Калийли ўғитларни қўллаш

Калийли ўғитларни тақсимлашда тупрокдарнинг механикавий таркиби, таркибидаги ҳаракатчан калий микдори, намланиш даражаси, экиннинг биологик хусусиятлари
ҳамда режалаштирилган ҳосилга эътибор берилади.
Ўрта ва оғир механикавий таркибли тупрокдарда калийли ўғитларнинг йиллик меъёрини тўлалигича кузги шудгор остига киритиш лозим. Бунда ўғит тупрокнинг
ўсимликлар илдиз тизимининг асосий кисми ривожланадиган, нам билан нисбатан яхши таъминланган катламларига тушади ва ундан ўсимликлар унумли фойдаланади.
Ўрта Осиё тупрокларида, айникса, пахта етиштириладиган майдонларда, калийли ўғитларни қўллашнинг аҳамияти каттадир. Ғўза азотли ва фосфорли ўғитлар фонида калийли ўғитларга кучли эҳтиёж сезади.
Айникса, бедадан бўшаган майдонларда пахта етиштиришда кўп микдорда калийли ўғитлар ишлатишга тўғри келади, чунки беда уч-гўрт йил давомида етиштирилганда,
тупроқдан кўп мнкдордаги калийни олиб чиқиб кетади.
Бўз тупрокларда калийли ўғитларни қўллаш ҳисобига ҳар га майдондан ўртача 3,8—4,8 ц қўшимча пахта ҳосили олиш мумкин. Лекин олинадиган қўшимча ҳосил
мивдори кўп жиҳатдан тупрокдарнинг алмашинувчан калий билан таъминланиш даражасига боғлиқ. Алмашинувчан калийнинг миқдори бир кг тупрокда 140—170
мг бўлганда, гектарига 100 кг К20 қўллаш 2,7 ц қўшимча ҳосил берган бўлса, алмашинувчан калийнинг микдори 70—&0 мг бўлган тупрокдарда қўшимча ҳосил
6,4 ц ни ташкил қилган.

Калийли ўғитлар азотли ва фосфорли ўғитлар билан биргаликда қўлланилганда юқори самара беради.
Калийли ўғитлар йиллик меъёрининг асосий қисми кузги шудгор остига киритилади. Кузда қўлланилган калийли ўғитлар таркибидаги хлор ёғин-сочинлар таъсирида
ўсимликларнинг илдиз тизими тарқаладиган қисмидан пастга ювилиб кетади ва хлорсуймас экинларнинг ривожланишига салбий таъсир кўрсатмайди.
Фақат қумли ва енгил қумоқли тупроқлардагина калийли ўғитларни баҳорда қўллаш мумкин. Сугориладиган шароитларда калий йиллик меъёрининг бир қисмини ниҳолларни қўшимча озиклантириш учун ажратиш яхши самара беради. Республикамизда пахта ва бошқа айрим техникавий экинларга белгиланган калий
меъёрининг 50% и қўшимча озиқлантириш сифатида ишлатилади.
Кунгабоқар, тамаки, сабзавот экинлари, қандлавлаги, хашаки илдизмевалилар, картошка, кўк масса учун етиштирнладиган экинлар ва мевали дарахтлар
калийга ўта талабчан ўсимликлар жумласига киради. Бу экинлар биринчи навбатда калийли ўғитлар билан таъминланиши лозим.
Лекин тамаки, ток, мевали ва цитрус дарахтлари, кўпчилик сабзавот экинлари, гречиха, картошка, зиғир, доривор ва ифор мойли ўсимликлар таркибида
хлор тутмаган калийли ўғитларни хуш кўради.
Зиғир ва экинбоп наша калийга унча талабчан эмас, лекин уларнинг клдиз тизимини яхши ривожланмаслиги ва тупроқ таркибидаги калийни яхши ўзлаштира олмаслигини ҳисобга олган ҳолда уларга маълум миқдорда калийли ўғитларни қўллаш лозим.
Донли экинлар, қандлавлаги, хашаки илдизмевалилар, ошлавлаги ва бошқа бир қатор экинлар калийли ўғит турига бефарқ бўлиб, таркибида хлор тутган калийли ўғитлар қўллан ил ганда ҳам ҳосил микдори ошади.
Қандлавлаги учун таркибида кўп микдорда натрий тутган калийли ўғитлар фойдали ҳисобланади ва бу мақсадда сильвинит ва каинит каби табиий калийли тузларни х.ам ишлатиш мумкин.
Хлорга сезгир ўсимликларга (масалан, картошка), калий сульфат, калимаг ёки калийли-магнийли концентратларни қўллаш лозим. Калийли туз ёки каинитни
бу ўсимликка қўллаб бўлмайди.
Турли тупроқ-икдим минтақаларида амалга оширилган тажрибаларнинг кўрсатишича, таркибида хлор тутган калийли ўғитлар картошка тугунагидаги крахмал микдорини хлорсиз калийли ўғитларга нисбатан 7—15% га камайтиради.
Калийли ўғитларни азотли ҳамда фосфорли ўғитлар билан биргаликда қўллашнинг яхши бир томони фосфорли ўғитлар таркибидаги кальций калийнинг (шунингдек,
натрийнинг) айрим пайтлардаги салбий таъсирини мўътадиллаштиради.
Серкарбонат тупроқларда кальций ва калий уртасидаги антагонизм яққол намоён бўлади, шу сабабдан бу тупроқларда, айниқса зиғир ва картошкага юқори меъёрдаги калийли ўғитларни ишлатиш мақсадга мувофикдир.
Ҳозирги кунга қадар тупроққа киритиладиган калийнинг 50—60% и биринчи йилда экиладиган экин томонидан ўзлаштирилади деган фикр мавжуд. Лекин сўнгги маълумотларга қараганда, чимли подзол тупрокдарда калий хлорид таркибидаги калийнинг ўзлаштирилиш коэффициенти 25—30% ни, айрим қумоқли тупрокдарда 34—37% ни ташкил қилади. Бу тупрокдарда иккинчи йили усимликлар томонидан атиги 2—5% калий ўзлаштирилади.
Кўп йиллик тадқиқотлар асосида бир га майдонга 100 кг К30 киритилганда, донли экинлардан 0,2—0,3 т , картошкадан 2,0—3,3 т , қандлавлагидан 3,5—4,0 т, пахтадан 0,1—0,2 т, зиғир толасидан 0,1—0,15 т қўшимча ҳосил олиш мумкинлиги аниқланган.

Манба: «Агрокимё» Б.С.МУСАЕВ