Мевали дарахтларнинг тешикчали доғланиш касаллиги

Ушбу замбуруғ касаллиги дарахт куртаклари, барглари, новдалари, ҳамда ўрик ва шафтоли меваларини зарарлайди. Касаллик билан зарарланган баргларда думалоқ шаклдаги тешиклар пайдо бўлади. Мевалардаги доғлар, гарчанд улар утки қатламида бўлсада, уларнинг кўриниши ва бозоргирлигини (сифатини) бузади. Ўрик мевасининг зарарланган куртакларида касаллик унчалик кўзга ташланмайди, аммо шафтоли меваси куртакларида бу бироз суюқлик оқиб чиқиши билан намоён бўлиши мумкин. Касаллик туфайли шафтоли куртаклари ўрикникига қараганда кўпроқ нобуд бўлади.

Ҳаёт цикли

Зарарланган куртак
ва ундан чиқаетган
елим — Clark Jack Kelly

Бу замбуруғ зарарланган куртаклар ва ёш новдалардан чиқаётган суюқликларда қишлайди. Куз ва қиш фаслининг ёмғирли, нам ҳавосида зарарланган жойлардан споралар ажралиб чиқади ва шу споралар ҳаво орқали тарқалиб соғлом тўқималарни зарарлайди. Шу йўсинда янги куртаклар ва новдалар касалланади. Баҳорда зарарланган куртак ва новдалардаги споралар янги ривожланаётган баргларга ўтади. Дарахт барглари, куртаклари ва новдаларида ривожланган споралар баҳор оҳирида меваларни ҳам зарарлайди. Мевадаги касаллик ўзидан споралар ажратиб чиқармайди. Касалланган меваларнинг устида дастлаб қизғиш доғлар пайдо бўлади, кейинчалик эса улар қизғиш-жигарранг тусга киради. Вақт ўтиб бу доғлар дағал ва қаттиқ бўлиб қолади. Барглар устидаги доғларнинг эса дастлаб маркази оч ва атрофи жигарранг бўлади. Агар эътибр бериб қарайдиган бўлсангиз, барг доғларининг марказида бир қанча қора доғларни кўришингиз мумкин. Бу доғлар спорадоксия деб номланиб улардан споралар чиқади. Вақт ўтиши билан бу спорадоксиялар барглардан ажралади ва улар ўрнида доғли тешиклар тешиклар ҳосил бўлади (касалликнинг инглизча номи мана шундан олинган). Касаллик ҳаво ҳарорати 4-30Сгача бўлганда ва нам об-ҳаво шароитида ривожланиб тарқалади. Ҳаво исиб ва қуриб бориши билан касаллик ривожланишдан тўхтайди, аммо замбуруғ вируси зарарланган куртак ичида ва новдалардаги суюқликларда жон сақлайди ва кузнинг нам об-ҳаво ҳароратида яна ривожланишни бошлайди. Споралар узоқ муддат яшаши мумукин, ҳатто бир неча ой қуруқ ҳаво шароитида ҳа.

Қарши кураш чоралари

  1. Ҳар йили мунтазам равишда дарахтларингизни буталанг (ёзда ҳосил йиғиштириб олингиндан сўнг, агар айниқса бактериал рак сизнинг худудингизда муаммо бўлса), бу дарахтлар ичига етарлича қуёш нури ва шамол киришини таъминлайди. Чунки қуёш нури ва шамол дарахтлар ичида намлик туриб қолиши ва бу билан касаллик ривожланиши олдини олади. Бу касаллик буталанмаган дарахтлар ёки дарахтнинг хаво кам айланадиган ва куёш нури етарлича тушмайдиган пастки қисмларига қаттиқ хавф солади.. Касаллик тарқалиши олдини олиш учун асбоб-ускуналарингизни хлорли сувда (10% ли эритма) дизинфекция килинг ва зарарланган дарахт шохларини ёқиб юборинг.
  2. Кузда барглар тахминан 50-70% тўкилганда дарахтларга 3% Бордо суюқлигини сепинг (10 литр сувга 300грамм мисли купароси ва 300грамм оҳак/гипс). Бу ишни куз/эрта қиш ёмғирли кунлари келишидан олдин амалга ошириш муҳим аҳамиятга эга.. чунки Бордо суюқлиги куртаклар ва ёш новдаларни споралар орқали зарарланишдан ҳимоялайди.
  3. Баҳорда нам ҳаво шароитида куртаклар очилишидан олдин (3%) ва гул барглар тўкилгандан сўнг (1%) Бордо суюқлигини, ундан сўнг эса 10-14 кун ичида Хлорикс меди (4-8кг/га) ёки мис сульфати (10-15кг/га, 1%ли эритма — 10литр сувга 100грамм) ҳар 10 кунда (3-4 марта) сепинг. Агар апрел ва май ойларида қуруқ об-ҳаво шароити бўлса, камроқ сепиш тавсия этилади.​

Баъзи маълумотлар “Integrated Pest Management for Stone Fruits”. китобидан Нашр 3389 (Окланд:Калифорния Университети Қишлоқ Хўжалиги ва Табиат Ресурслари Факультети, 1999 125-7 бет олинди. mevazor.uz

Дўстларингизга ҳам улашинг!