«КАЛИЙ ГУМАТИ» ПРЕПАРАТИНИ ТЎҒРИ ҚЎЛЛАШ ҚОИДАЛАРИ

Уруғларни намлаб олиш: препаратнинг 0,5г 1л сувда эритиб, уруғлар солинади, униб чиқиши бошлангунча сақланади.

Тупроққа ишлов: ерни чопишдан аввал 15-20 кв.м майдонга 75г хисобидан препаратни сепиб чиқилади.

Ўсимликларга ишлов бериш: Препаратнинг 1 чой қошиғини (3г) 10л сувда эритиб, 1 кв.м майдонга 4-5л хисобидан суғорилади. Сабзавот ва гул кўчатларини уруғ сепилгандан ёки уруғлар униб чиққандан сўнг сугориш мумкин. Кўчат ўтқазилган тақдирда эса, ҳар 10-14 кунда суғорилади.

Илдиз тизимидан озиқлантириш: Ҳар бир дарахт ёки бута тагига 1-2 ош қошиқ миқдорида (6-12г) сепиб чиқиб, кўпроқ сув қуйилади. Сабзавотларга эса, хар бир туп тагига 1 чой қошиқдан сепиб, суғорилади.

Илдиздан ташқари озиқлантириш: Бунинг учун 10л сувга 1,5г миқдорида эритилиб, 1 кв.м майдонга 2л миқдорида пуркалади.

Кузда барча дарахт ва буталарнинг совуққа чидамини ошириш учун 1 чой қошиқ препаратни 10л сувга аралаштириб, пуркаш тавсия этилади.

Манба: @AGROBLOGER