МИНЕРАЛ ЎҒИТЛАР ВА УЛАРНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ

Ҳамма ўғитлар иккита асосий гуруҳга бўлинади:
1. Органик ўғитлар
2. Минерал ўғитлар
Бундан ташқари ишлаб чиқарилишига қараб саноатда ишлаб чиқарилган
ўғитларга ва маҳаллий ўғитларга бўлинади.
Қўлланилаётган минерал ўғитларнинг самарадорлигини ошириш учун,
сақлашни тўғри ташкил этиш учун, уларни бир жойдан бошқа жойга олиб боришда
исрофгарчиликнинг олдини олиш учун минерал ўғитларнинг ўзларига хос физик,
кимёвий ва механик хусусиятларни билиш лозим.
Бундай хусусиятлар жумласига минерал ўғитларнинг сувда эрувчанлиги,
гигроскопиклиги, муштлашиб қолиши, намлиги, донадорлик таркиби, шунингдек
доначаларнинг мустаҳкамлиги ва бошқалар киради.
Минерал ўғитларни сақлашда уларнинг зичланишини, оловга ва портлашга
хавфли ёкислотали хавфли эмаслигини, аммиак ажралиб туриши каби бир қатор
хусусиятларни билиш лозим.
Минерал ўғитларнинг намлиги.
Минерал ўғитларнинг намлиги ГОСТ ва техник шартларда кўрсатилган
кўрсаткичлардан юқори бўлмаслиги керак. Аммонийли – азотли ўғитларнинг намлиги
0,2-0,6 % дан ошмаслиши лозим, аммоний нитратли ва амидли ўғитларларнинг эса 0,2-
0,3 %, нитратли ўғитларники 1-2 %, калиций нитратники эса 14 % дан ошмаслиги лозим.
Сувда эрувчан фосфорли ўғитларнинг максимал намлиги 3-5% , сувда эримайдиган фосфорли ўғитинг 1,5-2% дан 8%гача бўлиши керак, калийли ўғитлар
учун 1-4% дан 5-6 % гача бўлади, оҳак цнининг намлиги 1,5-4% дан ошмаслиги
лозим.

Гигроскопиклиги. Минерал ўғитларнинг характерли хусусиятларидан бири бу
ҳаводаги намликни ўзига ютишидир. Гигроскопиклик 10 баллик систма билан
баҳоланади.
Кучли гигроскопик ўғитларга калций нитрат киради, унинг гигроскопиклиги 9,5
га, аммиакли селитраники 9,3 га, мочевина 3,6 га, донадор қўш суперфосфатники 4,7
га тенгдир. Юқори гигроскопиклик ўғитларни қовуштиради, доначаларнинг
мустаҳкамлиги камаяди. Соқилувчанлиги камаяди. Минерал ўғитларнинг бир жойдан иккинчи жойга олиб бориш учун уларнинг гигроскопиклиги 3 баллга тенг бўлиши ва
ундан паст бўлиши керак. 4-6 баллга тенг гигроскопикликка эга бўлган ўғитларни
битум шимдирилган қабат қатламли қоғоз қопларда ёкислотали полиетилен қопларда
ташилади. Гигроскопиклиги 7-10 га тенг ўғитларни фақат герметик идишларда сақланиши лозим (полиетилен).
Муштлашиб қотиб қолиши.
Минерал ўғитларнинг бу хусусиятлари бир қатор омилларга боғлиқ. Унинг
намлигига гигроскопиклигига, донадорлик таркибига, сақланиш шароитлари ва вақтига
боғлиқ. Ўғитларнинг бу хоссаси 7 баллик система бўйича баҳоланади.
Кучли муштлашиб қоладиган ўғитларга 0,2 -1 мм ўлчамли фракциядаги
карбомид оддий толқон суперфосфат киради 7 балл, донадор аммонийлашган
суперфосфат, калий хлорид ва силвинид 6 баллга тенг. Карбонид 1-2, сулфат аммоний 2-3, аммиакли селитра 2-4.
Амалда калий сулфат, калий магнизия ўғитларни муштлашиб қолмайди.
Сочилувчанлик. Минерал ўғитларнинг бу хусусиятлари биирнчи навбатда унинг
донадорлик таркибига, харакатчанлигига, доналарнинг мустаҳкамлигига боғлиқ.
Минерал ўғитларнинг бу хоссалари 12 балли системада баҳоланади. Минерал
ўғитларнинг бу хусусиятлари уларнинг хар хил механизмлари билан ерга сепадиган
пайтда экин майдонлари юзасига бир текисда сочилиб тушишида муҳим аҳамиятга эга.
Донадорлик таркиби. Бу ўғитлар донадорликнинг ўлчами бўлиб хар хил
ўлчамдаги элакдан ўтказиш йўли билан аниқланади. Ҳар хил фракцияларнинг фоиз
миқдори ўғитларнинг қотиб қолиши ва сочилувчанлигига таосир қилади. Бир хил
ўлчамга эга бўлган ўғитларни механизмлар билан ерга сепилганда агрегатнинг
қамров кенглигига мос равишда тушади.
Доначаларнинг мустаҳкамлиги. Бу минерал ўғитларнинг намлигига
доначаларнинг ўлчами ва шаклига боғлиқ. Доначаларнинг мустаҳкамлигини
муҳаник усулда катта куч билан сингириш ёкислотали парчалаш билан махсус
мосламаларда олиб борилади.

“Агрокимё фанидан маризалар матни” Урганч-2010