Экиш учун тавсия этиладиган навлар: Жаҳонгир, Дилбар, Наврўз ва ҳ.к.
Уруғлик танлаш ва экишга тайёрлаш. Экиш учун йирик, тўла етилган ва шикастланмаган уруғлар танлаб олинади.
Ерни экишга тайёрлаш. Кунгабоқар кузги дон экинларидан, картошка, сабзавот, маккажўхоридан бўшаган ерларга экилади. Дастлаб ер ўтмишдош экинларнинг қолдиқлари ва бегона ўтлардан тозаланади ва 25–27 см чуқурликда юмшатилиб, текисланади.
Экиш муддати ва схемаси. Кунгабоқар такрорий экин сифатида июнь ойининг 15 санасидан кейин ва 10 июлгача экилади. Қатор ораси 60, 70 см, экиш тизими 60х20, 70х15 бўлади. Бунда 10 сотих майдонга 1 кг уруғ сарфланади. Экиш чуқурлиги 5 –7 см.
Парваришлаш. Ўсув даврида қатор орасига ишлов берилади, суғорилади. Суғориш сони 3–5 марта, ўтоқ ва чопиқ қилинади.
Ўғитлаш. 3 кг фосфор, 8 кг калий ва 6 кг азот сепилади.
Ҳосилни йиғиштириш. Кунгабоқарнинг савати етилганда сават кесиб олинади, поялар ўрилади. Сават қуритилади, янчилади, намлиги 9 фоиздан ошмаслиги керак.



















