КАНОП КАСАЛЛИКЛАРИ

Макроспориоз. Касаллик уруғдан унган кўчатларни ва катта ёшдаги ўсимликларда учрайди. Дастлабки белгилар ўсимлик баргида тўқ қўнғир рангдаги майда думалоқ доғлар шаклида пайдо бўлади. Доғларнинг устки юзаси думалоқ, қавариқ бўлиб, моғор билан қопланади.
Касалликни Такомиллашмаган замбуруғлар синфи вакили Macrospo-rium hibiscinum Thum келтириб чиқаради. Замбуруғ ўсимлик қолдиқларида конидия ва мицелий ҳолида қишлайди. Конидиялари силлиқ, бўйига ва энига тўсиқча ҳосил қиладиган бўлиб, ўлчами 47-70 х 11-14 мкм, узун оёқча ҳосил қилади ва конидияси 20-25ºС хароратда яхши ривожланади. Касалланган ёш ўсимликларнинг барги икки баробар қисқариб, тезда тушиб кетади, ўсимлик ўсишдан орқада қолади.
Илдиз чириш касаллиги. Уруғдан унган кўчатларнинг илдиз бўғизида хар хил шаклдаги яшил доғлар пайдо бўлиб, унинг усти шилимшиқ билан қопланади. Бир кеча давомида доғлар жигар ранга кириб пояни ўраб олади.
Натижада поянинг пўстлоқ қисмидаги луб толалари чирийди ва баргга кўта-риладиган сув ва озиқ моддалар харакати тўхтайди. Касалланган ўсимликлар қуриб қолади ва тупроқдан осон суғрилиб чиқади. Катта ёшдаги ўсимликлар-нинг илдиз бўғизида ҳосил бўлган яшил доғлар икки кеча давомида пояни ўраб олади ва 2-5 см илдиз тизимигача зарарлайди. Касалланган ўсимлик барглари сўлиб, қурийди. Бундай ўсимликлар пояси илдиз бўғизидан синиб кетади.
Касаллик қўзгатувчиси Такомиллашмаган замбуруғлар синфи вакили Rhizoctonia solani Kuhn., ҳисобланади. Замбуруғ тупроқнинг хайдалма қатла-мида склероцийлар ва мицелий холида қишлайди. Инфакция миқдори тупроқ-нинг 0-10 см қалинлигида кўп учрайди. Касаллик қўзғатувчисининг ривож-ланиши учун оптимал харорат 26-28ºС, намлик 65% ни ташкил қилади.
Фузариоз сўлиш. Бу касаллик катта ёшдаги ўсимликларда июн ой-ларидан бошлаб намоён бўлади. Харорат кўтарилганда уруғдан унган кўчат-лар ҳам касалланади. Касалланган ўсимлик илдизида тўқ жигар ёки қора рангдаги доғлар пайдо бўлади. Бу доғлар илдиз бўғизи атрофини ўраб олади ва устини бинафша рангдаги мицелий қоплайди. Касалланган ўсимлик барг-лари яшил рангда бўлсада, тургор холатини йўқотади, ўсимлик сўлиб, қуриб қолади. Бундай белгиларга эга бўлган ўсимлик поясини кўндаланг кесилгада луб толаларининг паренхималари ва ёғочлик қисми қорайиб кетганлигини кўриш мумкин.
Касалликни Fusarium oxysporum Snyd. Et. Hans., замбуруғи келтириб чиқаради. Замбуруғ тупроқда макро, микроконидиялар ва хламидоспоралар ҳосил қилади ва улар воситасида тарқалади.
Алтеранариоз. Касаллик уруғдан унган ва катта ёшдаги ўсимликларни касаллантиради. Касаллик белгилари баргнинг буралиши ва доғланиши тарзида намоён бўлади. Доғлар дастлаб оч-қўнғир, кейинчалик жигар рангга киради. Зарарланган барг тўқималари нобуд бўлиб, қора рангдаги моғор билан қопланади. Бундай барглар яшил рангини йўқотиб, қуриб қолади. Барг юзаси буралиб, жигар рангга кириб сўлийди ва тушиб кетади.
Касалликни Такомиллашмаган замбуруғлар синфи вакили Alternaria tennuis Nees., тури келитриб чиқаради. Замбуруғ мицелийси қўнғир-жигар рангда бўлиб, кўп хужайрали, конидиялари жигар рангда, ўлчами 20-63х9-18 мкм. Конидиялар узун, шохланган занжирсимон, тўғноғичсимон, ноксимон, тухумсимон, эллипсимон шаклда бўлиб, кўндалангига тўсиқчаларни ҳосил қилади. Замбуруғнинг ривожланиши учун 20-25ºС харорат 70% намлик зарур. Тупроқда конидиялар ва мицелий холатда қишлайди.
Ун шудринг. Касаллик август ойининг охирида яхши ривожланмаган баргларниг орқа томонида оқиш рангдаги моғор тарзида намоён бўлади.
Касалланган барглар қизариб тушиб кетади.
Касалликни Халтачали замбуруғлар синфи вакили Leveillula taurica Arnaud f. hibisci Zaprome. тури келтириб чиқаради. Замбуруғнинг конидия бандлари тўғри, 186 мкм узунликда, конидиялари цилиндрсимон, 46х13 мкм ўлчамда. Халтачалари чўзинчоқ-тухумсимон бўлиб, ичида иккитадан халтача хосил қилади. Замбуруғ клейстотeцийси ўсимлик қолдиқларида қишлайди. Ёзда соғлом ўсимликлар касалланган ўсимлик аъзоларида eтилган халтачадаги споралар воситасида касалланади.
Касалликларга қарши курашиш учун чидамли навларни экиш, алмаш-лаб экишга амал қилиш (2 йил), буғдой ва бедадан кейин каноп экиш; уруғ-лар соғлом ўсимликлардан тайёрланиши, уруғнинг намлиги 12% дан ортмас-лиги керак; уруғни экишдан олдин Раксил, Витовакс, П-4 фунгицидлари билан дорилаб экиш керак. Тупроқдаги харорат 18ºС бўлганда уруғни экиш мақсадга мувофиқ; уруғ экилгандан кейин тупроқнинг қатқолоқ бўлмаслиги-га эришиш керак.

МАНБА: Шералиев А.Ш., Рахимов У.Х. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК ФИТОПАТОЛОГИЯСИ Тошкент- 2014