Меваларни Ўғитлантириш

Барча ўсимликлар бир маромда ўсиши учун уларга бир қатор кимёвий элементлар талаб қилинади. Ҳар бири ўз навбатида зарур 16та кимёвий элементлар мавжуд бўлиб, ўсимликлар ўз ҳаёт циклини уларсиз тўлиқ босиб ўта олмайди. Бу элементларнинг ҳеч бири бошқаси ўрнини боса олмайди.

Ўсимликлар ушбу кимёвий элементларнинг баъзиларини вақт ўтиши билан тупроқдан бутунлай сўриб олади, баъзилари эса мавсум давомида ўзлаштирилади лекин йерга тўкилган мевалар, барглар ва буталанган шохлар орқали яна тупроқда тикланади.  Масалан, бир гектардан 30 тонна ҳосил бераётган 14 ёшли шафтоли дарахтлари мунтазам равишда 30.8 кг азот, 5 кг фосфор, 39 кг калий, 6.3 кг кальций ва 1.8 кг магнийни тупроқдан бутунлай ўзлаштириб олади.

Ўғитлар иккита катта гуруҳга бўлинади: органик ва ноорганик. Органик ўғитлар ўсимликлар, ҳайвонлар ёки бошқа табиий ҳоллар орқали юзага келади. Ноорганик ўғитлар эса турли жойларда ва қайта ишлаш орқали ишлаб чиқарилади.

Тарихан аксарият тижорат учун ва томорқаларга экиладиган боғлар тупроқлари кўчат экишдан олдин ўғитлар билан тўйинтирилмаган. Ҳар мавсумда ўрни тўлдириб бориладиган ўғитлар, масалан азот (N), ўсимликлар экилгандан сўнг қўлланилади. Оҳирги йилларда тупроқларни лабаратория текширувидан ўтказиш ва кўпроқ органик ўғитлардан фойдаланиш кенг тарқалди.

Ў?итлашга ?уйидагича ёндошиш тавсия ?илинади:

  • Кўчат экиш вақтида ва биринчи мавсумда қандай ўғитлаш зарур.
  • Иккинчи йилдан бошлаб дарахт тўлиқ ривожлангунга қадар қандай ўғитлаш талаб қилинади.

Ассосий ўғитлар ҳақида қисқача маълумот

Азот (N)

Азот дарахт ривожланишининг турли босқичларида, ўсиш, мева куртакларининг шаклланиши, мева ҳосил бўлиши ва унинг ҳажми  катталашишида, муҳим ўрин тутади. Мева сифати ва шаклланишида азот тақсимоти мураккаб жараён бўлгани сабабли, азот миқдорини аниқлашнинг энг тўғри йўли бу баргларни лабаратория текширувидан ўтказишдир.

Азот етишмовчилиги белгилари

Азот етишмовчилигини аниқлаш:

  • Одатда дастлаб ёши катта баргларда намоён бўлади.
  • Азот ёши катта барглардан янги ривожланаётган ёш баргларга сарфланган барглар оч яшил ёки сариқ тус олади.
  • Ёш новдалар ёки уларнинг учки кисмлари қизғиш ранг олади ва новдалар нозик ва текис ўсади.
  • Агар азот етишмовчилиги узоқроқ муддат давом этса, ёши катта барглар сарғиш қизил рангга киради ва муддатидан олдин тўкила бошлаши мумкин.
  • Мева куртаклари шаклланиши ва ҳосил бўлиши сустлашади.
  • Мевалар ҳажми кичик бўлади ва рангги ёрқинлашади, ҳамда ҳосилдорлик камаяди.
  • Шохлар учидаги новдалар бир мавсумда мева берувчи дарахтларда 20 смдан, ҳали мевага кирмаган дарахтларда 40смдан кам ўсса, бу азот етишмаётганлигидан далолат беради.

