Мевали дарахтлар гулларини совуқдан асраш

Ўзбекистон ҳудудида баъзи йилларда баҳорнинг март-апрел ойларида ҳам об-ҳавонинг совиб кетиши кузатилади. Натижада дарахтлар айни гуллаган
пайтларда қор ёғиши, сув музлаши, оқибатида бутун ҳосилга зарар етади. Бу совуқлар таъсирида шу йилда олинадиган ҳосилнинг ҳеч бўлмаганда маълум
бир қисмини сақлаб қолиш ҳам жуда муҳим саналади.
Дарахтлар барг ёйган ва гуллаган даврда ҳаво ҳарорати кескин тушиб кетганда, дарахтлар гулларидан ташқари уларнинг танасини ҳам совуқ уриши
мумкин. Оқибатда ҳосилнинг бир-неча йилига таъсир этади. Масалан ёнғоқ, хурмо, анор, анжир кабиларнинг таънаси совуққа ўта чидамсиздир.
Ҳаво совиб кетган пайтларда ҳосилни сақлаб қолиш учун боғнинг ҳар жой-ҳар жойига похол, похол аралашган гўнг, хазон, қипиқ кабиларни тутатиб
қўйилади. Бу билан дарахтларнинг совуши бирмунча камаяди ва бу йилги ҳосилни кўп қисми сақлаб қолинади. Дарахтлар гуллаган пайтда ёққан қорни
тушириб юбориш керак. Чунки тажрибада кўрилганда гул шохларидаги қори силкитиб, тушириб юборилган боғлардаги дарахтлар, ҳеч қандай чора
кўрилмаган боғлардаги дарахтларга қараганда кўпроқ ҳосилни сақлаб қолганлиги кузатилган.
Айниқса пайвандланган кўчатлар куртагини совуқлардан сақлашга катта эътибор қаратиш керак. Пайванд қилинган куртак баҳорда униб чиққандан сўнг
совуқ урадиган бўлса, барча ишлар зое кетади. Чунки, куртак бошқа униб чиқмайди.
Яна бир йўли шуки, совуқ олдидан боғларни кўп сув қўйиб суғорилади. Бунда одатдаги суғоришдан бошқачароқ яъни сувни ёппасига бостириб қўйилади.
Бу ердаги иссиқликни сақлаб қолади.

Ушбу мақолани дўстларингизга ҳам улашинг!