Картошка ишлаб чикаришнинг ахамияти ва вазифалари

51

Картошка  ахоли  истеъмол  киладиган  энг  муҳим  озиқ-овқат  маҳсулотларидан  бири  бўлиши  билан  бир  қаторда,  техник-спирт  ишлаб  чикарувчи  саноат  корхоналари  учун  кимматли  хом-ашё  ва  чорва  моллари  учун  энг  керакли  ем-хашак  аҳамиятига  эга  булган универсал экиндир.

Унинг таркибида  витаминлар (С,  В,  Be, РР,  К  ва бошкалар),  минерал  моддалар  (кальций,  йод,  темир,  олтингугурт,  фосфор  ва  калийлар),  оқсиллар  ва  хусусан  алмашинмайдиган  аминокислоталар (лизин,  лейцин,  валин,  тирозин  ва  хоказолар)  кўп  бўлганлиги  учун ёш  болалар  танасининг  суяк  ва  мускулларини  мустаҳкам  ва  тез ўсишига олиб келади.

Картошкадан 500 дан зиёд турдаги мазали таомлар тайёрланади.Картошка хосилдорлиги хар бир гектаридан  300 ц.ни ташкил этганда,  ундан  11400  ц.  гача  озиқа  бирлиги  олиш  мумкин,  ёки  10365 ц.га  тенг  сут  ишлаб  чикариш  учун  озиқа  мавжуд  демакдир.  Крахмаллиги  17,6  %  ни  ташкил  этганда,  1  тонна  картошкадан  170  кг крахмал  ёки  112  литр  спирт  ва  бундан  ташқари  900-1100  кг  чорва молларига  хусусан  чўчқаларга  бериладиган  чикинди  —  мезги  олинади.  Картошкадан  олинадиган  спиртдан  тиббиётда  фойдаланилса, крахмали  республикада янги ривожланаётган  қогоз,  тўқимачилик  ва озик-овкат саноатлари учун энг ноёб хомашёдир.

Картошканинг  иктисодий  ва  агротехник  ахамияти  шундаки,  ундан  кейин  экиладиган  экинлар  учун  дала  тупроғи  юмшоқ  ва  бегона ўтлардан тозаланган бўлади.

Республикада  картошка  ишлаб  чикариш  «Ўзмевасабзавотузум- саноатхолдинг»  мажмуасига  қарашли  бўлган  ширкат,  фермер  ва дехкон  хўжаликлари  томонидан  амалга  оширилмоқда.  Хозирги вақтда  картошка  ишлаб  чикариш  таркибий  жихатдан  94  фоизга яқини  якка  дехкон  хўжаликларида,  4  фоизи  ширкат ва 2  фоизи  фермер хўжаликлари томонидан етиштирилмокда.

Узбекистонда  картошка  50-52  минг  га.  ер  майдонида,  700-750 минг  тонна  ҳажмида  ва  ҳар  1  га.  экин  майдонидан  12,5-13,0  тонна хосил  олиниб,  хар  бир  ахоли  жон  бошига  меъёрдаги  63,9  кг ўрнига 29-30 кг етиштирилмокда.

Мамлакатимизда  картошка  ишлаб  чикаришга  ихтисослашган  йирик  кишлок.  хўжалиги  корхоналари  жуда  кам.  Умуман,  республикада  иклим  ва  табиий-иктисодий  шарт-шароитлари  туфайли  картошка ишлаб чикармайдиган худудлар хам мавжуддир.

Картошка  тупрок. таркиби  ва  минерал  ўғитларга жуда талабчан  бўлган  кишлок.  хўжалиги  экинидир.  Шунинг  учун  уни  ишлаб  чикариш  илмий  жихатдан  асосланган  агротехникани,  яъни  алмашлаб  экишни,  нав  танлаш  ва  ўгитлашни,  экишни  ўз  вақтида  ўтказишни, ўсиш даврида тупрок. намлигини бир текис сақланишини  хамда тупрок таркибини  сув  ювиб  кетишидан химоя қилишни талаб  килади.

Мамлакатимизда  картошка  ишлаб  чикаришни  янада  ривожлантириш учун  куйидаги муаммоларни  ечиш лозим:

—  картошканинг  биологик  хусусиятларини  ва  ахолининг  унга  бўлган  талабини  хисобга  олгани  холда  экин  майдонини  кенгайтириш  ва  хосилдорликни  хар  гектарига  камида  150  центнердан  ошириш;

—  картошка  ишлаб  чикаришни  арзонлаштириш,  самарадорлигини  ошириш  ва  хажмини  меъёрий  талаблар  даражасига  етказиш  учун  ширкат  ва  фермер  хўжаликларида   картошкачиликни  кенг миқёсда ривожлантириш;

—  республикада  картошка  уруғчилик  тизимини  такомиллаштириш,  серхосил  ва  истикболли  навларни  яратиш  ва  иккиҳосил  олиш  технологиясини кенг жорий этиш.

Картошка  ишлаб  чикариш  хажмини  талаб  даражасигача  етказиш  максадида  куйидаги  тадбирий  чораларни  амалга  ошириш  максадга мувофиқдир:

—  республикадаги  мавжуд  худудлар  табиий-иктисодий  шароитига  мос  келадиган  ва  илмий  жихатдан  асосланган  картошка  ишлаб  чикаришнинг худудий тизимини яратиш;

—  фермер  ва  ширкат  хўжаликларида  ишлаб  чикариладиган  картошканинг  хажмини  кўпайтириш  максадида,  алмашлаб  экиш  тизимида картошка экиш  учун талаб даражасидаги ер майдонларини аж­

ратиш,  табиий-иктисодий  шароитларига  мос  келадиган  навларни  яратиш учун уругчилик ишларини  кенгайтириш  ва рагбатлантириш;

—  давлат  томонидан  картошка  уругининг  улгуржи  бозорини шакллантириш  ва кенгайтириш;

—  картошка  ишлаб  чикарувчи  хўжаликларга  сервис  хизмати  кўрсатиш  шахобчаларини кўпайтириш ва такомиллаштириш;

—  картошкачиликка  илгор  ва  тежамкор  технологияларни  хамда  минитехника воситаларини жорий этишни тезлаштириш;

—  бозор  иктисодиёти  талабларидан  келиб  чиккан  хрлда,  соҳага  мехнатни  ташкил  этиш  ва  ҳақ  тўлашнинг  илғор  услубларини  кенг

жорий этиш;

—  вилоят  ва туманлардаги  тайёрлов  ташкилотлари  корхоналари  билан картошка ишлаб чикарувчи хўжаликлар ўртасидаги шартнома  ва ҳисоб-китоб  ишларини такомиллаштириш, тайёрлов  корхоналари

томонидан  картошкани  накд  пулга  олдиндан  тузилган  келишувга  мувофиқ  сотиб  олиш  ва  ички  бозорни  тўлдириш  ишларини  амалга  ошириш.

Узбекистонда экиш учун тавсия этилган картошка навлари: ўсув  даври  70-90  кун  бўлган  Зарафшон,  Сантэ,  Марфона,  Романо,  Кондор,  Космос,  Эскорд,  Симфония  каби  тезпишар  ва  ўртапишар, ўсув  даври  93-115  кун  бўлган  Темп,  Пикассо,  Кардинал,  Диамант,  Агрия.

Дўстларингизга ҳам улашинг!