 

Азотнинг дарахт ривожланиш босқичларидаги роли

Ривожланиш босқичлари Азотнинг роли
Куртак ёриш – Гуллашнинг бошланиши Ёш ўсимлик ҳужайралари ривожини кучайтиришга ва дарахт ҳосилдорлигини оширишга ёрдам беради
Мева шаклланишидан то улар 30мм бўлгунича Кам миқдорда қўллаш орқали мева структурасини тўлдиришга ёрдам беради
Мева ривожланиши ва унинг  етилиши Агар кўп миқдорда қўлланилса мевалар чириши ва уларнинг сифати бузилишига олиб келади
Ҳосил йиғим-теримидан сўнг Мавсум оҳирида ортиб қолгани ёки қўлланилса келгуси йил мавсум бошида дарахт ривожини кучайтиради

Кўп ҳолларда қуйидагилар билан адаштирилади

Кимёвий препаратлар таъсири:

  • кимёвий препаратлар нотўғри сепилса барглар сарғаяди, уларнинг юзаси чегараси ва япроқ томирлари атрофи жигарранглашади.
  • триазин, (симазин, атразин); мочевин (диурон, линурон), урасил (тербасил, бромасил); дихлобенил, амитрол каби гербицидлардан (ёввойи ўтларга қарши сепилувчи кимёвий препарат) нотўғри фойдаланиш ҳам шундай ҳолатларга сабаб бўлади.

Касалликлар таъсири:

  • дарахт танси ва шохлари рак касалликлари
  • антракноз
  • япроқларнинг доғланиши

Зараркунандалар таъсири:

  • битлар
  • цикадкалар
  • каналар
  • бошқ зараркунанда ҳашаротлари
  • ёғоч кемирувчи ҳашаротлар
  • илдиз кемирувчи ҳашаротлар

Механик зарар таъсири:

  • дарахт пўстлоғига етказилган зарар
  • баргларнинг куйиши
  • илдизга етказилган зарар
  • зарарли об-ҳаво таъсири

Тупроқ ва кўчат экилиш шароитлари таъсири:

  • органик моддалар таркибида углерод ва азот миқдорининг юқори бўлиши
  • азотнинг қумлоқ ёки таркибида кам миқдорда органик моддалар мавжуд тупроқларда сингиб кетиши
  • сув кўлмак бўлиб қолувчи тупроқ шароитлари
  • қуруқ тупроқ шароитлари
  • тупроқнинг зичлашиб кетиши
  • бегона ўтларнинг кўпайиб кетиши
  • жуда кам ўғитлаш

Об-ҳаво таъсини:

  • ҳароратнинг пасайиб кетиши ва қиров тушиши

Кузатиш

Баҳор ойлари бошида ҳароратнинг паст бўлиши ўсимликларда азот етишмовчилиги кузатилади. Бу одатда ўсимлик ривожланаётган тупроқ шароитининг кучсизлиги ва тупроқда азот миқдори кам бўлан ҳолларда юзага келади. Азот етишмовчилиги кўп йиллик ўтлар боғ қаторлари орасига экилганда ёки таркибида азот кам бўлган органик махсулотлар, масалан сомон, тупроққа солинганда кўп учрайди. Бундан ташқари азот етишмовчилиги қаттиқ ёмғир оқибатида тупроқ таркибидаги ўғитлар ювиб ташланганда ҳам юзага келиши мумкин.

Калий (K)

Калий мевалар ранг олиши, қишга чидамлилиги, дарахтларнинг ривожланиши ва касалликларга  чидамлилигини оширишда муҳим рол ўйнайди.

 Калий етишмовчилигини  аниқлаш

Одатда дастлаб ёши катта баргларда намоён бўлади.

Барглар чегарасидан марказига қараб япроқ томирлари сиёҳранг тус олади.

 

Барг юзаси чегаралари жигарранг тус олади.

Япроқ томирлари атрофида некротик (яра) доғлар пайдо бўлади ва барглар тўкилиши мумкин.

Мевалар бир маромда пишмайди, сифати ва рангги пасаяди.

