалининг ғўзадаги ташқи ва ички аломатлари: 1) баргда хроник формада пайдо бўлиши, 2) соғ ғўзапоянинг кўндалангига қирқилгани, 3) касал ўсимлик криниши, ғўзанинг тез сўлиши, 5) баргларнниг тўкилиши, кўсакларнинг етилмай очилиб кетиши.
Кураш чоралари: далани сифатли текислаш, тупроқни яхши донадорлигини таъмин-лаш, чигитни нормал чуқурлик-да 4-5 см экиш, тупроқ қатқало-ғини ўз вақтида юмшатиш, чи-гитни экиш олдидан 70% тигам билан (1 тоннага 10 кг тигам) ишлаш, ёғингарчиликдан кейин ўз вақтида культивация ўтказиш.

Қора илдиз чириш касаллиги. Асосан ингичка толали ғўзада кенг тарқалган бўлиб, бу касалликни тупроқда яшовчи Thielavionsis basicola замбуруғи тарқатади. Пахта ҳосилини 10-15% га камайтиради. 5-6 кунлик ниҳолларда илдиз чирийди, етук ўсимликларда илдиз қораяди ва ўсимлик сўлиб қолади. Кўламда ёш ниҳоллар касалланса кўчат сийраклашиб кетади сўнг қайта экишга тўғри келади.

Кузда тупроқ намлиги ҳаддан ташқари ортиб кетса, фақат ингичка толали ғўзаларгина касалланади.

Касаллик белгилари ёш ниҳолларда илдиз чириш касаллигидан фарқ қилмайди.

Кузда ғўза қора илдиз чириш касаллигига дучор бўлса, ғўза тупи сўлийди, бироқ ундаги мевалар сақланиб қолади. Барглар сўлиб, қурий бошлайди, поя ҳам қуриб қолади. Ўсимлик текширилганда илдиз бўғзи йириклашиб ўз шаклини юқотган бўлади ва у кесиб қурилса 5-15 см узунликдаги тўқималар қизғиш қўнғир ранга кирганини кузатиш мумкин.

Кураш чоралари: Далани ғўза поядан тўлиқ тозалаш, ғўза беда алмашлаб экишни қўллаш, касалликка чидамли навлар экиш.

Вертицелёз вилт касаллиги. Пахтачиликда энг тарқалган касаллик бўлиб, ҳамма пахтакор мамлакатларда учрайди. Бу касаллик билан фақатгина ғўза касалланиб қолмай 700 турга яқин маданий ва ёввойи ўсимликлар ҳам касалланади.

Касалликни ўсимликда бошланиш муддатига қараб ҳосил миқдори ва сифати турли миқдорда камайиши мумкин. У ҳосил миқдорини камайтирибгина қўймай чигитдаги мой чиқимини ҳам камайишига сабаб бўлади. Вилт билан ғўза ривожланишини барча фазасида касалланиши мумкин. Касаллик қанча эрта бошланса, уни зарари шунча сезиларли бўлади. Бу касалликни verticillium dantieck замбуруғи тарқатади. Касаллик қўзғатувчи-лари касалланган ўсимлик уруғлари ва ўсимлик қолдиғида сақланиб қолади. Соғлом ўсимликка илдиз орқали фақат илдиз механик зарарлангандагина ўта олади ва уни зарарлайди. Вилт билан ғўза ниҳоли 3-4 чинбарг чиқарганда касаллана бошлайди. барглар чети сарғая бошлайди, 2-3 кундан кейин кўкимтир пушти ранги кириб қурий бошлайди ва у тўкилиб кетади.

Ғўза бу касалга учраганда дастлаб пастки барглар, сўнгра юқоридаги баргларда сарғиш доғлар пайдо бўлиб, касаллик кучайиб борган сайин у қўнғир ранга киради ва кўпинча тўкилиб кетади. Касаллик ёз охиригача кучайиб бориб, ўсимлик бутунлай қуриб қолиши мумкин.

Айрим ҳолларда ўсимлик август охири сентябр бошида бирданига вилт билан касалланиб, уни қуриб қолиши кузатилади.

Бу касаллик билан фақат ўрта толали ғўзалар касалланади.

Фузариоз вилт касаллиги. Асосан ингичка толали ғўза касалланади. Лекин кейинги вилтда бу касаллик ўрта толали ғўзада ҳам баъзан учрамоқда. Касалликни Tusarium oxysrporum V. замбуруғи тарқатади.

