Мевали дарахтларнинг илдиз тизими

Илдиз – бу вегетатив орган ҳисобланиб, у мевали дарахтларда кўпгина жараёнларни, яъни озуқа элементлари ва сувни сўриб олиш, органик моддаларнинг синтезлаш ҳамда тупроқда устувор тузилиш ва баъзи мевали дарахтларда эса кўпайтириш учун фойдаланилади.
Илдизлар уруғдан ва вегетатив йўл билан шаклланади. Уруғнинг жанинидан хашаки кўчат ўсиб, асосий ўқ илдизга эга бўлади, сўрувчи илдизчалар эса вегетатив йўл билан кўпайтирилган дарахтларда бўлади. Ўқ (асосий) ва сўрувчи илдизларда ён илдизчалар шаклланади.
Мевали дарахтлар илдизлари ўсиш даражаларига қараб гуруҳларга бўлинади.
Энг кучли ўсган, ўқ илдизларда 2–3 тартибда илдизчалар шаклланади. Скелетли (асосий) илдизларнинг йўғонлиги 10 см гача бўлади, ярим скелет илдизлар – иккинчи ва учинчи тартиб илдизчаларга эга, ўсувчи илдизчалари ингичка бўлиб, йўғонлиги
1–3 мм ва жуда калта. В.А. Колесников томонидан яратилган тасниф бўйича мевали
дарахтларнинг илдизлари қуйидагиларга бўлинади: ўсувчи, сўрувчи, ўзгарувчан ва ўтказувчан Ўсувчи (ўқ) илдизнинг кўриниши очиқ жигаррангга эга бўлиб, узунлиги 1–10 мм ни ташкил қилади ва бу типдаги илдизлар тупроқнинг юза қатламида жойлашади.
Сўрувчи илдизлар асосан тупроқдан сув ва минерал озуқаларни сўриб оладилар, бу типдаги илдизлар умумий илдизлар асосида 90 фоизни ташкил қилади. Бу типдаги илдизлар 15–25 кун яшаб ўзгарувчан илдизларга айланадилар.
Ўзгарувчан илдизлар – оч жигарранг кўринишга эга илдизчалар бўлиб баъзи ҳолатларда ўтказувчи илдизчалар финксияларини бажарадилар. Тупроққа жойлашганлигига қараб мевали дарахтларнинг илдизлари вертикал ва горизонтал илдизларга бўлинади.
Мевали дарахтлар илдиз тизимининг кўриниши ва ривожланишига қараб хашаки кўчатлар, асосий илдизли ва уланган, яъни вегетатив йўл билан кўпайтирилган дарахтларга бўлинади.
Хашаки кўчатлар ўсиш ва ривожланиш циклида доимий равишда уруғлардан шаклланган илдизлардан ўсиб ривожланади. Асосий илдизли дарахтлар ҳам ўзининг илдизига эга бўлган ён илдизлардан шаклланган мевали дарахтлардир. Уланган дарахтлар эса икки компонентли, яъни пайвандтаг ва пайвандустдан иборатдир.
Барча илдиз ва илдизчаларнинг йиғиндиси илдиз тизимини ташкил қилади. Мевали дарахтлар қариганига қараб, асосан бу жараёнлар 25–30 ёшда (пакана, вегетатив пайвандтагларда) 25–40 ёш (уруғли, хашаки пайвандтагларда) илдизлар сийраклашиб боради, майда сўрувчи илдизларнинг сони сезиларли даражада қисқаради ва
пировард натижада мевали дарахтлар ўсишдан қолиб, ҳосилдорлиги кескин
камаяди.
Мевали дарахтларда илдиз тизимининг жойлашиши ва ривожланиши унинг уланган пайвандтагларига ҳамда тупроқ унумдорлигига боғлиқ. Илдиз тизимининг ривожланишига мевали дарахтларнинг тури ва нав хусусиятлари ҳамда ташқи муҳит шароитларига ҳам боғлиқ.
Мевали дарахтларнинг илдиз тизими ва унинг ер устки қисмини тегишли ўзаро узвий боғлиқлиги мавжуд. Мевали дарахтларнинг илдиз тизими қанча ривожланган бўлса унинг шох-шаббалари ҳам яхши ривожланади ва мўл ҳосил яратиш учун замин пайдо
қилади.
Манба: Р.Юнусов, К.Умаров, Б.Каримов-Боғдорчилик