Калий етишмовчилиги белгилари

Калийнинг дарахт ривожланиш босқичларидаги роли

Ривожланиш босқичлари Калийнинг роли
Куртак ёриш – Гуллашнинг бошланиши Promote strong early growth of new plant tissues and maximum tree productivity
Мева шаклланишидан то улар 30мм бўлгунича Minimize fruit disorders
Мева ривожланиши ва унинг  етилиши Maximize fruit weight, TSS levels in the fruit and minimize disorders and sunscald, but at levels that don’t compete with calcium
Ҳосил йиғим-теримидан сўнг Boost reserves for next season’s early growth

Кўп ҳолларда қуйидагилар билан адаштирилади

Кимёвий препаратлар таъсири:

·      кимёвий препаратлар нотўғри сепилса барглар сарғаяди, уларнинг юзаси чегараси ва япроқ томирлари атрофи жигарранглашади.

·      триазин, (симазин, атразин); мочевин (диурон, линурон), урасил (тербасил, бромасил); дихлобенил, амитрол каби гербицидлардан (ёввойи ўтларга қарши сепилувчи кимёвий препарат) нотўғри фойдаланиш ҳам шундай ҳолатларга сабаб бўлади.

Касалликлар таъсири:

  • дарахт танси ва шохлари рак касалликлари
  • антракноз
  • зараркунанда ҳашаротлар
  • битлар
  • цикадкалар

Механик зарар таъсири:

  • дарахт пўстлоғига етказилган зарар
  • баргларнинг куйиши
  • илдизга етказилган зарар

Тупроқ ва кўчат экилиш шароитлари таъсири:

  • азотнинг қумлоқ ёки таркибида кам миқдорда органик моддалар мавжуд тупроқларда сингиб кетиши
  • сув кўлмак бўлиб қолувчи тупроқ шароитлари
  • қуруқ тупроқ шароитлари
  • тупроқнинг зичлашиб кетиши
  • калий етишмовчилиги аниқланган тупроқларда калций, магний, тузлар, азот ёки фосфор миқдори юқори бўлса дарахтларнинг калий ўзлаштириш имконияти сустлашади.

Об-ҳаво таъсини:

  • кеч баҳор ёки ёзги қировлар тушуши

баҳорда дарахтлар жадал ривожланаётган вақтда ҳарорат ючори бўлиб, қаттиқ шамол бўлиши

Фосфор (P)

Фосфор етишмовчилиги кўп учрамайдиган ҳол, аксарият ҳолларда фосфор етишмовчилиги қизил тупроқли тоғ ва қир ёнбағрларида  учрайди. Фосфор тупроқдаги минераллар ёки органик моддалар парчаланиши натижасида юзага келади, ва ўсимлик танасида жуда  ҳаракатчан бўлади.

Фосфор етишмовчилиги белгилари

 

Балоғатга етган дарахтларда фосфор етишмовчилиги кам учрайди ёки ривожланиши ва  ҳосил беришида бу элемент камлиги катта муаммо туғдирмайди. Шундай бўлсада,  боғбонлар аммафос ва суперфосфат каби ўғитларни қаторлар орасига экилган беда каби  экинларга кўп қўллашади. Бу ўз навбатида дарахт ривожланиши учун тупроқни органик  моддалар ва азот билан бойитиб, унинг таркибини яхшилайди.

Фосфор дарахтлар танасида энергия тақсимоти ва ҳужайралар мембраналарини мустаҳкамлашга ёрдам беради. Дарахтнинг умумий саломатлиги ва ҳосилдорлигининг ошишига кўмаклашишдан ташқари меванинг ҳажми, қаттиқлиги, рангги ва сақланиш муддатларини оширишга ҳам муҳим рол ўйнайди.

 

Мевали ва декоратив дарахтлар барглари фосфор етишмовчилиги натижасида  дағаллашади ва ёз оҳирида бронза (ҳаттоки сиёҳранг) тус олади.

Фосфорнинг дарахт ривожланиш босқичларидаги роли

Ривожланиш босқичлари Фосфорнинг роли
Куртак ёриш – Гуллашнинг бошланиши Илдирларни ривожини яхшилайди ва гул туплари шаклланишига ёрдам беради
Мева шаклланишидан то улар 30мм бўлгунича Меваларнинг шаклланиши ва ривожланишига ёрдам беради
Ҳосил йиғим-теримидан сўнг Куртакларнинг ривожланиши ва келгуси мавсум бошида илдизлар ва янги тўқималар ривожини таъминлайди

Мевали дарахтларнинг ўсиши ва ҳосилдорлигининг кўпайишида бошқа минерал ўғитлар фаолияти ҳам муҳим ўрин тутади.

