Махаллий сариқ ҳандалак

Махаллий сариқ ҳандалак
(Cуcумис мело ссп. ригидус (Панг.) Фил. вар. чандалак)
Ўсимлик ўрта ўлчамли, палаги ўрта узунликда. Барги буйраксимон шаклда, ўрта ҳажмли. Гули гермофродит, эркак жинсли. Меваси япалоқ шаклда, ўрта ҳажмли. Мева вазни 0,8-2,0 кг. Мева юзаси бир оз тилим, ранги сариқ. Сурати- богим чегараларида сариқ-яшил тасмачалар. Тўри тўла, мева юзасини ёппасига қоплаган, майда катакли, мевабандида эса қуюқроқ. Пўчогъи юмшоқ. Мева эти ўрта қалин, саргъиш тусли, гъоваксимон, ширали, майин, ширин. Қуруқ модда миқдори — 7,3-8,9%, умумий қанд моддаси миқдори — 6,1-7,8%. Уругъхонаси ўрта ҳажмли. Уругъдонлари нам, уругъхонанинг ярмини эгаллаган. Уругъи йирик ҳажмли, кенг учли тухумсимон шаклда, оқ тусли. Эртапишар нав, майсалар пайдо бўлишидан етилгунига қадар ўсув даври 60-65 кун. Қургъоқчиликка чидамли, фузариоз сўлиш ва ун шудринг касалликларига чидамлилиги-ўрта. Ҳосилдорлиги 14-25 т/га. Ташишга чидамлиги ва сақланувчанлиги- ёмон. Махаллий нав.
Республика бўйича раёнлашган.

 

Дўстларингизга ҳам улашинг!