Карам оқ капалаги ва қарши кураш чоралари

Карам оқ капалаги ғумбаклик босқичида эски биноларда, девор ёриқларида, дарахт таналарида ва буталар орасида қишлаб чиқади.

Апрел-май ойларида капалаклари учиб чиқиб оталанган урғочи зотлар ҳар  бири  250300 тухумларини карам баргларига тўп-тўп қилиб қўядилар. Қуртлари карам баргларини ёппасига кемириб озиқланиб баргларни фақат йўғон томирларини қолдиради. Қуртлари 1530 кун озиқланиб, дарахт ва бутасимонлар таналарида             ташландиқ      бинолар          девор ёриқларида ғумбакка ўтади. Карам оқ капалаги Ўзбекистон шароитида 3-4 авлод бериб ривожланади.

Кураш чоралари. Агротехник тадбирлар:  бутгулсимон бегона ўтларни айниқса, гуллаётганларини зудлик билан йўқотиш. Биологик усул:  карам оқ капалагини тухумига қарши трихограмма энтомофагидан 1 граммдан ҳар бир авлодига 3 марта 4-5 кун   оралатиб 400 та нуқтага тарқатилади; ўрта ва катта ёшдаги қуртларига қарши 1:20; 1:10; 1:5 нисбатларда бракон энтомофагини 10х10м схемада тарқатилади. Кимёвий усул: 5% ўсимликда зараркунанда тухум ва қурти мавжуд бўлса карам оқ капалагини зарар етказиш хавфи бўлган далаларда карамга Децис, 25% эм.к.-0,3 л/га; Фуфанон, 57% эм.к. – 0,6-1,2 л/га; Кинмикс, 5% эм.к. – 0,15-0,2 л/га; Люметрин,12% эм.к.- 0,45-0,6 л/га; Суми-альфа, 5% эм.к.-0,2 л/га; Эсфен-Альфа, 5% эм.к.- 0,2 л/га; Суперкилл, 25% эм.к.- 0,16 л/га, Ципи, 25% эм.к. – 0,16 л/га, Циракс, 25% эм.к.- 0,16 л/га; Циперметрин, 25% эм.к. – 0,1л/га, Фенкилл билан ишлов берилади.

Манба: САБЗАВОТ ЭКИНЛАРИНИНГ ЗАРАРКУНАНДА, КАСАЛЛИКЛАРИ ВА УЛАРГА ҚАРШИ КУРАШ ЧОРАЛАРИ (Фермерлар учун қўлланма)

Дўстларингизга ҳам улашинг!