Маккажўхорини ўғитлашлаш меъёрлари

Маккажўхори ўғитларга талабчан. Дон ҳосили 60 –70, яшил масса ҳосили 500 –700 ц бўлганда, тупроқдан 150–180 кг азот, 60–70 кг фосфор, 160–190 кг калий ўзлаштирилади.
Суғориладиган ерларда маккажўхори жуда юқори ҳосил беради. Солинадиган органик ва маъданли ўғитлар меъѐри режалаштирилган ҳосилга, тупроқ агрокимѐвий картограммасига боғлиқ ҳолда белгиланади. Кузги шудгордан олдин 40–60 т чириган гўнг ѐки компос солиш жуда яхши натижа беради ва дон ҳосилини 15 –20 ц/га оширади.
Маъданли ўғитлар самарадорлиги суғориладиган ерларда жуда юқори, 1 кг NРК ҳисобига 18 –20 кг дон ҳосили олиниши мумкин.

Ўғит меъѐрларини белгилашда баланс усулини қўллаш маъқул. Маккажўхори 1 ц дон ҳосил қилиш учун 2,2 –3,4 кг азот ўзлаштиради. Ўртача 3 кг олинса 60 ц дон ҳосили олиш учун 180 кг азот талаб қилинади. Гектарига 40 т чириган гўнг солинса (0,6%) 240 кг азотни ташкил қилади, унинг 20% ўзлаштирилса 48 кг азотни ўсимлик ўзлаштиради.Ўсимлик мавсум давомида 60 ц х 30 кг = 180 кг азотни ўзлаштиради.
X = 180 – 48 : 0,7 = 183 кг азот солинади
Хўжаликларда гўнг бўлмаса маъданли азот, фосфор, калий ўғити меъѐрлари оширилади.
Маккажўхори 60 ц дон ҳосил қилиш учун ўртача 50–60 кг фосфор ўзлаштирилади. Маъданли фосфорли ўғитнинг ўзлаштирилиш коэффициенти 15 –20%.
Суғориладиган ерларда асосий ўғитлашда ерни шудгорлашдан олдин гектарига 80–100 кг фосфор, 60–85 кг калий ва органик ўғитлар солинади. Экишдан олдин гектарига 20 кг азот, 20 кг фосфор, 15 кг калий култивация билан берилади. Азотли ўғитларнинг 90 кг биринчи озиқлантиришда берилади. Биринчи озиқлантириш учинчи–тўртинчи баргларни ҳосил бўлиши билан берилади. Иккинчи озиқлантириш 110 кг/га ўсимликда 7–8 барг ҳосил бўлганда ўтказади.
Биринчи озиқлантиришда ўғитлар ўсимлик қаторига яқин, иккинчиси эгат ўртасига солинади. Шундай қилиб ўғитларнинг умумий меъѐри азот 180–220, фосфор – 110 –120 кг, калий 75 –100 кг ташкил қилади.
Озиқлантириш ўтказилгандан кейин суғорилади. Микроэлементлардан бор маккажўхорига самарали таъсир кўрсатади.