 

Ушбу қўшимча минерал ўғитлар етишмовчилиги аломатлари мавсум оҳирида, ўсимликлар ривожланишдан тўхтаган ёки мевалари зарарланиб бўлгандан кейингина билинади.

Минерал ўғитлар етишмовчилигини барглар орқали озиқлантириш орқали осонликча бартараф қилиш мумкин.  Барглар орқали озиқлантириш ёз ойи бошида ёки ўртасида самарали натижа беради ва бир йилда уч ёки тўрт марта қайтарилиши тавсия қилинади. Қўлланиладиган минерал ўғит миқдори ва неча марта сепилиши препарат йўриқномасига ва етишмовчилиги аниқланган элементлар ўрни қанча миқдорда тўлдирилишига боғлиқ.

Бор (B)

Минерал ўғитлар ичида мева ва барглар ривожланиши учун энг кўп ўзлаштириладиган элемент бу Бор ҳисобланади. Шундайй бўлсада, Бор фойдали бўлибгина қолмай, заҳарли ҳамдир.

Бор элементи ҳужайра деворларини тиклашда, мева ҳосил бўлишида ва мева уруғлари шаклланишида муҳим рол ўйнайди.

Борнинг дарахт ривожланиш босқичларидаги роли

Ривожланиш босқичлари Борнинг роли
Куртак ёриш – Гуллашнинг бошланиши Гуллар чангланиши ва кучли гул тўплар ҳосил бўлишига ёрдам беради
Мева шаклланишидан то улар 30мм бўлгунича Мева ҳосиб бўлишини яхшилайди
Ҳосил йиғим-теримидан сўнг Мавсумдан ортиб қолгани янги мева куртаклар ҳосил қилиш учун сарфланади

Бор етишмовчилигини аниқлаш:

  • Бор етивмовчилиги меваларнинг сифати бузилиши билан намоён бўлади
  • Олма меваларида ички бузилиш юзага келади ва яхши ранг олувчи мевалар пишишидан олдин тўкила бошлайди

Кузатиш

Бор етишмовчилиги ишқорли ёки қумлоқ тупроқларда кўп учрайди. рН юқори тупроқлар ва қуруқ об-ҳаво шароитларида ҳам ушбу элемент етишмовчилиги одатий ҳол.

 

Олмаларда Бор етишмовчилиги белгилари

Калций (Ca)

Калций ҳужайра қобиғи ва ўсимлик танасида крахмал ва шакар ҳаракатланишида жуда муҳим элемент ҳисобланади.

Калций етишмовчилигини аниқлаш:

  • Калций етишмовчилиги баргларда эмас балки меваларда намоён бўлади
  • Баъзи олма навларида аччиклик (нордонлик) юзага келиши айнан Калций етишмовчилиги билан боғлиқ
  • Ривожланаётган меваларда Калций етишмовчилиги меваларнинг бузилишига олиб келади
  • Калций тупроқ ва баргларда етарлича бўлиши мумкин, лекин меваларга етиб бормаслиги мумкин, чунки Калций одатда ўсимлик танасида жуда суст ҳаракатланади

Меваларнинг аччиқ (нордон) бўлиб қолиши:

  • Мева пўстлоғи остидаги ҳужайраларнинг физиологик бузилиши бўлиб, уларнинг учки косачасида (чуқурчоғида) шаклланади
  • Меванинг зарарланган жойлари ҳужайралари қораяди, қурийди ва юмшаб аччиқ там олади
  • Баъзи ҳолларда касаллик аломатлари мева пўстлоғи устида эмас балки ичида бўлиши ҳам мумкин
  • Кам ҳосил олган дарахтнинг катта ҳажмдаги меваларида ушбу касаллик юзага келиши ҳавфи катта
  • Олманинг “Спай” нави ушбу касалликка кўп учрайди
  • Агар касаллик шаклланиши учун қулай шароит юзага келса, олманинг “Делишес (Delicious)”, “Айдаред (Idared)”, “Криспин (Crispin)”, “Кортленд (Cortland)”, “Эмпайер (Empire)”, “Ханикрисп (Honeycrisp)” ва бошқа навлари ҳам ушбу касалликка учраши мумкин.
  • Ушбу касаллик ҳосил йиғим-терим вақтида сезилмаслиги мумкин, лекин совуқхонага киргандан сўнг ривожланиб жуда катта молиявий зарар келтириши мумкин.

