Арзон таннархли картошка етиштириш технологияси

Ўзбекистоннинг марказий ва жанубий минтақаларида энг муҳим озиқ-овқат экини бўлган картошкадан бир йилда икки марта ҳосил олиш имконияти катта. Айниқса, бугунги кунда бир уруғлик материалдан икки марта фойдаланиш орқали, яъни ёзда янги ковланган туганакни кайта экиб картошка етиштиришга деҳқонларнинг кизикиши ортиб бормокда.

Картошкани икки ҳосилли экин сифатида муваффақият билан ўстириш кўп жиҳатдан тиним даври қиска, нишлатувчи ва ўстирувчи стимуляторлар таъсирида тиним давридан тез чиқадиган, кўкарадиган эртапишар навларни тўғри танлаш ва кенг жорий этишга боғлиқ

Ўзбекистонда картошкани икки ҳосилли экин си­фатида ўстириш, яъни эртаги картошка янги ҳосилини ковлаб, ёзда кайта экиш йўли билан бир йилда икки марта ҳосил олиш масаласи катта аҳамиятга эга. Янги ковлаб олинган туганакларни ёзда кайта экиш технологиясини ишлаб чиқиш ва хўжаликларга кенг жорий этиш:

Биринчидан, уруғлик картошкани киш баҳор ёз ойларида узоқ сақлашга зарурат қолмайди. Натижада сақлаш мобайнида нобуд бўлиш бартараф килинади.

Иккинчидан, картошка экологик ва вирусли айнишига қарши курашнинг энг яхши йули ва тезпишар навлар уругчилигининг ҳамда суғориладиган ерлардан фойдаланишнинг самарали усулидир.

Учинчидан, янги ковлаб олинган туганакларни уруғлик учун кайта экиш уруғликнинг кўпайиш коэффициентини бир неча (10—12) мартагача оширади.

Тўртинчидан, бу усул билан картошканинг нав ва экиш сифатини яхшилаш ва ҳосилдорлигини ошириш мумкин. Икки ҳосилли экин асосида етиштирилган туганаклар йирик, силлиқ ва рангдор бўлиб, яхши сақланади, кеч нишлайди, ўсув даври эса узоқ давом этади. Чунки, картошка икки ҳосилли экин сифатида ёзда янги ковлаб кайта экилган туганакларидан ўстирилганда, ҳосилнинг шаклланиши ва ўсиши салқин ойларга (сентябрь-октябрга) тўғри келади.

Самарканд кишлоқ  хўжалик институти ходимлари томонидан кўп йиллик илмий изланишлар якуни картошкадан икки ҳосил олиш учун такомиллашган, янги технология зарурлигини кўрсатди.

Тадқиқотларимизда, картошкани икки ҳосилли экин сифатида ўстириб, ундан мўл ва сифатли  ҳосил олишда асосий омиллар куйидагилар эканлиги аникланган:

  • тиним даври киска ёки ўстирувчи стимуляторлар таъсирида тез кўкарадиган эртапишар ва ўртаэртапишар экин навларини тўғри танлаш:
  • баҳорги ҳосилни ўз вақтида етиштириш ва ёзда қайта экиш учун пайкални тайёрлаш;
  • ёзда қайта экилган уруғлик туганакларнинг тез, қийғос униб чиқишини таъминлаш учун самарали ўстирувчи ва нишлатувчи омилларни танлаб кўллаш, барча технологик жараёнларни мақсадга мувофик равишда амалга ошириш.

Картошка икки ҳосилли экин сифатида ўстирилганда, ўсимликнинг морфологик белгилари ва биологик хусусиятларининг сезиларли ўзгаришига олиб келади. Янги ковлаб кайта экилган уруғлик туганаклар секин ва бирин-кетин кўкаради. Кўкарган ўсимлик ер устки қисми яхши ривожланмаган майда ва барг сатҳи кат­та бўлмаган 1—2 та поя ҳосил қилади. Бошқа хусусия- ти — ўсимлик кўкаргач жадал ўсиб, ривожланади, туганак тугиш эрта бошланади. Икки ҳосилли экин морфологиясидаги фарқ шундаки, столонлар жуда киска булиб, туганаклар уя булиб гуж жойлашади. Ҳар бир тупдаги туганаклар сони 5—8 тадан ошмайди. Вазни йирик, куринишли бўлади.

Ёзда янги ковлаб олинган туганаги билан экиб, икки ҳосил олишга тиним даври қисқа тезпишар навлардан «Невский», «Зарафшон», «Сантэ», «Романо», «Марфона», «Бинелла», «Арнова», «Ярокли-2010» кабилар яроқлидир.

Бу навлар баҳорда экилган эртаги пайкали тўлик гуллагач, 20—25 кун ўтгандан сўнг (15—25 июнда) палаги махсус косилка ёки КИР-1,5 ёрдамида ўриб ташланади ёки десикация килинади.

Палаги ўриб ташланган ёки десикация қилинган уруғлик пайкал ҳосили 20—25 июнларда ковлаб олинади ва 1—2 кун ичида вазни 30—80 граммлик туганак­лар кертилади. Вазни 80 граммдан зиёдлари эса 2—3 бўлакка бўлиниб, 30—35 килограммдан килиб тўр халталарга солинади. Уруғлик туганаклар кесиш, кертиш ва тўрларга жойлаш билан бирга, нишлатувчи ва ўстирувчи моддалар эритмаси тайёрланади.

