КАРАМ БИТИ ВА УНГА ҚАРШИ КУРАШ УСУЛЛАРИ

Карам бити (шираси) тухумлик босқичида икки йиллик бутгулли бегона ўтларда тухумлик, личинкалик ва партеногенетик урғочи зотлари икки йиллик бутгулли бегона ўтларда қишлайди. Карам бити йилига 16 марта авлод бериб ривожланади; кузда ҳар бир урғочи зот 2-4 қишловчи тухумлар қўяди.

Етук            босқичлари    ва        личинкалари карам барглари ва личинкалари карам баргларида тўп тўп жойлашиб сўриб озиқланишлари натижасида дастлаб     барглар           рангсизланади           кейин сал қизаради, барглар буришиб ўзгаради ва сўлийди.

Кураш чоралари. Агротехник тадбирлар: Қишловчи бутгулсимон бегона ўтларни, карам қолдиқларини    даладан   йўқотиш;   карамни чидамлилигини ошириш тадбирларини (NPKли ўғитлар билан озиқлантириш, қатор ораларига ишлов бериш, кўллатмасдан суғориш ва х.к. ўтказиш;

Биологик усул: Олтинкўз энтомофагини 3-4 кунлик тухумларидан 1:10, 1:20 нисбатларда 10 кун оралатиб 2 марта 10х10м схемада карамларга қўйиб чиқиш. Кимёвий усул: 5-10% ўсимликда шира тўдалари пайдо бўлгач Децис 2,5% эм.к.0,3 л/га, Бензофосфат 30% н.к. – 2,0-2,3 л/га; Фуфанон 57% эм.к. – 0,61,2 л/га; Фьюри,10% с.э.к.-0,1 л/га ва бошқа рухсат этилган препаратлар билан ишлов берилади.

Дўстларингизга ҳам улашинг!