Мевалар нега ёрилади? — Сабаблар ҳақида батафсил

Аниқ тасвирлаш имкони бўлган учта асосий мева ёрилиш тури мавжуд: 

* доира ёки ярим доира шаклидаги меванинг чўпи атрофи ва унинг чуқурчасидаги ёрилиш;

* ҳудди шундай ёрилиш, фақат меванинг учида (гулдонда) содир бўлувчи ёрилиш;

* меванинг ён тарафида содир бўлувчи чуқурроқ ёрилиш.

Радикал ёрилиш: Бунда ёрилиш мева чўпи атрофидан марказига қараб ёрилади. Туксиз шафтоли (нектарин) қуёшнинг кучли нурлари радиациясидан шундай ёрилади. Бундай ёрилиш нектаринда кўп учрайди.

Концентрик ёки айлана шаклидаги ёрилиш: мева юзасида доирасимон ёрилишлар пайдо бўлади. Масалан, гилосда.

Мевалар ёрилишига сабаб бўлувчи омиллар:

Об-ҳаво шароити: 

Меваларнинг ёрилишида ҳарорат жуда катта рол ўйнайди. Қуруқ ва ярим қуруқ, ҳамда ёмғир ёки намлик кам бўлган ҳудудларда ёрилиш кўп учрайди. Аксарият ҳолларда ҳарорат 10 градусдан 40 градусга кескин ўзгарувчи ҳудудларда ёрилиш одатай ҳолат. Ҳарорат мевадаги бошқа факторларга, мева пўстлоғининг қалинлиги ва ундаги био-кимёвий жараёнларга ҳам таъсир қилади.

Шамол: ёз ойлари иссиқ ва салқин шамол эсиши одатий ҳол. Иссиқ шамол эсганда сув парланиши эвазига унинг пўстлоғи қурийди ва эластиклигини йўқотади, натижада ҳарорат кескин совуса ёки намлик ортаса мева пўстлоғи ёрилади.

Мева билан боғлиқ бўлган сабаблар

* Етилиши ёки пишиши: – меванинг керагидан ортиқ пишиши ҳам унинг ёрилишига сабаб бўлади. Масалан: Узум меъёридан ортиқ пишиб кетса ёрилади.

* Ҳажми: – одатда ҳажми катта меваларда ёрилиш кичикроқларига нисбатан кўпроқ учрайди.

* Этининг қаттиқлиги: кўп ҳолларда қаттиқ этли мевалар, масалан гилос, эти юмшоқ меваларга нисбатан ёрилишга мойил бўлади. Меванинг ўзига кўп сув шимиб олиши оқибатида унинг ҳужайралари кескин кенгаяди ва ёрилиш юзага келади.

* Навлар ҳам муҳим рол ўйнайди: Баъзи олма навлари, ҳусусан ГАЛА, пишишдан олдин ёрилишга жуда мойил бўлади. Баъзи ҳолларда бу нав, териб олиниб совуқхонага қўйилгандан сўнг ҳам ёрилиши мумкин.

Боғ параваришлашдаги камчилик ҳам ёрилишга сабаб бўлади

* Сувсизликдан стрессга тушиш: Боғларни мунтазам бир режимда суғормаслик, ёки узоқ муддат суғормай бирданига қаттиқ суғориш ёки боғ чанқаб турганда бирдан қаттиқ ёмғир ёғиши очибатида чанқаб турган дарахт танасига борган сув ундаги модда алмашинувини издан чиқаради ва меваларнинг ёрилишига сабаб бўлади. Масалан, лимон, гилос ва олмада бу одатий ҳол.

* Озуқа: Гилос ва анор каби меваларда “БОР ва КАЛЦИЙ” етишмовчилиги мева ёрилишига сабаб бўлади.

* Зараркунанда ва касалликлар: Зараркунадалар ва касалликларга қарши ўз вақтида ва тўғри курашилмаса, улар сабабли мева юзасида юзага келиши мумкин бўлган яралар ҳам мева ёрилишига сабаб бўлади.

* Меваларни қопчалар билан ўраш: Меваларни қопчалар билан ўраш, уларнинг юзасига тушиши мумкин бўлган кучли қуёш нурини пасайтиради ва улар йўқотаётган сув (парланиш сабабли) камаяди ва ёрилиш сезиларли даражада камаяди. Албатта, бу усул катта боғларга унчалик тўғри келмаслиги мумкин.

* Меваларни ўз вақтида териш ёки бир оз эрта териш: Меваларни етилганда ёки ўта пишиб кетишидан олдин териш улардаги ёрилишнинг олдини олишнинг йўлларидан бири ҳисобланади.

Манба: Fruit master

Дўстларингизга ҳам улашинг!