Мош экинг: харажати оз, даромади соз

Алмашлаб экиш тизимида мош яхши ўтмишдош экин ҳисобланади. Мош бошоқли дон ва сабзавот ҳамда бошқа ҳам қатор экинлардан кейин такрорий экин сифатида ишлатилиши мақсадга мувофиқдир. Мош экини деярли барча ўзидан кейин етиштириладиган экинларнинг ҳосилини оширади ва барча қишлоқ хўжалик экинлари билан яхши уйғунлашади.

Ҳозирги кунда Ўзбекистонда фермерлар томонидан Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти Бутун-жахон Сабзавотчилик Маркази билан ҳамкорликда яратилган янги навларни етиштиришни афзал кўрмоқдалар.

Мошнинг «Дурдона», «Зилола», «Маржон» ва «Турон» каби янги навлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида етиштириш учун тавсия этилган қишлоқ хўжалик экинларининг Давлат реестрига киритилган. Бу навлар баҳорги ва ёзги экиш мавсумларида экишга яроқли бўлиб, уларданюқори ҳосил олиш мумкин. Улар индустриал типидаги навлар бўлиб, механизация усулида ҳосилни йиғишга яроқлидир.

Мошдан озиқ-овқат хилма-хиллиги учун турли таомлар таёрлаш мумкин. Асосий ва такрорий экин сифатида мошни етиштириш экинлар диверсификациясига ёрдам беради ва қисқа давр ичида даромад келтиради. Мош озиқ-овқат ишлаб чиқариш саноатини ривожлантириш, фермерларнинг даромадини ва аҳолининг фаровонлигини ошириш учун маҳаллий бозор ва экспорт потенциалига йўналтирилган истиқболга эгадир.

Мош (Phaseolus aureus Piper. ва охирги классификация бўйича Vigna radiata (L.) Wilczek) кенг дунёда тарқалган экин бўлиб, у озуқа учун қимматли экин ҳисобланади. Мош донида 24,8% оқсил, 1% мой, 3,5-4,5% клетчатка, 4,5-5,5% кул, 62 -65% углеводлар, 50,4% карбон сувлари, 1,5% мойли кислоталар мавжуд.

Мош тупроқ унумдорлигини яхшилайди, унинг илдизларида вегетация давомида азот йиғувчи бактериялар тўпланади. Вегетация даврида об-ҳавонинг қулай шароитларида у гектарига 200 кг. миқдоригача азот тўплаши мумкин. Шунинг учун мош илдизларини ерда қолдириб ерни ҳайдаш тавсия этилади.

Мош қурғоқчиликка чидамли, ресурстежамкор экин. Уни етиштиришда катта харажат талаб этилмайди. Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти, такрорий экин сифатида тавсия этаётган мошнинг тўртта истиқболли навларининг қисқача таснифи:

                                  1.«ДУРДОНА»нави Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти олимлари томонидан яратилган ва 2011 йилдаДавлат реестрига киритилган.

Тезпишар нав (70 кун). Тезпишарлиги жиҳатидан республикада навнинг аналоглари йўқ. Нав иссиққа ва касалликларга чидамли, ўрта шўрланган ерларда етиштириш учун мос.

Ўсимлик тик ўсувчан, ярим тарвақайлаганпоягаэгабўлиб, бўйи 50-60 см. Поясида 30 дона ва ундан ортиқ дуккаклар шаклланади. Ҳар бир дуккакда 8-9 дона уруғ мавжуд. 1000 дона уруғ вазни 60 гр., дони тўқ зайтун ранг тусда.

Дуккаклари поясининг устки қисмида шаклланиши терим жараёнини енгиллаштиради.  Дуккакларининг биринчи йиғими майсаларнинг пайдо бўлгандан 40-45 кундан сўнг амалга ошириш мумкин. Ўсимликдаги дуккалар далада чатнаб кетмайди. Шу муносабат билан ҳосил йиғими дуккакларининг тўлиқ етилиши даврида амалга оширилади. Ўсимликдаги етилган дуккаклари тўқ жигарранг ёки қора тусда бўлади.

