Меваларда тўрланиш юзага келишининг 10та сабаби ҳусусида ва уларнинг олдини олиш чора-тадбирлари ҳусусида батафсил

Баҳорги қиров (совуқ уриши) ёки об—ҳавонинг кескин ўзгариши сабабли юзага келиши мумкин бўлган тўрланиш:

• Қиров: мева чўпи чуқурчаси энг ҳавфли жой;
• Қиров туфайли эпидермиснинг ости музлайди ва ёрилади;
• Мевага оқиб борувчи суюқлик музлайди ва натижада томир тўқималар (флоэм) шикастланади;

Олма ва бошқа меваларда учрайдиган тўрланишнинг сабаблари

Тўрланиш сабабчиси — Биринчи ҳолат: “Об-ҳаво”

1. Баҳор ойидаги нам об-ҳаво шароитларида — намланган мева юзасининг секин қуриши оқибатида.

— Энг оғир шароитлар: гулбарглар тўкилишидан сўнг 3 ҳафта давом этувчи салқин нам ва тез ўзгариб турувчи (иссиқ ва қуруқ) об-ҳаво шароитлари.
— Мева чўпи жойлашган чуқурчада сув йиғилиши оқибатида тўрланиш ҳавфи юқори.

Баҳор ойидаги нам об-ҳаво шароитларида — намланган мева юзасининг секин қуриши оқибатида юазага келган тўрланиш учун.

Назорат Чоралари:

Нам об-ҳаво шароитлари: бу ҳолатни ўзгартириш ёки олдини олиш имкони йўқ!

Лекин қуруқ об-ҳаво шароити юзага келиши билан дори сепиб улгуриш керак. Нам об-ҳаво шароитларида дори сепманг.

Ҳали шудринг кетиб улгурмаган ёки ёмғи туфайли даҳтлар танаси нам бўлган шароитларда ҳам дори сепманг.

Камроқ миқдордаги сув билан ишлов беринг (туман кўринишида ва сув оқиб турмайдиган даражада дори сепиш зарарланиш олдини олишга ёрдам беради. Дориларни кеч тушгунга қадар, яхши қуриб олгургунгача, сепиб тугатишга ҳаракат қилинг.

Касалликллака чидамли навларга биринчи ёки оҳирида ва куннинг ярмида касалликка мойил навларга дори сепинг, шунда улар кечгача яхши қуриб улгуради.

Узоқ муддатли нам шароитларидан сўнг, дори сепишдан олдин дарахтларга бир кун дам беринг.

Дарахт қулочи орасини тўғри кесиб уни очиб сийраклаштириш ҳаво айланиши ва намлик қуришини тезлаштиришга ёрдам беради.

2. Баҳорги қиров (совуқ уриши).

Қиров: мева чўпи чуқурчаси энг ҳавфли жой;

Қиров туфайли эпидермиснинг ости музлайди ва ёрилади;

Мевага оқиб борувчи суюқлик музлайди ва натижада томир тўқималар (флоэм) шикастланади;

Баҳорги қиров сабабли юзага келиши мумкин бўлган тўрланишга мисоллар

Баҳорги қиров (совуқ уриши) сабабли юзага келган тўрланиш учун

Назорат Чоралари:

Қировдан ҳимояланиш чораларини қўлланг;

Боғни иҳота билан ўранг, қиров ҳавфини камайтиради.

Бегона ўтларни НАЗОРАТ ЧОРАЛАРИ боғларда қиров тушган вақда ҳаво ҳароратини кўтаришга ёрдам беради.

3. Ортиқча ёруғлик тушувчи; қуёшда кўп қолиб кетуви меваларнинг тўрланишга мойиллиги юқори бўлади.

Бундай ҳолат учун назорат чоралари:

Мевалар ортиқча қуёш нурида қолиб кетмаслиги учун дарахт кесишни меъёрида бажариш тавсия қилинади.

Ҳароратнинг ўзгариши: мева ривожланишининг дастлабки босқичларидаги кескин об-ҳаво шароитлари, ҳароратнинг кескин ўзганиши мева ёрилишига — тўрланишига олиб келади.

Бундай ҳолат учун назорат чоралари:

Алоҳида назорат чораси йўқ!

Тўрланиш сабабчиси — Иккинчи ҳолат: “Ишқорли препаратлар сабабли юзага келувчи зарар”

  1. Таркибида Мис бўлган препаратларни нотўғри қўллаш сабабли:

Агар бундай препаратлар гуллаш ва мева ривожланиш даврида сепилса тўрланиш ҳавфи юқори, айниқса Голден Делишес каби тўрланишга мойил навларда.

2. Фургицидлар ҳам тўрланишга сабаб бўлиши мумкин (баъзи навларда таркибида олтингургут бўлган фургицидлар ҳам тўрланишга сабаб бўлиши мумкин).

3. Таркибида руҳ, алюминий, магний ва темир каби оғир элементлар бўлган баргдан озиқлантириш учун мўлжалланган микроэлементлар гуллаш даврида ёки гуллашдан қисқа вақт ўтиб (3-4 ҳафта) қўлланилса ҳам тўрланиш юзага келиши мумкин.

4. Ҳимояловчи ва таркибида совун бўлган инсектицидлар таъсирида ҳам тўрланиш аломатлари кузатилиши мумкин.

“Ишқорли препаратлар сабабли юзага келувчи зарар” (тўрланиш) учун

Назорат Чоралари:

Препаратлар: юқорида тилга олинган ишқорли препаратларни гуллашдан сўнг 3-4 ҳафта ичида қўлламанг;

Мавсимнинг заиф даврларида мевани ҳимояловчи ва баргдан озиқлантиришга мўлжалланган препаратлар қўллашдан эҳтиёт бўлинг;

Эмульсия таркибидаги (суюқ) препаратларнинг меваларда тўрланишни юзага келтириш ҳавфи кукун (порошок) кўринишидаги перпаратларга нисбатан юқори.

Ишқорли перепаратларни қўллашдан олдин уларнинг ёрлиқларини яхшилаб ўқинг, ёки мутахассис билан маслаҳатлашган ҳолда қўлланг!

Тўрланиш сабабчиси — Учинчи ҳолат: “Зараркунандалар орқали юзага келувчи тўрланиш”

  1. Трипслар сабабли юзага келувчи тўрланиш

 

2. Каналар сабабли юзага келувчи тўрланиш

3. Нок пашшаси шираси ҳам мева тўрланишига сабаб бўлади

4. Бошқа битлар (яшил олма бити, шафтоли пўстлоқ бити, қон бити, ва бошқалар) сабабли юзага келувчи шира ҳам мева тўрланишига сабаб бўлади.

5. Олҳўри қўнғизи зарари натижасида ҳам мевада тўрланиш юзага келиши мумкин.

“Зараркунандалар орқали юзага келувчи тўрланиш” учун

Назорат Чоралари

Тўрланиш юзага келишига сабаб бўлувчи зараркунандаларни яхши назорат остига олинг!

Кимёвий препаратлардана самарали ва тўғри фойдаланинг!

Малакали мутахассис масалаҳатидан фойдаланинг!

Ҳурматли каналимиз аъзолари юқорида мевалардан юзага келиши мумкин бўлган 10та сабабнинг 3тасини кўриб чиқдик. Қолган сабаблан келгуси эфирда. Кўп маълумотни бирданига ўзлаштириш қийин…:) ДАВОМИ БОР…

Манба: Fruit Master

 

 

 

 

 

 

 

Дўстларингизга ҳам улашинг!