Кўсак ва тола касалликлари

Пахта ҳосили пишиш даврида унга кўп касалликлар юқиб, тола сифатини бузилишига ёки мутлақо кераксиз бўлиб қолишига сабаб бўлади. Тола касалликлар тола пишиқлигини камайтиради, олинадиган материал чидамсиз бўлади, чигит таркибидаги мой чиқими миқдори камаяди. Кўсак ва тола касалликлари ноқулай об-ҳаво шароитидан замбуруғ ва бактериялар келтириб чиқаради.

Кўсак ва тола касалликларидан қуйидагилар кўп тарқалган: пушти чириш, кулранг чириш, Мукороз, ёпишқоқ бактериоз, алpтерипариоз, қора шира, тола товланиши ва кўсак гоммози.

Пушти чириш. Замбуруғ касаллиги бўлиб кўсак атрофида парда қоплаш кўсак қисман очилади ёки чала очилади.

Замбуруғ кўсакдан толага ўтиб, пушти рангга киради. Замбуруғ кўсакка қараганда толада яхши ривожланади. Касалланган тола ва чигит яроқсиз бўлиб қолади. Касалланган кўсак тўкилиб кетиши мумкин.

Мукороз. Ҳали очилмаган кўсак сирти замбуруғлар таъсирида қора парда билан қопланади. Кўсак юмшоқ бўлиб, у очилганда касаллик толага ўтиб уни қўнғир рангга киритади. Кўсак шохда омонат туради, касаллик кўсак асоси, яъни банди томонидан бошланади. Тола сифати кескин пасаяди. Касаллик ғўза ғовлаб кетганда ёки ортиқча намликда кучли ривожланади.

Альтернариоз. Касалликни алpтеринариоз замбуруғи тарқата-ди, кўсак ва толанинг барча ўлган тўқималарида учрайди. Замбуруғ ғўза барги, кўсак ва пахта толасини зарарлайди. Касал кўсак сиртида доира шаклида тўқ кўк рангдаги доғ пайдо бўлади, кейинчалик у кўпайиб қўнғир рангга киради. Касаллик тола ва чигит сифатини бузади. Бу касаллик асосан ингичка толали ғўзаларда учрайди.

Ёпишқоқ бактериоз. Тола шикастланишига кўсак очилмай туриб беда қандаласи сабаб бўлади. Кўсак ичидан клейсимон модда ажралади. Тола чаноққа ёпишиб, жигарранг тусга киради. Оқибатда кўсак ривожланиши издан чиқади, ўлик тола миқдори кўпайиб, ҳосил камаяди, тола пишиқлиги пасаяди. Бу касаллик бошқаларга қараганда кам учрайди. Беда қандаласи йўқотилса касаллик учрамайди.

Қўнғир чириш. Кўсак очилганда чаноқдаги пахта ёки унинг бир қисми хўппайган ҳолда бўлмайди, у кўсак чаноғи шаклида тураверади, сиртида тўқ қўнғир ранг пайдо бўлади. Бу касал-ликни замбуруғи келтириб чиқаради. Кўсакдаги пахта ғўза танаси қимирлатилса осон тўкилади. Тола узунлиги 5-6 ммга камаяди, тола пишиқлиги пасайиб кетади. Касаллик кўчат ортиқча қалин бўлса, чеканкадан кейин юқоридаги 3-4 ҳосил шохи кучли ривожланиб кетганда, ортиқча сув берилганда пайдо бўлади.

Кўсак гоммози. Ғўза гул ёнлиги орқали кўсак очилмай инфекция чаноққа ўтади. Асосан толани зарарлайди. Чаноқдаги пахтани пастки қисмидан зарарлаб, ёнидаги чаноқ нормал ривожланиши мумкин. Касалланган чаноқдаги пахта чириб қолади. Ҳосил сифати пасаяди. Гоммоз билан касалланган пай-калдан уруғ олинмайди, чунки касаллик қўзғатувчи замбуруғ уруғ уруғ ичида сақланиб қолади.

Кураш чоралари: Ғўза кўчат қалинлиги мўътадил бўлиши, ер рельефи текис бўлиши, сувни меъёрида бериш, чеканкани ўз муддатида ўтказиш, сизот суви юза жойлашган ерларда коллектор тизимини тоза тутиш, ўғитлар нисбатини тўғри бериш, бегона ўтларга ўз вақтида қарши курашиш, уруғликни соғлом далалардан тайёрлаш, касаллик тарқалган майдондаги ғўзапояни тўлиқ йиғиштириб олиш ва бошқалар.

Дўстларингизга ҳам улашинг!