Иссиқхонада бодринг етиштиришда тавсия қилинган тупроқ шароити

Бодринг озиқ моддаларга бой, сувни ушлаш қобилияти юқори, шўрланмаган ва органик моддаларга бой тупроқларда яхши ўсади. Тупроқ нордонлиги (рН) 5,5-5,8 бўлган жойлар ўсимлик ривожланиши учун қулай ҳисобланади.
Иссиқхона тупроғи таркибида гумус миқдори 10-12 фоизни ташкил этиши керак. Иссиқхоналарда бодринг тупроқ намлигига талабчан бўлиб, унинг миқдори 80% дан кам бўлмаслиги, ҳосилга кирганда – 85-90% ни ташкил қилиши керак. Тупроқда намлик етишмовчилиги барг сатҳининг қисқаришига, ҳосилнинг камайишига олиб келади, мевалар дағаллашади, мазаси ва товарлик сифатлари пасаяди. 1 кг
тупроқ таркибидаги бор – 1 мг, мис – 6 мг, кобальт – 6 мг, молибден – 0,5 мг дан ошиб кетмаслиги керак.