Маккажўхори дон учун ўстирилганда тавсия этиладиган нав ва дурагайларини

БОРЖА Ғ1. Испания давлатининг селекцион дурагайи. 2011 йилдан Республика бўйича Давлат реестрига киритилган. Ўсимлик бўйи ўртача 250-270 см. 1000 дона уруғ вазни ўртача 278,0 г. Вегетация даври ўртача 92 кун. Ётиб қолишга бардошли. Механизм билан ўришга яроқли. Ўртача ҳосилдорлик такрорий муддатларда дон учун 55,9 ц/га. Дурагайнинг озиқабоплик сифати яхши. Дон чиқими 77,9 %. Синов йилларида касалликлар ва ҳашаротлар билан зарарланиш ҳолатлари кузатилмаган.

ВЕЧИТА (БТ 6470). Туркия давлатининг селекцион дурагайи. 2017 йилдан Республика бўйича Давлат реестрига киритилган. Ўсимлик бўйи ўртача 251-275 см. 1000 дона уруғ вазни ўртача 290,0 г. Вегетация даври ўртача 95-118 кун. Ётиб қолишга бардошли. Механизм билан ўришга яроқли. Ўртача ҳосилдорлик 62,5 ц/га.
Дурагайнинг озиқабоплик сифати яхши. Дон чиқими 84,0 %. Синов йилларида касалликлар ва ҳашаротлар билан зарарланиш ҳолатлари кузатилмаган.
ДЕЛИТОП Ғ1. Нидерландия давлатининг селекцион дурагайи. 2015 йилдан Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё, Тошкент, Фарғона вилоятлари бўйича Давлат реестрига киритилган. Ўсимлик бўйи ўртача 208-308 см. 1000 дона уруғ вазни 280,0-369,0 г. Вегетация даври ўртача 90-111 кун. Дурагай
ётиб қолишга чидамли. Механизм билан ўришга яроқли. Ўртача ҳосилдорлик 48,8-90,0 ц/га. Дон чиқими 80,0%. Синов йилларида касалликлар ва ҳашаротлар билан зарарланиш ҳолатлари кузатилмаган.
ДНЕПРОВСКИЙ 181. Украина селекцион дурагайи. 2015 йилдан Андижон, Наманган, Сирдарё, Тошкент, Фарғона вилоятлари бўйича Давлат реестрига киритилган. Ўсимлик бўйи ўртача 210-295 см. 1000 дона уруғ вазни 280,0 г. Вегетация даври 82-110 кун.
Дурагай ётиб қолишга чидамли. Механизм билан ўришга яроқли. Ўртача ҳосилдорлик 51,2-84,0 ц/га. Дон чиқими 81,0 %. Синов йилларида касалликлар ва ҳашаротлар билан зарарланиш ҳолатлари кузатилмаган.
ДОНАНА. Испания давлатининг дурагайи. 2011 йилдан Республика бўйича Давлат реестрига киритилган. Вегетация даври ўртача 94 кун. Ўрта бўйли, ўсимлик бўйи ўртача 200-220 см. 1000 дона уруғ вазни ўртача 282,3 г. Ўртача ҳосилдорлик такрорий
муддатларда дон учун 57,6 ц/га. Дон чиқими 78,7 %. Ётиб қолишга бардошли. Дурагайнинг озиқабоплик сифати яхши. Синов йилларида касалликлар ва ҳашаротлар билан зарарланиш ҳолатлари кузатилмаган.
МОЛДАВСКИЙ 257 СВ. Молдавия давлатининг селекцион дурагайи. 2000 йилдан Республика буйича Давлат реестрига киритилган. Ўсимлик ўрта бўйли, 210 см гача, пояси ўртача йуғонликда, мустахкам. 1000 та дон вазни 268,0-280,0 г. Ўртача дон
ҳосилдорлиги гектаридан 70,8 ц/га. Эртапишар дурагай. Вегетация даври 93 кун. Дурагайнинг дон чиқими яхши, 78,0-80,0%. Ётиб қолишга бардошли, механизм билан ўришга яроқли. Озиқабоплик хусусияти яхши: хом оқсил 10,9%, крахмал 71,4%. Синов йилларида касалликлар ва ҳашаротлар билан зарарланиш ҳолатлари кузатилмаган.
