Белгилари
Мева пўстлоғи ва ички этининг чигарранг чириши; мева пўстлоғи бужмаяди; ривожланмай қолган мева тўплари остидан суюқлик чиқаради; новдаларда дағал тўқ рангли яралар пайдо бўлади; кулранг-жигарранг касаллик споралари касаллик ҳосил қилган яралар устини қоплайди
Сабабчиси
Замбуруғ
Изоҳ
Замбуруғ дарахтда мўмиёланиб қолган меваларда, қуриб қолган гултўплари, яралар ва зарарланган новдаларда келади.
Кураш чоралари
Ҳозирги кунда чигарранг чириш касаллигига қарши энг самарали кураш воситаси бу ўз вақтида, гуллаш даврида ва ёмғирли нам кунлар тугаши билан фунгицидлардан фойдаланишдир; гуллар ва барглар орқали касаллик тарқалмаслиги учун ёмғирлатиб суғориш тизимидан фойдаланмаслик тавсия қилинади; Табиий кураш усуллари бу:дарахтда мўмиёлиб қолган мевларни қолдирмаслик, зарарланган новдаларни кесиб тозалаш, ўз вақтида ва етарлича суғориш ва озиқлантириш орқали дарахтлари стресга туширмаслик.
Манба: «Шафтоли зараркунандалари ва касалликларига қарши кураш» Агробизнеси ривожлантириш лойиҳаси. Умид Умид Сайфудинов



















