Мевали дарахтларнинг илдиз бўғзи чириши касаллиги ва қарши кураш чоралари

Бу замбуруғли касаллик дарахтнинг ҳам остки (илдиз) ҳам устки (тана) қисмини касаллантиради. Асосан бу касаллик 4-6 йиллик ёки ундан ёши катта дарахтларга зарар етказади. Кўчатхоналарда қазиб олинган ёш ниҳолларни олдин ушбу касаллик билан касалланган ва намлиги юқори бўлган тупроқларда сақланса уларга ҳам бу касаллик юқиши мумкин. Бу касаллик дарахтга келиб турган озуқа ҳамда сувни батамом тўхтатиб уни нобуд қилади. Баъзида бу замбуруғ (P. syringae) дарахтнинг юқори шохларни қуритиб (рак) (“Aerial Phytophthora.”) зарарлайди. P. syringae ва P. cactorum замбуруғлари эса меваларни чиритиб зарарлайди, буни боғларда ёки совуқхонада сақланаётган олмаларда кузатиш мумкин. Меваларнинг зарарланган жойлари қаттиқ бўлиб қолади ва спораларнинг кўпаяётгани кўзга ташланмайди. Меваларнинг зарарланган жойларининг устки қисми оч яшилдан оч ёки тўқ жигарранггача бўлиши мумкин. Агар шу меваларни кесиб ичига назар ташласангиз, чириш меванинг ички қисмига тарқалганини кузатасиз.

Ҳаёт цикли

Шафтоли танасидаги касаллик аломатлари —
bugwood.org

Замбуруғлар тупроқ остида касаллик билан зарарланган ўсимлик қолдиқлари тўқималарини ўзи учун макон қилиб ёки ноқулай об- ҳаво шароитларига чидамли споралар ҳолида жон сақлайдилар. Улар бир жойдан иккинчи жойга касалланган кўчатлар ва тупроқлар ёки суғориш учун фойдаланилаётган сув орқали ўзининг зооспора деб аталувчи кўчманчи споралари ҳолида кўчиб юради.

Дархт танасига одатда унинг илдиз қисмидан киради. Инфекция гарчан дарахтнинг тупроқ тагидаги қисмини касаллантирсада, ундан етган зарар бутунлай дарахтни нобуд бўлишига олиб келади. Ёғингарчилик ва шамол бўлиб турган шароитларда (ёки суғоришнинг томчили сачратиб суғориш усулидан фойдаланилса) споралар дарахт шохларига сачраб уларни касаллайдилар (одатда буталган жойларни). P. syringae замбуруғи юкоридаги ҳолатларда меваларга етиб борса уларни ҳам касаллантиради. Пўстлоқнинг касалланган қисми кўкиш-бинафша тусга киради, касаллик ривожланган сари бу қисм ёрилади ва дарахт пояси қизғиш-қўнғир тусга киради. Агар касаллик дарахт танасини тўлиқ ўраб олса, бу дарахт батамом нобуд бўлади. Касаллик илиқ ва нам шароитларда тез тарқалади. Одатда улар дастлаб механик воситалар (трактор, кетмон, ҳайвон ва ҳ.к.) ёки музлаш орқали шикастланган дарахтларни зарарлайди. Касаллик споралари илиқ ва нам шароитларда ривожланади. Намлиги юқори бўлган оғир ва зич тупроқлар бу касалликнинг ривожланиши учун энг қулай шароитни яратиб беради.

 

Қарши кураш чоралари

Гилос дарахти танасидаги
соғлом ва касалланган
тўкималар чегараси — Brady P

Илдиз ва илдиз усти чириши касалликлари учун::
Агар мевали дарахтнинг ўсишида камчилик кузатсангиз ва унинг тупроқдан тепа қисмида хеч бир касаллик симптомларини топа олмасангиз, унинг айнан шу касаллик билан зарарланганлиги эҳтимолдан ҳоли эмас. Бундай ҳолатдан касаллик симптомларини аниқлаш учун дарахт томири атрофларини ковлаб тупроқ қатламини очиб кўринг. Агар дарахт шу касаллик билан зарарланган бўлса, томирларни қуриб қолганини ва улардан тўқ рангли мумсимон елим чиқаётганини кўрасиз. Дарахтнинг зарарланган жойларидаги пустлоқни қириб очсангиз соғлом ва касалланган (ўлик) тўқималарнинг аниқ чегарасини аниқ кўришингиз мумкин (расмга қаранг).