Бу касаллик ғўза ниҳоллари униб чиққандан то пишгунча ғўзани зарарлайди. Касалликни ривожланиш даражаси экилади-ган ғўза навларининг чидамлилигига, иқлим шароитига ва қўлланилаётган агротехник тадбирлар тизимига боғлиқ.

Касалланган ўсимликда барг шапалоқларида сарғиш томир тўр тўқималари пайдо бўлади ва бу бора-бора бутун барг шапало-ғини эгаллайди. Кейинчалик касалланган ўсимликнинг илдиз бўғзи йўғонлашади, бош поядаги бўғин оралиқлари қисқаради, барглар қисман тўкилиб кетади, қолганлари бужмайиб қолади. Агар ёш ўсимлик касалланса, мева умуман пайдо бўлмайди, ўсимлик қуриб кўчат қалинлиги сийракланиб кетиши мумкин.

Касалликнинг оммавий тарқалиши шоналаш фазасига тўғри келади. Июл бошида касалланиш сустлашиб, ҳаво ҳарорати бироз пасайиб, биринчи кўсаклар очила бошлаганда яна кучаяди. Замбуруғ ҳарорат +18-270 бўлганда, тупроқ намлиги тўлиқ нам сиғимига нисбатан 40-70% бўлганда яхши ривожланади.

Касаллик қўзғатувчи замбуруғлар ўсимлик қолдиғида тупроқнинг 0-60 см қатламида қишлайди.

Касаллиикка қарши кураш чоралари. Ғўза-беда алмашлаб экишни жорий этиш энг самарали йўлдир. Ўтказилган тажриба-дан маълум бўлишича, 3 йиллик беда бузиб ғўза экилганда вилт билан касалланиш 4,2 марта камайганлиги кузатилган. Касаллик тарқалган майдонларни ғўзапоядан тозалаш, ғўза агротехникаси-ни юқори сифатда ўтказиш, қатор орасини культивация қилишда илдизни шикастланишидан сақлаш, карбомидни 1,5% эритмаси-ни ёш ниҳолларга (3-5 чинбарг) пуркаш вилтни 20-25% га камайтиради.

Кузда тупроққа гектарига 75 кг миқдорда пентахлор-тробензол солиш, шудгор олдидан узген, алгин препаратлари қўллаш.

Гоммоз касаллиги. Бу касаллик ер юзидаги жамики пахкатор давлатларда тарқалган. Баҳорда ҳарорат паст бўлса, тез-тез ёғин ёғиб турса, бу касаллик кенг тарқалади.

Касаллик билан ниҳолларни 60-70% касалланиши мумкин. Касаллик уруғпалла барги, чинбарг, поя, шох ва меваларда тўқ яшил мойсимон доғлар шаклида пайдо бўлади. Пахта толаси ҳам гоммоз билан касалланганда касаллик натижасида ҳосилдорлик пасаяди, тола сифати бузилади чигит стандарт талабларига жавоб бермайди.

Касаллик уруғлик ёки касалланиб чиримаган ўсимлик қолдиқлари орқали ўтади. Касалликни Ксентомокас бактерияси тарқатади. Касаллик майсалар униб чиққандан то пахта пишгунча давом этади. Уруғбарг касалланганда унинг сиртида мойсимон доғлар пайдо бўлади. Бу фазадаги касаллик аслида унчалик хавфли бўлмаса-да, иккиламчи инфекцияга сабаб бўлиши мумкин, яъни касаллик уруғпалла баргдан поя ва чинбаргга ўтиши мумкин.

Барг ва поядаги гоммоз бу иккиламчи инфекциядир.

Кучли касалланган барглар тўкилиб кетади. Гоммоз пояда барг бандида ёки пояни ўзида халқасимон бўлиб, шу ер мурт бўлиб, сал таъсирдаёқ поя синиб кетади.

Кўсакда тўқ кўк рангда доғлар пайдо бўлиб, уни катталиги 5-10 мм бўлади. Касаллик кўсакдан толагача ўтади.

Гоммоз қўзғатувчи бактериялар тупроқда қисқа 12-13 соат яшайди холос. Ўсимлик ва чигитда узоқ яшайди. Ўсимлик қолдиғи чириса бактерия ҳам ҳалок бўлади.

Умуман олганда касалликни энг кўп тарқалган формаси, уруғпалла барг формаси бўлиб ҳисобланади.

Касалликка қарши кураш чоралари. Ўсимлик қолдиқларини йиғиштириб, даладан чиқариб ташлаш, чуқур кузги шудгорлаш, уруғликни соғлом далалардан олиш, чигитни кимёвий препарат-лар билан ишлаш – 12% Бронокорт 6 кг/тонна.

Дўстларингизга ҳам улашинг!