Мевали дарахтларни ўғитлаш меъёрлари ва муддатлари

133

Ўғитларни баҳорда (томирларнинг интенсив ўсишидан олдин) ва кузда (томирлар  тупроқнинг музламайдиган қатламларида қиш даврида ҳам ўсади) солиш керак.

Ўғитлаш муддатларини белгилашда алоҳида озиқлантирувчи моддаларнинг мевали дарахтларнинг физиологик жараёнларига таъсирини ҳисобга олиш лозим. Июнь охири-июль ойларида азотли ўғитларнинг берилиши, дарахтнинг ўсиш даврини узайтиради, натижада новдалар қиш даврига тайёрланишга улгурмасдан уларни совуқ уриш эҳтимоли юзага келади. Бу даврда фосфорли-калийли ўғитларни берилиши ўсимликларнинг совуққа чидамлилигини оширади.

Органик ўғитларнинг парчаланиб, то ўсимликларнинг озиқланиши мумкин бўлган ҳолга келишига қадар узоқроқ муддат талаб этилгани учун  уларни кузда солган яхши.

Асосий ўғитлар (кузда солинади) билан бир қаторда вегетация даври давомида боғларда қўшимча озиқлантириш амалга оширилиб турилади. Кузда тўлиқ дозадаги органик, фосфорли-калийли ўғитлар ва азотли ўғитларнинг (аммиакли шакли берилгани маъқулроқ) учдан бир қисми берилади.

Баҳор даврида (апрель-май) азотли ўғитлар билан, ёзда (июнь-июль) фосфорли-калийли ўғитлар билан қўшимча озиқлантириш амалга оширилади.

Озиқлантириш вақти ва миқдорини белгилашда дарахтларнинг нав хусусиятлари, ҳолати, ҳосил миқдори, шохлар узунлиги, илгари берилган асосий ўғит миқдори, тупроқ унумдорлиги, намланиш шартлари ҳисобга олиниши лозим.

Томорқаларда одатда ерга олдиндан ишлов берилмасдан дарахтлар экилади. Шунинг учун кўчат экиш вақтида чуқурларга органик ва фосфорли-калийли ўғитларни 1-жадвалда кўрсатилган миқдорда солиш тавсия этилади.

1-жадвал. Мевали дарахтларни экишда 100 х 60 см ўлчамидаги битта чуқурга ўғит солиш меъёри (килограммда)

Ўғит тури Уруғли мевалилар Данакли мевалилар Резавор мева буталари
Чиринди 20-30 10-12 6-10
Гўнг, торф ёки компост 30-50 15-25 10-15
Суперфосфат:
Оддий суперфосфат 1,0 0,4 0,2
қўш суперфосфат 0,3-0,4 0,15-0,20 0,1
Калий:
калий сульфат 0,15-0,20 0,06-0,08 0,04-0,05
калий хлорид 0,10-0,15 0,04-0,06 0,025-0,035
Ёғоч кули 1,0 0,4 0,3
Оҳакли материаллар
(нордон тупроқлар учун) 0,6-1,0 0,3-0,5 0,05-0,1

Изоҳ: Аниқ бир тупроқнинг сифат кўрсаткичлари ва таркибида мавжуд бўлган элементлар даражасига қараб жадвалда кўрсатилган ўғитлар гуруҳидан биттаси солинади.

Экишдан олдин барча элементларнинг солинганлиги ҳолларида, биринчи йиллари ёш дарахтларни ўғитламаса ҳам бўлади. Дарахтларнинг илдиз ва ер усти тизимлари ўсган сари озиқлантирувчи элементларга бўлган талаб ортиб боради (2-жадвал).

2-жадвал. Бир дона мевали дарахтга ўғит солиш меъёрлари

Дархт ёши Дарахт асосидаги айлананинг диаметри, м Органик ўғитлар, кг Минерал ўғитлар, г
Аммиакли селитра Суперфосфат Калий хлорид
2 2,0 12-15 45 100 30
3-4 2,5 20-25 75 150 50
5-6 3,0 30-40 100 220 70
7-8 3,5 40-50 150 300 100
9-10 4,0 50-60 200 400 130
11-12 5,0 80 300 600 200

Жадвалда кўрсатилмаган ўғитларни қўллашда дарахт асоси айланасининг ҳар 1 м2 майдонига ҳар бир тур озиқлантирувчи моддаларнинг  8-10 г таъсир этувчи моддаси кераклиги ҳисобидан келиб чиққан ҳолда қайта ҳисоблаш керак. Органик ва минерал ўғитларнинг биргаликда қўлланиши ҳолларида кўрсатилган меъёрлар тенг яримга қисқартирилади.

Ёш мевали дарахтлар учун суюқ органик ўғитлар билан қўшимча озиқлантириш катта аҳамиятга эга: 1:5-6 нисбатдаги шалтоқ ва сув асосида тайёрланган аралашма билан, 1:10-12 нисбатда фекалиялар ёки парранда гўнги ва сув асосида тайёрланган аралашма билан. Бунда 1 м2 майдонга бир пақир ўғит аралашмаси сарф этилади. Минерал ўғитлар қуруқ ва сувга эритилган ҳолида берилиши мумкин. Қуруқ ҳолида берилганида албатта изидан суғориш талаб этилади.

Манба: miragro.ru dehqon.uz

Дўстларингизга ҳам улашинг!