Мевали дарахт кўчатларга шакл бериш турлари нега кўп? Улар нимани ҳал қилади?

Дарахтларга шакл бериш турлари жуда кўп: “очиқ ваза”, “марказий лидер”, “KGB”, “қўш қатор”, “шпиндель”, “лидерсиз усул” ва бошқалар, олимлар янги шакл бериш турлари ҳусусида ҳам изланмоқда.

Нима сабабдан шакл бериш турлари бунчалик кўп?

Об-ҳаво шароитлари, ишчи кучининг қимматлашиб бораётганлиги, яратилаётган янги пайвандтаглар ва уларнинг имкониятлари ҳамда бошқа бир қатор омиллар бунга сабаб бўлмоқда.

Боғбонларимиз аксарият ҳолда кўчат экиб бўлгандан сўнг шакл бериш ҳақида бош қотиришади. Бу эса уларнинг асосий хатоси ҳисобланади.

Даставвал, тупроқ ва об-ҳаво шароитлари ўрганилади ва унга мос келувчи пайвандтаг ҳамда пайвандус танланади. Сўнг, айни шу танланган пайвантаг учун тавсия қилинувчи шакл бериш тури ва шу шаклни ҳосил қилиш учун зарур бўлган экиш масофаси танланади.

Дарахтларга шакл бериш, улар экилган масофа билан чамбарчас боғлиқ. Бу иккиси мувозанатга олинмаса, жуда кўп техник муаммолар юзага келади. Натижада ҳосилдорлик ҳамда мева сифати тушиб кетади.

Қандай шакл беришдан қатъи назар, ҳар қандай шакл бериш турига амал қилувчи бир қатор тавсияларни бериб ўтамиз:

1. Шакл бериш турини танлашдан олдин, маҳаллий шароитингизни эсдан чиқарманг. Баъзида маҳаллий шароитлардан келиб чиқиб, тавсия қилинган ёки танланган шакл бериш турига турли қўшимча ва ўзгартиришлар киритишга тўғри келади, акс ҳолда, қуёш нури, кучли шамол каби ташқи таъсирлар дарахт саломатлиги ва мева сифатига салбий таъсир ўтказади.

2. Дарахтларга шакл беришда улар қандай пайвантагда эканлиги ва айни шу пайвандтаг ва пайвандуснинг ўсиш суръатини эътибордан қочирманг.

3. Шакл бериш турини танлашдан олдин боғингиз тупроқ шароитларини эътиборга олинг, унумдорилиги кучли тупроқларда дарахтлар жадаллоқ ўсади, унумдорлиги паст ёки суст тупроқларда дарахтлар секинроқ ўсади.

4. Дахт шохларининг кўплиги эмас, балки мева берувчи шохларнинг кўплиги ҳосилдорликни оширишга ёрдам беради. Албатта, бу навга ҳам боғлиқ, лекин аксарият навларда энг яхши мевани ёш (3-4 йиллик) ён новдалар беради. Шу сабабдан ёши катта ён шохларни янгилаб туришни унутманг. Шу сабабдан дарахтнинг ёнга ўсувчи новдалари сонини кўпайтириш керак. Баъзи навларда асос шохлардан чиқувчи новдалар осонликча чиқса, баъзиларида эса ён новдалар осонликча чиқмайди. Бундай ҳолларда асос шохларни ён новда беришга мажбурлаш керак, бу дарахт ва меваларини қуёш уришининг олдини олиш, ҳамда ҳосилдорлик ўсишига ёрдам беради.

V усулида шакллантирилган ўрик дарахтлари
Шпиндель ва Марказий лидер усулларини ўзида мужассам этган тизим. Кегейли тумани, Қорақолпоғистон
Очиқ ваза усулига мисол, Шовот тумани, Хоразм вилояти
Очиқ ваза усулида шакл берилган «Аччиқ Гилос» (шпанка)
А. Баҳорда куртаклар кўкаришни бошлаганда (айни шу вақтда) лидер новдалар учидаги куртакни қолдириб, унинг пастидаги 5 куртак олиб ташланади.
5. Янги экилган дахтлар, айникса, кўчатнинг биринчи, иккинчи ва учинчи йиллари, агар мева куртак ҳосил қилиб гул берса, олиб ташлаш керак. Дарахт 1, 2 ва 3 йиллари фақат шохлатилиши шарт, акс ҳолда, мева қолдирилса, бор куч мевага кетиб, дарахт ўсмай қолади ва ортиқча шох бермайди.
6. Дарахт бўйини зинҳор баҳорда кесманг! Бу ортича ўсишга олиб келади ва дарахтнинг бор кучи мева куртак ҳосил қилишга эмас, балк янги шох ўстиришга сарфланади.
В. Бир ёки икки ёшли лидерларни баҳорда куртаклар ҳаракатланиши билан ён шох керак бўлган жойдаги куртаклар устини 2-3 мм тепа қисмидан ярим ой шаклида пўстлоғини кесиб қўйиш.
D. Катта ёки бир жойдан чиққан шохларни қайта шохлатиш учун (жуда катта бўлиб кетишидан олдин, айниқса дарахт ҳали ёшлигида) уларни қалпоқ шаклида кесиш.
С. Айниқса, гилос дарахтида меванинг катта қисми ён новдаларда (шохларда) шаклланади. Уларнинг камлиги ҳосилдорлик кам деганидир. Яна бир усул махсус ўстирувчи гармонлардан фойдаланиш (Промалин, бизнинг бозорларимизда бошқа номдаги шундай препаратлар бўлиши мумкин). Куртак ривожланишидан бир оз олдин (препарат йўриқномаси бўйича) куртаклар гармон билан бўяб чиқилади.

Манба: @fruitmaster

Наботот оламига доир бошқа янгилик ва маъумотлар ижтимоий тармоқларимизда:

Telegram • Facebook • You tube

Дўстларингизга ҳам улашинг!