МОЛДАВСКИЙ 215 АМВ. Молдавия давлатининг селекцион дурагайи. 2007 йилдан Республика бўйича Давлат реестрига киритилган. Дурагай баҳорги совуққа чидамли. Ўрта бўйли, ўсимлик бўйи ўртача 150,0-200,0 см. Вегетация даври 85-98 кун. 1000 дона уруғ вазни ўртача 209,0-308,6 г. Ўртача ҳосилдорлик такрорий муддатларда дон учун 42,5-50,7 ц/га, силос учун 350-450 ц/га. Дон чиқими 72,0-82,0%. Ётиб қолишга бардошли. Синов йилларида касалликлар ва ҳашаротлар билан зарарланиш ҳолатлари  кузатилмаган.
МАКСИМА. Венгрия давлатининг селекцион дурагайи. 2017 йилдан Тошкент вилояти бўйича Давлат реестрига киритилган. Ўсимлик бўйи 262 см. Пояси бақувват. 1000 дона дон вазни ўртача 280,0 г. Вегетация даври ўртача ўртача 97 кун. Дурагай ётиб қолишга чидамли, 5,0 балл. Механизм билан ўришга яроқли. Ўртача ҳосилдорлик ўртача 60,8 ц/га. Дон чиқими 81,0 %. Синов йилларида касалликлар ва ҳашаротлар билан зарарланиш ҳолатлари кузатилмаган.
МВ 350. Венгрия давлатининг селекцион дурагайи. 2017 йилдан Тошкент вилояти бўйича Давлат реестрига киритилган. Ўсимлик бўйи 268 см. Пояси бақувват. 1000 дона дон вазни ўртача 268,0 г. Вегетация даври ўртача 98 кун. Дурагай ётиб қолишга чидамли, 5,0 балл. Механизм билан ўришга яроқли. Ўртача ҳосилдорлиги 62,5
ц/га. Дон чиқими 81,0 %. Синов йилларида касалликлар ва ҳашаротлар билан зарарланиш ҳолатлари кузатилмаган.
МВ 531. Венгрия давлатининг селекцион дурагайи. 2017 йилдан Тошкент вилояти бўйича Давлат реестрига киритилган. Ўсимлик бўйи 263 см. 1000 дона дон вазни ўртача 273,0 г. Вегетация даври ўртача 96 кун. Дурагай ётиб қолишга чидамли, 5,0 балл. Механизм билан ўришга яроқли. Ҳосилдорлиги ўртача 51,0 ц/га. Дон чиқими
81,0 %. Синов йилларида касалликлар ва ҳашаротлар билан зарарланиш ҳолатлари кузатилмаган.
ЎЗБЕКИСТОН 420 ВЛ. Ўзбекистон маккажўхори илмий тажриба станцияси селекцион дурагайи. 2001 йилдан Тошкент вилояти бўйича Давлат реестрига киритилган. Оддий дурагай. Ўсимликнинг бўйи 257-272 см. Дони тишсимон, оч-сариқ рангли. 1000 та донининг вазни 338,8 г. Ўртача дон ҳосилдорлиги 80,0-90,0 ц/га. Ўртапишар. Вегетация даври 102 кун. Дурагайнинг дон чиқими яхши, ётиб қолишга бардошли. Дурагайнинг озиқбоплик хусусияти яхши. Синов йилларида касалликлар ва ҳашаротлар билан зарарланиш ҳолатлари кузатилмаган.
ЎЗБЕКИСТОН 300 МВ. Ўзбекистон маккажўхори илмий тажриба станцияси селекцион дурагайи. 2012 йилдан Республика бўйича суғориладиган ерларда асосий ва такрорий экин сифатида дон учун Давлат реестрига киритилган. Оддий дурагай. Тишсимон
дон турига мансуб. Ўсимлик бўйи 280-300 см. 1000 дона дон вазни ўртача 298,0-320,0 г. Ўртапишар. Вегетация даври ўртача 105 кун. Дурагай ётиб қолишга чидамли – 5,0 балл. Механизм билан ўришга яроқли. Ўртача ҳосилдорлик 58,0 ц/га. Озиқабоплик сифати яхши, дон чиқими 81 %. Синов йилларида касалликлар ва ҳашаротлар билан зарарланиш ҳолатлари кузатилмаган.