Интенсив типдаги нав, комбайнда йиғиш учун яроқлидир. Хосилдорлиги-21,0 22,0 — ц/га.

                                  2. «ЗИЛОЛА» нави Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти олимлари томонидан яратилган ва 2008 йилда Давлат реестрига киритилган.

Нав иссиққа ва касалликларга чидамли, ўрта шўрланган ерларда етиштириш учун мос.

Вегетация даври 95 кун.Ўсимлик тик ўсувчан, бўйи 60-65 см, поясида 35 дона ва ундан ортиқ дуккакларни шакллантиради. Ҳар бир дуккакда 10-12 дона уруғ шакллананади. 1000 дона уруғ вазни 72 гр., дони тўқ зайтун ранг тусда.

Дукаклари поясининг устки қисмида шаклланиши терим жараёнини енгиллаштиради.

 

Дуккакларининг биринчи йиғими майсаларнинг пайдо бўлгандан 60-63 кундан сўнг амалга ошириш мумкин. Ўсимликдаги дуккалари далада чатнаб кетмайди. Шу муносабат билан ҳосил йиғими дуккакларининг тўлиқ етилиши даврида амалга оширилади. Ўсимликда пишган дуккаклар тўқ жигарранг ёки қора тусда бўлади.

Интенсив типдаги нав, комбайнда йиғиш учун яроқлидир. Ҳосилдорлиги- 25,5-27,0 ц/га.

                                     3.«МАРЖОН»нави Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти олимлари томонидан яра-тилган ва 2008 йилда давлат реестрига киритилган.

Нав иссиққа ва касалликларга чидамли, ўрта шўрланган ерларда етиштириш учун мос. Вегетация даври 95 кун. Ўсимлик тик ўсувчан, бўйи 60-65 см., поясида 35 дона ва ундан ортиқ дуккаклар шаклланади. Ҳар бир дуккакда 10-12 дона уруғ шаклланади. 1000 дона уруғ вазни- 82 гр., дони зайтунранг тусда, ялтироқ.

Дукаклари поясининг устки қисмида шаклланиши терим жараёнини енгиллаштиради.

Дуккакларининг биринчи йиғими майсаларнинг пайдо бўлгандан 60-63 кундан сўнг амалга ошириш мумкин. Ўсимликдаги дуккалари далада чатнаб кет-майди. Ўсимликдаетилгандуккакларисариқтусдабўлади.

Интенсив типдаги нав, комбайнда йиғиш учун яроқлидир. Ҳосилдорлиги 25,5-28,0 ц/га.

                                     4. «ТУРОН» нави Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти олимлари томонидан яратилган ва 2012 йилда давлат реестрига киритилган.

Нав иссиққа ва касалликларга чидамли, ўрта шўрланган ерларда етиштириш учун мос. Ўртапишар нав. Вегетация даври 100 кун. Ўсимлик тик ўсувчан, бўйи 70-75 см, 40 ва ундан ортиқ дуккаклар шаклланади. Ҳар бир дуккакда 12-14 дона уруғ мавжуд. 1000 дона уруғ вазни 85 гр., дони тўқ зайтун-ранг тусда.

Дукаклари поясининг устки қисмида шаклланиши терим жараёнини енгиллаштиради.

 

Дуккакларининг биринчи йиғими майсаларнинг пайдо бўлгандан 65 кундан сўнг амалга ошириш мумкин. Ўсимликдаги дуккалари далада чатнаб кетмайди. Шу муносабат билан ҳосил йиғими дуккакларининг тўлиқ етилиши даврида амалга оширилади. Ўсимликда пишган дуккаклар тўқ жигаррангли ёки қорарангли.

Интенсив типдаги нав, комбайнда йиғиш учун яроқлидир. Ҳосилдорлиги 30,0- 32,0 ц/га.

Абдумухторов САРДОРБЕК, ЎГРИТИ матбуот котиби.
Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти  илмий-ишлаб чиқариш маркази
Матбуот котиби. iim.uz
Дўстларингизга ҳам улашинг!