МЕВАЛИ БОҒЛАРДА ЧАНГЛАТУВЧИ НАВЛАРНИНГ РОЛИ

Мевали боғларни ташкил этишда чанглатувчи навларни экиш жуда муҳим. Чанглатувчи навлар асосий навлар билан бир вақтда гуллаши шарт. Чанглатувчи нав етарли ва ҳарорат қулай бўлганда гуллар жуда осон чангланади. Масалан, олма дарахтида 5–10% гул чангланса етарли ҳосил олиш мумкин. Об-ҳаво қулай вақтда бир гектарга 3 та уя етарли бўлади, аммо совуқ, шамолли ва ёғингарчилик бўладиган кунларда камлик қилиши мумкин. Шу сабабли 4–5 та асалари уясини бир гектарга жойлаштириш тавсия этилади. Интенсив боғларнинг гектарига 5 та уя олиб кириш керак. Дарахтлар зичлиги ортган сари уялар сони ҳам кўпайтирилиши зарур. Чангланиш даврини қанчалик узоқ муддат давом этиши кўп омилларга боғлиқ. Салқин ҳавода кам сонли ари учади, лекин чангланиш даври узоқроқ бўлади ва гуллар бир вақтда очилмайди. Иссиқ ҳавода эса гуллар тез очилади ва гулчанг қисқа вақтда яроқсиз бўлиб қолади. Ҳар икки салқин ёки иссиқ ҳавода чанглатиш учун кўп асалари талаб қилинади.

AGROBLOGER канали:
@agrobloger

Дўстларингизга ҳам улашинг!