Кўсак қурти

Бир неча турдаги ёввойи ва маданий ўсимликлар билан озиқланиб, булардан энг хуш кўрадиганлари помидор, макка-жўхори, ғўза, дуккаклилар ва бошқа бир канча ўсимликларни зарарлаши мумкин.

Кичик ёшдаги қуртлар дастлаб ғўзанинг юқори кисмидаги баргчалари, кейинчалик ёш шонала рни, ўрта ёшдаги қуртлари эса шона ва гулларни, катта ёшдагилари тугунчалар ва кўсакларни ейди. Зарарланган шона, гул ва тугунчалар куриб, тўкилади. Кўсакларнинг шикастланган қисмларига сапрофит зам-буруғ ва бактериялар тушиб, уларни чиритади, толанинг сифатини бузади.

Бир дона қурт ўзининг ривожланиш даврида ғўзанинг 15-20 тагача шона, гул, тугунча ва кўсакларига зарар етказади. Агарда 100 туп ўсимликда 5 та қурт бўлса, бир гектарда 4000-5000 та қурт бўлади. Ёки кўсак қуртининг дастидан 60000-75000 та гул, шона ва кўсак нобуд бўлади дегани. Буни ҳосилга айлантирсак 3,5 г х (60000-750000)=210-260 кг ёки гектаридан 2,1-2,6 ц пахта ҳосили йуқотилади.

Баҳор кезида, апрель-май ойларида тупроқнинг ҳарорати 16 °С дан ошганда капалаклар учиб чиқа бошлайди ва бу 30 кундан кўпроқда чўзилади. Эрта ба-хорда учиб чиққан капалаклар тухумларини бегона ўтларга дағал каноп, бангидевона, гулхайри, тугмачагул, мингдевоналарга хамда эртаги экилган нўхат ва помидорга қўяди.