Калцийнинг дарахт ривожланиш босқичларидаги роли

Ривожланиш босқичлари Калцийнинг роли
Куртак ёриш – Гуллашнинг бошланиши Илдиз ва барглар ривожланишинини кучайтириш ва ҳосилдорликни оширишга ёрдам беради
Мева шаклланишидан то улар 30мм бўлгунича Мева сифати яхшиланиши ва унда учрайдиган муаммоларни камайтиришга ёрдам беради
Мева ривожланиши ва унинг  етилиши Мева струуктураси (гўши) қаттиқлашиши ва узоқ сақланишига ёрдам беради
Ҳосил йиғим-теримидан сўнг Дарахтнинг умумий саломатлигини таъминлайди
 

Олмаларнинг аччиқ (нордон) бўлиб қолиши – Жоржа Университети Ўсимликлар Паталогияси бўлими: bugwood.org

Ёш япроқлар рангсизланади ва доғлар пайдо бўлади (тепада)

Деярли тўлиқ ривожланиб қурушни бошлаган барг (пастда)

Темир (Fn)

Тери етишмовчилиги белгилари

Темир хлорофил (фотосинтез жараёнига ёрдам берувчи яшил пигмент) шаккланиши учун муҳим,  ўсимликларни нафас олиши ва уларда баъзи протеинлар юзага келишида ёрдам беради.

Унинг етишмовчилиги натижасида барглар ранги ўзига ҳос тарзда сарғаяди ва баъзида янги ривожланаётган япроқлар жуда оч рангда бўлади. Етишмовчилик жуда юқори бўлса, барглар ёз ойларида куйишни бошлайди.

Мавсум бошида тупроққа сувга аралаштирилган Темир қўллаш ёки мавсум давомида дарахтларни барглар орқали озиқлантириш орқали Темир етишмовчилиги муаммоси бартараф қилинади. Барглар орқали озиқлантирилаётгандан “фитозараҳарланиш” юзага келиши ҳавфи олдини олиш зарур.

Темир етишмовчилигини аниқлаш:

  • Марганец етишмовчилиги аломатларига ўхшаб кетади
  • Темир етишмовчилиги тупроқ рН ва унинг таркибидаги оҳак миқдори нормадан ошиқ бўлса кўп учрайди
  • Етишмовчилик белгилари дастлаб ёш япроқларда намоён бўлади
  • Япроқ юзасидаги томирлар атрофи сарғаяди, лекин томирларнинг ўзи яшил рангда қолади, фақат жуда оғир шароитларда томирлар ҳам сарғаяди
  • Одатда белгилар ўсимликнинг бир тарафида кузатилади
  • Агар Темир етишмовчилиги олди олинмаса новдалар қурий бошлайди

Кўп ҳолларда қуйидагилар билан адаштирилади

Кимёвий препаратлар таъсири:

  • триазин, (симазин, атразин); мочевин (диурон, линурон), урасил (тербасил, бромасил); дихлобенил, паракуат, флуазифоп-бутил, оксадиазон каби гербицидлар таъсири билан
  • тупроқда фосфор миқдорининг юқори бўлиши дарахтларга тупроқдаги Темирни ўзлаштиришга қийинчилик туғдиради
  • Тупроққа керагидан ортиқ оҳак солиш натижасида (тупроқ рН паст бўлса уни нормаллаштириш учун одатда оҳак солиш тавсия қилинади)

Бошқа сабаблар:

Касаллик Ҳашаротлар Механик Об-ҳаво
Вирус касалликлари
  • битлар
  • цикадкалар
  • каналар
  • ўсимлик қўнғизлари
Дарахт танаси зарарланса
  • тупроқнинг ортиқча нам бўлиши, баҳорнинг совуқ ва ёмғирли бўлиши
  • ёзнинг иссиқ ва қуруқ келиши

