Кўсак курти капалаги

Ғўзага шоналаш давридан тухум қўя бошлайди. Зараркунандаларининг тухуми гумбазсимон шаклда бўлиб, диаметри 0,5-0,7 мм, ба-ландлиги 0,4-0,5 мм, тепадан асосигача қовурғачалари бор. Қўйилган тухумлар дастлаб оқиш-кулранг, кейин-чалик кўмир тусда бўлади.
Капалаклар тухумларини асосан биттадан ғўзанинг ўсув нуқталари яқинидаги баргларига, шона ва гул асо-сларига қўяди. Капалаклари тухумларини сувдан чиққан, сернам, ғовлаб ўсган далаларга қўйишни ҳуш кўради. Об-ҳаво ша-роит-ларга қараб 3-6 кун ичида тухумлардан қуртлар чиқиб, улар оч кўк, тиниқ, оқиш тусда бўлади. Қуртнинг танаси майда қилчалар ва холчалар би-лан копланган, хол-часининг ҳар қайси-сида биттадан қилча бўлади. 6-ѐшни кечириш даврида қурт танасининг туси ўсимлик органлари билан озиқланишига қараб қўнғир-қора ѐки яшил рангдан сарғиш тусгача ўзгаради.
Озиқланиб бўлган охирги ѐшдаги қуртлар тупроқда тушади ва 5-12 см чуқурликда ин хосил қилиб, унда ғумбакка айланади. Айрим холларда қуртлар тупроқдан ташқарида кўсак, маккажўхори сўтаси ѐки помидор меваси ичида ғумбакка айланади.
Ғумбак 8-12 кун ривожлангандан сўнг ундан капа-лак учиб чиқади. Кўсак қуртининг капалаклари озиқланган ўсимлик турига бошқа, холда 600-3000 та-гача тухум қўяди.
Об-хаво шароитига қараб йил мобайнида кўсак қур-ти 3-4 авлод бериши мумкин. Умуман олганда, кўсак қурти узининг тўлиқ, ривожланиш даврини, тухумдан капалакка айлангунча, 30-40 кунда тугаллайди.
Кўсак қурти асосан ғўза, маккажўхори ва помидор-дан бўшаган далаларда, шунингдек уларга ѐндош уватларда ғумбак фазасида қишлайди.

Манба: Б.А.Сулаймонов, О.Б.Исаев, Р.А.Жумаев «ҒЎЗА ЗАРАРКУНАНДАЛАРИГА КАРШИ БИОЛОГИК КУРАШ БУЙИЧА ТАВСИЯЛАР»