Картошка вертициллёз сўлишини (ВЕРТИЦИЛЛЁЗ ВИЛТ)

Сўлиш одатда ўсимликлар гуллаш даврида ёки кейинроқ, кўпинча пастки баргларнинг бир томони сарғайиши билан бошланади.

      Поянинг пастки қисми қия кесилса, ўтказувчи тўқималарда қўнғир доғларни кўриш мумкин. Кўпинча ўсимликлар, сўлимасдан сарғаяди, вақтидан олдин қурийди.

Картошка ўсимликларида вертициллёз сўлиш касаллигининг белгилари (қўзғатувчи Verticillium dahliae).

Касал ўсимликларнинг бўйи соғломларникидан анча баланд бўлиб, улар далада яққол кўриниб туради.

Картошка ўсимлигида вертициллёз сўлиш касаллигининг белгилари (қўзғатувчи Verticillium dahliae).

Картошка даласига вертициллёз сўлиш касаллигининг зарари (қўзғатувчи Verticillium dahliae).

Туганакларнинг ичида ва ўтказувчи тўқималарда оч-қўнғир, кўзчаларида эса пуштироқ-қизғиш доғлар пайдо бўлади. Бундай туганаклар омборхонада сақлаш пайтида чириб кетади.

      Замбуруғ мицелий ва микросклероцийлари ёрдамида ўсимлик қолдиқларида ва тупроқда кўп йиллар давомида, кейинги мавсумгача зарарланган туганакларда ҳам сақланади.

Картошка поясида вертициллёз сўлиш қўзғатувчи замбуруғнинг (Verticillium dahliae) микросклероцийлари.

Кураш чоралари

  • Алмашлаб экиш,
  • Уруғлик туганакларни экишдан олдин фунгицид билан дорилаш,
  • Далани керагидан ортиқ ёки кам суғормаслик,
  • Системали фунгицидлардан бирини пуркаш.

 

Сайтда имловий ёки услубий хатога кўзингиз тушдими? Хато жумлани белгиланг ва CTRL+ENTER босиш орқали бизга хабар беринг.