Тупроқ ва кўчат экилиш шароитлари таъсири:

  • тупроқ  pH 6.5 кўрсатгичидан катта бўлган ҳолларда
  • тупроқда фосфор, мис, рух ёки марганец миқдори нормадан ортиқ бўлган ҳолларда ҳам Темир етишмовчилиги юзага келиши мумкин
  • ўсимликлар керагидан ортиқ ўғитлантирилса ёки туз миқдори юқори бўлса
  • салқин, намлиги юқори ёки зичланган тупроқларда илдиз ривожланиши ва озуқаларни ўзлаштириш сустлашади
  • сув узоқ туриб қоладиган тупроқларда

Кузатиш

Темир етишмовчилигининг юзага келишига сабаб бўлувчи омилларга юқори ишқорли тупроқлар ва бошқа молибден, мис, марганец каби минерал ўғитларнинг нормадан ошиқ бўлишидир.

Магний (Mg)

Магний элементи хлорофил (фотосинтез жараёнига ёрдам берувчи яшил пигмент), шакар ва ёғлар ҳосил бўлишида муҳим аҳамиятга эга. Магний хлорофил ҳужайраларининг бир қисмини ташкил қилади, ва Магний етишмовчилигига учраган дарахтларнинг ёши катта баргларининг рангги оч бўлади. Ўсимликлардаги Магнийга бўлган талабини аниқлашнинг энг самарали йўли бу баргларни лабаратория текширувидан ўтказишдир.

 

Магни етишмовчилигининг

уч босқичи

www.agric.wa.gov.au

Магний етишмовчилигини аниқлаш:

  • Магний ўсимлик танасида ҳаракатчан бўлиб доим янги ривожланиб бораётган ҳужайраларга кўчганлиги сабабли, етишмовчилик дастлаб ёши катта баргларда кузатилади
  • Япроқлар томирлари атрофи сариқ тус олади, томирларнинг ўзи эса яшил рангда қолади
  • Етишмовчилик юқори бўлган ҳолларда япроқ чегаралари буришади
  • Баргларда некротик доғлар юзага келишни бошлагандан сўнг бир оз ўтиб улар тўкила бошлайди
  • Агар етишмовчилик узоқ давом этса шохлар учида фақатгина бир нечта сариқ барглар қолади ҳолос
  • Мевалар муддатидан олдин пишади, рангги ёрқин бўлади ва тўкила бошлайди
  • Мева куртакларнинг ҳосил бўлиши камаяди

Магнийнинг дарахт ривожланиш босқичларидаги роли

Ривожланиш босқичлари Магнийнинг роли
Куртак ёриш – Гуллашнинг бошланиши Ёш янги ўсимлик тўқималарини эрта ривожланишига ва дарахт ҳосилдорлигини оширишга ёрдам беради
Мева шаклланишидан то улар 30мм бўлгунича Мевалар тўкилишини тўкилишининг олдини олишга ёрдам беради
Ҳосил йиғим-теримидан сўнг Мавсумдан ортиб қолгани янги мева куртаклар ҳосил қилиш учун сарфланади

Кўп ҳолларда қуйидагилар билан адаштирилади

Кимёвий препаратлар таъсири:

  • Баъзи бир пестицидларни сепиш оқибатида барглар сарғиш тус олиб, япроқ чегаралари ва томирлари атрофи жигарранглашади
  • триазин, (симазин, атразин); мочевин (диурон, линурон), урасил (тербасил, бромасил); дихлобенил, паракуат, флуазифоп-бутил, оксадиазон каби гербицидлар таъсири билан

Механик таъсирлар:

  • дарахт пўстлоғига етказилган зарарлар
  • томирга етказилган сабаб туфайли баргларнинг буришиши

Тупроқ ва кўчат экилиш шароитлари таъсири:

  • тупроқда Калий миқдори кўпайса, дарахтнинг Магнийни ўзлаштириш имконияти пасаяди
  • илдиз ривожланишини чекловчи нам, қуруқ ёки совуқ тупроқ шароитлари Магний миқдори камайишига сабаб бўлади
  • Тупроқда Бор элементининг нормадан ортиқ бўлиши ҳам япроқлар чегаралари ва томирлари атрофини куйдиради

Кузатиш

Магний етишмовчилиги белгилари мавсум оҳирида ва намгарчилик юқори бўллар йиллар кўпроқ намоён бўлади.

