КОМПОСТ ТАЙЁРЛАШ

Компост материаллари кўпинча квадрат шаклдаги ёғоч яшикларга солинади. Унинг томонлари 1-1,5 м, баландлиги тахминан 1 м бўлиши мумкин. Унга қоқилган тахталарнинг оралиғи тахминан 1см бўлиши керак. Агар тахта йўқ бўлса, компост уюмини экин даласининг бир бурчагида жойлаштириш мумкин. Бунинг учун 1 кв/м жой талаб қилинади. Органик чиқитлар шу ерга тўкилади. Дарахт япроқлари, тўкилган мевалар, экинзордан йиғиштириб олинган ўсимликлар, мева-сабзавот пўчоқлари ва озиқ-овқат қолдиқларини тахминан 15 см қалинликда тахлаб, ҳосил бўлган қатлам устига тахминан 5см қалинликда гўнг ташланади. Гўнгдан сўнг 3см қалинликда тупроқ ёйилади. Ҳар бир қатламда намлик етарли бўлишига эътибор бериш керак. Зарурат бўлса, сув сепилиши мумкин.

Қолдиқларни ташлашда давом этилади, ҳар бир қатламдан кейин 15 см қалинликда гўнг ёйиб, бироз сув сепиб борилса яхши натижа беради. Бир неча кундан кейин компост уюмини ушлаб кўрилса, унинг исий бошлаганига ишонч ҳосил қилинади.
Компост уюми ердан тахминан 1,5 м кўтарилгач,2 см ли тупроқ қатлами билан ёпилади. Ёмғир ва қор суви кирмаслиги учун уюм устини яхшилаб ёпиб қўйилади.20 кундан кейин компост уюмини эҳтиёткорлик билан ағдариб, бунда ҳали чириб улгурмаган органик моддаларнинг уюм ўртасида қолишига аҳамият бериш лозим.

Манба: @AGROBLOGER

Дўстларингизга ҳам улашинг!