Бунинг учун эни 80—100, чукурлиги 70—90 санти­метр, узунлиги 2—3 метр чуқур (яма) ковланиб поли­этилен плёнкаси тўшалиб 500 литр тиниқ сувда 5 ки­лограмм тиомочевина, 5 килограмм радонли калий, 2,5 грамм гиббериллин, 10 грамм қахрабо кислотаси ва 30 кг ТМТД препарати аралашмасидан иборат эритма тайёрланади.

Ушбу эритмада кертилган ва бўлакланган картош­ка туганаклари 1,0—1,5 минут давомида ивитилиб, тўғридан-тўғри ёки 1,5—2 ҳафта қоронғи салқин жойда сўлитилиб, сўнгра сажалкалар ёрдамида экилади. Лекин, бундай уруғлик туганаклар экиладиган далалар ҳайдалган бедапоя, кузги дон ва оралик экинлардан бушаган, бегона утлардан, касалликлардан тоза, сугорилган булиши лозим.

Ковлаб кайта экилаётган туганаклар унувчанлиги ва ҳосилдорлигини оширишда янги истиқболли ва республикамизда мавжуд ўстирувчи стимуляторлардан (ППК-1, «Рослин» кабилардан) фойдаланиш ҳамда эртаги картошка палаги гуллагач 20-куни уни ўриб ташлаш, айникса десикация килиш максадга муво- фик.

Экиш муддати 25—30 июнь-10 июлдан кечикмаслиги шарт. Экиш чуқурлиги 8—10 см, қалинлиги, эса ҳар гектарда 70—93 минг туп бўлиб, 70х 15—20 санти­метр схемада экилади. Янги ковлаб, қайта экилган туганаклардан ўсимликлар 30—35 кундан сўнг пайдо булади.

Бу даврда дала тез-тез (4—6 кун оралатиб), кам нормада суғориб турилади, тупроқ юмшатилади ва бегона ўтлардан тозаланади. қолган агротехник тадбирлар одатдагидек ўтқазилади. Бу технологияда картошка етиштирилганда палакнинг саргайиши, кўриб қолиши кузатилмайди. Балки, кўпчилик ҳолларда картошка ҳосили палакларни дастлабки қора совук уриб кетгач, ковлаб олинади. Картошка баҳорда, шунингдек, ёзда кайта экилганда ҳам уруғлик пайкалларни касалланган ва айниган ўсимликлардан тозалаш, уруғлик туганакларни шакли, ранги ва вазнига қараб танлаш шарт.

Юқоридаги тартибда картошкани ёзда янги ковланган туганаклари билан катта майдонларга экиб, Са­марканд ва Сурхондарё вилоятларидаги юзлаб фер­мер хўжаликларида ҳар гектардан 180—220 центнердан ошириб, маҳсулдор уруғбоп ҳосил олинмоқда. Яъни кузда ковлаб олинган туганаклар эрта баҳорда келгуси йил уруғ сифатида экилганда, одатдаги уруғлик туганаклар экилган далага нисбатан гектаридан 41—60 центнер юкори ҳосил олишни таъминламокда. Бу эса маҳаллий уруғчиликни ташкил этишга имконият яратмокда.

Ёзда янги ковланиб кайта экиладиган уруғлик туга­наклари 2—3 кун салқин жойларда сўлитилиб, сўнгра 30—50 грамм бўлганлари келтирилиб, йириклари булакларга бўлиниб ҳар бир бўлакда 2—3 та кўзча қолдирилиб ўстирувчи стимуляторлар ва фунгцидлар эритмасида 1,0—1,5 дақиқа давомида ишланиб, экилади. Ишчи эритма учун 100 литр тиниқ сувга 1 кг тио- мечивина, 1 кг радонли калий, 0,5 г гиббериллин, 2,0 г кахрабо кислота ҳамда ТМТД олинади.

Ўстирувчи стимуляторлар ва фунгицид эритмасида ишланган уруғлик туганаклар салқин, қоронги, намлиги 65—70 % бўлган жойларда 4—5 кун давомида нишлатиб, сўнгра оқ ниш (ўсимта)лар 2—3 кун ёругликда яшил рангга кириб, бақувватлашгач, кузги бугдойдан бўшаган ерларга такрорий экин сифатида экилади.

Самарканд ва Сурхондарё вилоятларида ўтказилган тадкикотларда картошканинг турли навлари эртаги ва икки ҳосилли экинлар сифатида ўстирилганда йиллик ҳосилдорлиги гектаридан 24,2 дан 48,7 тоннагача фаркланган. Гектаридан 40 тоннадан зиёд йиллик ҳосил- дорлик ўртатезпишар «Кондор», «Пикассо», «Сан- тэ», «Баҳро-30» навларидан; 35—40 тоннагача йиллик ҳосилдорлик эса тезпишар — «Остара», «Бинелла», «Зарафшон»; ўртатезпишар — «Романо», «Марфо- на», «Агрия», «Фреско» навларидан олинган.

Олинган кўп йиллик хулосаларга кўра, эртаги ва ик-киосилли экинлар сифатида юкорида кайд этилган тез­пишар ва ўртатезпишар навларни кенг жорий этиш гек­таридан баҳорги муддатда 20—27, ёзги муддатда эса 15— 20 тоннадан зиёд ҳосилдорликни таъминлаши илмий асосланган.

Т.ОСТОНАқУЛОВ, А.ҲАМЗАЕВ, (СамДХИ).

Ушбу мақолани дўстларингизга ҳам улашинг!