Марганец (Mn)

Марганец фотосинтез жараёни ва хлорофил (фотосинтез жараёнига ёрдам берувчи яшил пигмент) шаклланишида иштирок этади. У яна ўсимлик таркибидаги ўстирувчи гармонларнинг тақсимланишида иштирок этувчи энзимларни фаоллаштиришга ёрдам беради.

Барглар юзаси чегаралари атрофидаги томирлари атрофи сарғая бошлайди.

Марганецнинг дарахт ривожланиш босқичларидаги роли

Ривожланиш босқичлари Марганецнинг роли
Куртак ёриш – Гуллашнинг бошланиши Ҳужайралар ривожланишини жадаллаштиради
Мева ривожланиши ва унинг  етилиши Фосфор билан биргаликда мевалар яхши ранг олишига ёрдам беради

Магний етишмовчилигини аниқлаш:

  • Етишмовчилик ёш япроқларнинг томирлари атрофини сарғайишига олиб келади
  • Баргларнинг юзасидаги томирлар аста секин оч яшилдан тўқ яшил рангга ўзгаради
  • Белгилар дастлаб ривожланаётган ёш япроқлар учларида ва сўнгра улар юзасидаги томирлар атрофи ёрқин сариқ ранг олиши билан намоён бўлади
  • Барг юзасидаги тўқ яшил томирлар ва улар атрофининг сариқ ранг олиши яққол ажралиб туради
  • Агар етишмовчилик узоқ давом этса, бутун барг қўнғир сариқ ранг олади ва муддатидан олдин тўкила бошлайди

Марганецнинг зараҳарлилиги:

  • Марганецнинг заҳарлилик ҳусусиятлари тупроқ рН 5.5 ёки ундан паст кўрсатгичларда нмоён бўлади
  • Баргларнинг учи чегарали бўйлаб жигарранг ёки сариқ тус олади ва кўпинча ёши катта баргларда кўпроқ кўзга ташланади
  • Жигарранг доғлар барглар юзасидаги томирлар ва уларнинг чўпларида ҳам пайдо бўлиши мумкин
  • Ёш новдалар пўстлоқлари некротик кўринишга келади ва ярага ўхшайди
  • Дарахтнинг ривожланиши тўхтайди

Кўп ҳолларда қуйидагилар билан адаштирилади

Кимёвий препаратлар таъсири:

  • триазин, (симазин, атразин); мочевин (диурон, линурон), урасил (тербасил, бромасил); дихлобенил, паракуат, флуазифоп-бутил, оксадиазон каби гербицидлар таъсири билан
  • тупроқда фосфор миқдорнинг жуда юқори бўлиши
  • Марганец етишмовчлиги аниқланган тупроқларга керагидан орти марганец қўллаш

Бошқа сабаблар:

Касаллик

Тупроқ ва кўчат экиш шароитлари

Об-ҳаво

Вирус касалликлари Совуқ тупроқлар, қурқу тупроқлар, ортиқча оҳак қўллаш
  • ёз ойи охиридан кўра, баҳорда кўпроқ намоён бўлади
  • совуқ, намгарчилик ючори об-ҳаво шароитлари

Кузатиш

Марганец етишмовчилиги эрта баҳорнинг намгарчилик юқори об-ҳаво шароитларида намоён бўлиб, мавсум ўртасига бориб йўқолиши ҳам мумкин. Марганец етишмовчилиги тупроқ рН юқори шароитларда кўп учрайди.

