Машраб отанинг анорзори

Фарғона вилояти Қува тумани Толмозор қишлоғида яшовчи 76 ёшли Машраб ота Жумабоев анор етиштиришда бой тажриба тўплаган соҳибкорлардан.

Боғбон “Қува анори” агрофирмаси ҳудудидаги икки гектар ерда анорзор ташкил қилган. “Қаюм”, “ширин-нордон”, “жавдари” каби анор навлари парваришланаётган боғда ҳар мавсумда гектаридан 100-120 центнердан ҳосил олинади.

– Анор сувсевар экин, — дейди Машраб ота. – Ўз вақтида суғорилса, мева доналари йирик, тошбосадиган бўлади. – Анорзоримизда етиштирилган меваларни август ойи охирида узиб, бир қисмини бозорга чиқардик. Захира учун олиб қўйилган қисми Наврўз айёмида аҳоли дастурхонини безайди.

Муқимжон Қодиров (сурат) ЎзА

Манба: uza.uz

Дўстларингизга ҳам улашинг!