МЕВА СИЙРАКЛАШТИРИШНИНГ 10 ҚОИДАСИ (ДАНАКЛИ МЕВАЛАР УЧУН)

Мева сифатини ошириш нав ва пайвантаг танлаш, дарахтларни озиқлантириш ва уларга шакл бериш билан ҳал бўлиб қолавермайди. Баъзи бир мевали дарахт турлари агар ўз вақтида сийраклаштирилмаса қўйидаги муаммолар юзага келади:

1. Дарахтларда солкашлик, яъни бир йил ҳосил бериб бир йил ҳосил бермаслик шаклланади. Чунки жуда катта куч билан олинган ҳосил, дарахтнинг барча кучини сўриб олади ва натижада дарахтнинг келгуси йили ҳосил бериш учун кучи қолмайди ёки ўз ҳаётини асраш учун келгуси йил ҳосилини тўкиб юборади. Агар бундай ҳолат энди ҳосилга кирган дарахтларга икки ёки уч йил давом этса, солкашлик юзага келади. Бу ҳолат маҳллий шароитда кенг етиштириладиган “семиренко” нави мисолида кўриш мумкин.

2. Агар дарахт мевалари ўз вақтида сийраклаштирилмаса, ортиқча юкни кўтара олмаган шохлар синиб тушади, ва келгусий айни шу синган шохлар ўрнида мева бўлмайди, яъни иқтисодий зарар юзага келади. Бу айниқса яхши шакл берилмаган дарахтларда кўп учрайди. Бундай дарахтларда мева асосан дарахт учи ва ён шохларининг учида шаклланади, чунки қуёш нури айни шу жойларга етарлича тушади ва мева куртаклар шаклланади.

Ортиқча мевадан синган шохларга эътибор беринг…

3. Ўз вақтида мевалари сийраклаштирилмаган дарахтларнинг меваси майда бўлиб қолади. Кўп чилик боғбонларимиз катта ҳосил берувчи навларни экишга ҳаракат қилишади, албатта меваларнинг катта бўлиши нав ва пайвандтагга ҳам боғлиқ, лекин айни шундай нав ва пайвандтагларда ҳам агар мева сийраклаштирилмаса қанча озуқа беришингиздан қатъий назар мева майда бўлиб қолиши мумкин. Чунки дарахтнинг кучи етмайди меваларни ҳаммасига етарлича озуқа етказиб беришга.

Меваларни сийраклаштиришда нималарга эътибор бериш керак:

1. Эрта пишар навлар кучлироқ (камида ҳар 10смда бир донадан қолдириб) ва кеч пишар навлар бир оз зичроқ (5-10см оралиғида) сийрлаштирилиши тавсия қилинади.

2. Албатта нок ва гилос мевалари олдин кўп сийраклаштирилмаган бўлсада, ҳозирда уларнинг меваси ҳам асосан кимёвий ва механик усуллар билан, ва зарур бўлса қўл билан сийраклаштирилади. Олдинги суҳбатларимизда гуллаш даврида ИСО (биз тавсия қилган формула асосида) сепиб гуллар сийраклаштирилиши мумкинлиги айтиб ўтилган эди.

3. Олма меваснинг бир тўпида 5-6 (баъзида бундан ҳам кўпроқ) мева шаклланади, айну шу бир тўпдаги меваларнинг фақат биттасини (баъзи ҳолларда агар кеч пишар нав бўлса иккитагача), яъни ўртадаги битта мевасигача тоқалаш (сийраклаш) тавсия қилинади.

4. Сийрашлаштириш одатда тепадан (дарахт учидан) пастга қараб амалга оширилади.

5. Дасталаб зарарланган ва бошқа таъсирларга дучор бўлган мевалар олиб ташланади, ва энг сифатли ва кучли мева қолдирилади.

Кўпчилик, агар дарахт мевалари сийраклаштирилса, ҳосил камаяди деб ўйлайди. Аксинча, меваси сийраклаштирилган дарахт мевалари кўпроқ тарози босади ва бозорда қимматроқ ва осонроқ сотилади.

Сийраклаштирилмаган дарахат меваларида олма қурти ва шамолдан зарарланиш кўпроқ учрайди. Чунки бир-бирига тегиб турган меваларнинг ҳамма жойига ҳам сепилаётган дори етиб бормайди, ва айнан шу эътиборсиз қолган жойларда зарарланиш кўп учрайди.