Рух (Zn)

Рух элементи ўсимликнинг дастлабки ривожланиш босқичларида ва унинг меваси уруғлари шаклланишида муҳим аҳамиятга эга. Бундан ташқари хлорофил (фотосинтез жараёнига ёрдам берувчи яшил пигмент) ва углеводлар ҳосил бўлишида ҳам муҳим рол ўйнайди.

www.agric.wa.gov.au

Рух етишмовчилик белгилари баҳорда намоён бўлади ва одатдагидан кичик ўсишдан тўхтаган ёш новда барглари сарғайиши билан бошланади.

Барг юзасидаги томирлар сарғаяди, лекин сарғайиш Марганец етишмовчилиги каби бир маромда эмас.

Барглар бир оз тўлқинсимон кўринишда бўлади. Куртаклар барг чиқармаслиги мумкин ва зангсимон ҳолат ҳам кузатилиши мумкин баргларда. Бошқа мевали дарахтларга нисбатан олма дарахтида Рух етишмовчилиги белгиларини баргларда кам сезилади.

Етишмовчилик юқори бўлса, новда барглари тўкилади ва мевалар шакли бузилади, ҳамда яхши ранг олмайди.

Рухнинг дарахт ривожланиш босқичларидаги роли

Ривожланиш босқичлари Рухнинг роли
Куртак ёриш – Гуллашнинг бошланиши Куртаклар очилишини яхшилаш ва баргларни эрта ривожланишига ёрдам беради
Ҳосил йиғим-теримидан сўнг Мавсумдан ортиб қолгани янги мева куртаклар ҳосил қилиш учун сарфланади

Рух етишмовчилигини аниқлаш:

  • Рух ўсимликлар танасида деярли ҳаракатсиз
  • Етишмовчилик белгилари дастлаб ёш баргларда намоён бўлади
  • Ёш барглар юзаси доғлар билан қопланади ва томирлари атрофи сарғаяди, ранглар хошияси юзага келади
  • Етишмовчилик узоқ давом этса, новдалар учидаги кичик ва тор юзали барглар тўп-тўп бўлиб йиғилиб қолишади
  • Барглар муддатидан олдин тўкилиши мумкин, дастлаб ёши катта барглардан

Кўп ҳолларда қуйидагилар билан адаштирилади

Кимёвий препаратлар таъсири:

  • триазин, (симазин, атразин); мочевин (диурон, линурон), урасил (тербасил, бромасил); дихлобенил, глифосат каби гербицидлар таъсири билан

Зараркунанда ҳашаротлар таъсири:

  • сўрувчи ҳашаротлар (битлар, цикадкалар, каналар ва ўсимлик қўнғизлари).

Тупроқ ва кўчат экилиш шароитлари таъсири:

  • ишқор тупроқлар ёки тупроққа ортиқча оҳак қўллаш сабаб бўлиши мумкин
  • тупроқ рН 7.0дан юқори бўлса
  • табиатан таркибида фосфор юқори ёки таркибида фосфор мавжуд ўғитлар билан керагидан ортиқча озиқлантириш дарахтларнинг Рух қабул қилиш имкониятини сустлантиради
  • азотни кўп қўллаш ёки тупроқда Темир миқдорининг юқори бўлиши Рух етишмовчилигини юзага келтириши мумкин

Об-ҳаво шароитлари таъсири:

  • намгарчилик юқори ва салқин баҳор об-ҳаво шароитларида
  • тупроқ ҳароратининг паст бўлиши

Кузатиш

Рух етишмовчилиги кўпинча рН кўрсатгичи юқори қумлоқ тупроқларда кўп учрайди. Кучли эррозияга учраган тупроқларда ҳам Рух етишмовчилигини кузатиш мумкин. Тупроққа фосфор кўп қўлланиши ҳам Рух етишмовчилиги юзага келишига сабаб бўлиши мумкин.

Фосфор, Олтингургут, Мис, Молибден ва Хлор каби элементлар етишмовчилиги одатда жуда кам кузатилади, чунки табиатан тупроқда улар етарли миқдорда учрайди. Шу сабабдан уларнинг таъсирларини мевали дарахтларда деярли учратилмайди.

Маълумотлар манбалари:

Crown copyright©  http://www.omafra.gov.on.ca

Yara copyright© http://www.yara.us/agriculture/crops/apple/

mevazor.uz

Ушбу мақолани дўстларингизга ҳам улашинг!