  1. Имкони борича бу касалликка чидай пайвантаклардаги дарахтларни экинг:
  • Олма пайвандлари учун M9 ва Бад 9 (Bud 9) навлари бу касалликка чидамли ҳисобланади; уруғдан кўпайтирилган пайвантаклар одатда деярли чидамли бўлади; MM106 пайвантаги бу касалликка жуда мойил, M26 пайвантаги эса агар тупроқ намлиги узоқроқ қолиб кетса, касалликка мойиллиги ўртача; M7 пайвантаги ҳам агар тупроқ намлиги кўпроқ ушланиб қолса, касалликка нисбатан мойил.
  • Гилос учун Колт (Colt) ва Маззард (Mazzard) пайвантаклари ўртача даражада чидамли, Махейлеб (Mahaleb) пайвантаги эса касалликка ўта мойил.
  • Шафтоли учун Ловел (Lovell) ва Нимагард (Nemaguard), ҳамда уруғдан кўпайтирилган пайвантакларнинг барчаси кас алликка мойил ҳисобланадилар.
  • Олхўри учун Миробалан (Myrobalan) ва Мариана (Marianna) пайвантаклари касалликка чидамлидир.
  • Ўрикнинг уруғдан кўпайтирилган пайвантакларнинг барчаси бу касалликка мойил деб топилган.
  1. Касаллик тарихи аввал қайд этилган тупроқларда кўчат экманг.
  2. Кўчат экканингизда унинг пайванд бўлган жойи тупроқ қатлами чизиғидан 15 см баландликда бўлиши шарт.
  3. Дарахтларни керагидан ортиқ ва унинг танасига сув теккизиб суғорманг. Суғориш учун олинган агатларни дарахт танаси катталашган сари ундан узоқлаштириб боринг.
  4. Агар касалланган дарахт танаси айлана узунлигининг 50%дан камроғи зарарланган бўлса, ўша касалланган жойдаги тўқимани кесиб ташланг ва кесилган жойни ёз давомида тўлалигича қуришига имкон беринг. Аксинча, агар ярмидан кўп айлана узунлиги касалланган бўлса, бу дарахтнинг қайта тикланиш эҳтимоли деярли йўқ. Бундай ҳолатда дарахтни илдизи билан кўчириб боғдан олиб ташлаш тавсия қилинади. Шу йўл билан касалликни олдини олган бўласиз ва дарахтнинг бошқа дарахтларга касаллик тарқалиши учун манбаа бўлиб ҳизмат қилиши олдини оласиз.

Шохларнинг чириш (рак) касаллиги учун:

  1. YШохларда чириш касаллиги тарқалиш ҳавфини эрта кузда дарахтларни буташ орқали камайтириш мумкин. Ёш, ҳали мева бермаётган боғларда эса буташ ишларини қиш охирларига қадар олиб бориш мумкин. Буталган шохлардаги чириш касаллиги кўпроқ буташ ишларидан кейиноқ кучли ёмғир ёғиши орқали юзага келади.
  2. Дарахт шохларини пўстлоқ киндигигача ва тозаликка риоя қилган ҳолда кесинг, кесилган жойларга шу йўл билан тез битиш имконини берасиз.
  3. Буталган жойларни мис сульфати аралашган буёк билан қобиқлаб қўйинг
  4. Томчили сепиш йўли билан боғингизни суғораётган бўлсангиз, сув сепиш бурчагини дарахт шохлари ҳўл бўлмайдиган даражада пастроқ қилиб ўрнатинг.

Мевалар учун

  1. Олмаларга ҳосил йиғиштириб олингандан сўнг Ридомил (металаксил) (Ridomil metalaxyl) эритмаси билан ишлов бериш, уларда ушбу касаллик билан дастлабки зарарланиш ва совуқхонада сақлаш мобайнидаги иккиламчи чиришни тўхтатиш учун самарали восита деб топилган.
  2. Мавсум якунидаги пуркаладиган фунгицидлар, шу жумладан, Каптан (ва бошқалар) касалликни назорат қилишда ва бошқа турдаги мева чириши касалликлари олдини олишда катта ёрдам беради.
  3. Касаллик катта муаммога айланган ҳолатларда сугориш пайтида агатларнинг бошланиш қисмига қайта ишлов берилмаган мис сульфатини жойлаштириб қўйиш ҳам сезиларли даражад ёрдам бериши мумкин.
  4. Дарахтларнинг устидан меваларни ҳўл қилиб суғорадиган суғориш тизимларидан фойдаланманг.

Манба: mevazor.uz

Дўстларингизга ҳам улашинг!