Сийраклаштирилмаган дарахт мевалари кўп тўкилади ва узоқ муддат яхши сақланмайди. Чунки шамом таъсирида меваларнинг бир-бирига тегиш ҳавфи жуда юқори.

Дарахт меваси қачон сийраклаштирилади?

1. Эрта пишар навларда имкон қадар эртароқ. Ҳаттоки гуллаш давриданоқ, чунки мева каттароқ бўлиши учун вақт етарлича бўлиши шарт. Бу айниқса ўрик, шафтоли ва май ойҳири июнь бошларида пишувчи олмада жуда муҳим.

2. Асарият ҳолларда мева нохотдан сал катта ва бодомдан сал кичикроқ бўлганда.

  1. БУТАШ (ОБРЕЗКА)

Мева сийраклаштиришнинг биринчи босқичи тиним давридаги буташдан бошланади. Керагидан ортиқча мева берувчи шохларни сийраклаштириш қолган мева берувчи шохлар ҳосилдорлигини оширади ва баҳорда қўл билан сийраклаштиришга бўлган талабни камайтиради.

  1. СОҒЛОМЛИЛИГИ

Меваларни дарахтингиз соғломлигига қараб сийраклаштиринг. Дарахт қишдан қай аҳволда чиққанлигига эътибор беринг. Мева тугиш имконияти қандайлигига (дарахт ѐши катта рол ўйнайди)?

  1. ВАҚТ

Дарахтлар одатда июнь ойида бир қисм мевасини ўзлари табиатан сийраклаштиради, қўл билан сийраклаштиришни шу муддатдан сўнг амалга оширинг. (климатик талабларга кўра бу вақт май ўрталари ѐки июнь бошларига тўғри келиши мумкин)

  1. УСЛУБ (МЕТОД)

Гулларни сийраклаштираѐтганда қўшни гул тўпларга зарар етказмаган ҳолда гул тўпининг фақат гул ҳосил қилувчи қисмларинигина олиб ташланг. Бу пайтда мўлжалингиздан кўра кўпроқ меваларни қолдиришингиз даркор, чунки меваларнинг бир қисми суст чангланиш ва табиий сийраклашиш сабаблари билан тўкилади.

Меваларни ғўралигида сийраклаштираѐтганингизда уалар чўпларининг керакли жойларидан узиб олинг; сийраклаштирилаѐтган мевалар қолдирилаѐган мевалар устига тушиб уларга лат етказиши олдини олинг.

  1. ЗАРАРЛАНГАН МЕВАЛАР

Сийраклаштириш жараѐнида дастлаб касалланган, формаси бузилган ва ҳашоратлардан зарарланган меваларни олиб ташланг.

  1. НАВЛАР (СОРТЛАР)

Гуллаш ва пишиш вақтидан келиб чиққан ҳолда навларни яхши билиш, уларни қайси пайтда сийраклаштиришни белгилаб беради.

Эрта пишар навлар кеч пишар навларга нисбатан кўпроқ сийраклаштирилиши керак.

  1. ТЕПАДАН-ПАСТГА

Сийраклаштиришни дарахтнинг тепасидан пастга қараб амалга оширинг. Агар дастлаб пастдан бошласангиз дарахт тепасини сийраклаштириш учун нарвон ўрнатганингизда нарвон ѐки тепадан тушаѐтган мева пастда сийраклаштирилган меваларга зарар етказиши мумкин.

  1. ТАЖРИБА

Боғингиз учун қайси усулда ва ҳолда мева сийраклаштириш яхши натижа беришини тажриба орқали меваларингизни турли вақт ва зичликларда сийраклаштириш орқали аниқланг.

  1. МАСЛАХАТ

Сийраклаштириш ҳусусида савол туғилганда ѐки янг навни сийраклаштираѐтганингизда ҳар дом малакали мутахассис билан маслаҳатлашинг.

  1. ҚАЙДНОМА (ЁЗИБ БОРИНГ)

Ҳар йилги мева сийраклаштириш натижаларни, навлар бўйича вақти, мева ҳажми ва сифатини, ѐзиб боринг.

Сийраклаштиришдан олдин
Сийраклаштиришдан сўнг

Манба: Fruit Master

Дўстларингизга ҳам улашинг!