НК ТЕРМО. Нидерландия давлатининг селекцион дурагайи. 2017 йилдан Республика бўйича Давлат реестрига киритилган. Ўсимлик бўйи ўртача 270 см. 1000 дона уруғ вазни 310 г. Вегетация даври ўртача 82-108 кун. Дурагай ётиб қолишга чидамли 5,0 балл. Механизм билан ўришга яроқли. Ўртача ҳосилдорлик 57,0-85,0 ц/га. Дон чиқими 81,0%. Синов йилларида касалликлар ва ҳашаротлар билан зарарланиш ҳолатлари кузатилмаган.
NS 205. Сербия давлатининг селекцион дурагайи. 2012 йилдан Республика бўйича Давлат реестрига киритилган. Оддий дурагай. Ўсимлик бўйи 200-280 см. Пояси бақувват. 1000 дона дон вазни ўртача 295,0-310,0 г. Эртапишар. Вегетация даври ўртача 100 кун. Дурагай ётиб қолишга чидамли – 5,0 балл. Механизм билан ўришга
яроқли. Ўртача ҳосилдорлик 47,7 ц/га. Озиқабоплик сифати яхши. Дон чиқими 80,0 %. Синов йилларида касалликлар ва ҳашаротлар билан зарарланиш ҳолатлари кузатилмаган.
ЛГ 3475. Франция давлатининг селекцион дурагайи. 2012 йилдан Республика бўйича Давлат реестрига киритилган. Дурагай ўрта бўйли, ўсимлик бўйи ўртача 290 см. 1000 дона дон вазни ўртача 310,0 г. Ўртапишар. Вегетация даври ўртача 100-105 кун. Дурагай ётиб қолишга чидамли – 5,0 балл. Механизм билан ўришга яроқли. Ўртача ҳосилдорлик 45,4-60,4 ц/га. Озиқабоплик сифати ва дон чиқими яхши, 79,0%. Синов йилларида касалликлар ва ҳашаротлар билан зарарланиш ҳолатлари кузатилмаган.

ЛГ 3232. Франция давлатининг селекцион дурагайи. 2012 йилдан Республика бўйича Давлат реестрига киритилган. Дурагай ўрта бўйли, бўйи 200-220 см. 1000 дона дон вазни ўртача 242,0 г. Ўртапишар. Вегетация даври ўртача 92 кун. Дурагай ётиб қолишга чидамли – 5,0 балл. Механизм билан ўришга яроқли. Ўртача ҳосилдорлик 33,7-43,0 ц/га. Озиқабоплик сифати яхши. Дон чиқими 71,0 %. Синов йилларида касалликлар ва ҳашаротлар билан зарарланиш ҳолатлари кузатилмаган.
ПР 38 Р 92 (хуанита). Швейцария давлатининг селекцион дурагайи. 2012 йилдан Тошкент вилояти бўйича Давлат реестрига киритилган. Ўсимлик бўйи ўртача 220-270 см. 1000 дона уруғ вазни 259,0 г. Вегетация даври такрорий муддатларда 93 кун. Дурагай ётиб қолишга чидамли – 5,0 балл. Ўртача ҳосилдорлик такрорий муддатларда 48,5 ц/га. Дон чиқими 77,1 %. Синов йилларида касалликлар ва ҳашаротлар билан зарарланиш ҳолатлари кузатилмаган.
ПР 39 Г 12. Швейцария давлатининг селекцион дурагайи. 2012 йилдан Тошкент вилояти бўйича Давлат реестрига киритилган. Ўсимлик бўйи ўртача 210-280 см. 1000 дона уруғ вазни 261,0 г. Вегетация даври такрорий муддатларда 95 кун. Дурагай ётиб қолишга чидамли – 5,0 балл. Ўртача ҳосилдорлик такрорий муддатларда 49,1
ц/га. Дон чиқими 77,8%. Синов йилларида касалликлар ва ҳашаротлар билан зарарланиш ҳолатлари кузатилмаган.
ПР 31 Н 27. Швейцария давлатининг селекцион дурагайи. 2012 йилдан Тошкент вилояти бўйича Давлат реестрига киритилган. Ўсимлик бўйи ўртача 225-310 см. 1000 дона уруғ вазни 260,0 г. Вегетация даври такрорий муддатларда 100 кун. Дурагай ётиб
қолишга чидамли – 5,0 балл. Ўртача ҳосилдорлик такрорий муддатларда 48,0 ц/га. Дон чиқими 76,4%. Синов йилларида касалликлар ва ҳашаротлар билан зарарланиш ҳолатлари кузатилмаган.