Мош экининиг касалликлар

Илдиз фузариоз қуруқ чириши. Янги униб чиққан ниҳолларнинг ўқ илдизларида оч-қўнғир, сўнгра қизғиш-қўнғир ва ниҳоят қўнғир доғлар, сўнгра илдиз бўйлаб чат-нашлар пайдо бўлади, илдиз нобуд бўлади ва ўсимлик сўлиб қуриб қолади.

Ун-шудринг касаллиги. Ўсимликларнинг барча ер устки қисмларини зарарлайди ва уларнинг устида ун пуркаганга ўхшаш оқ, сўнгра кулранг тус олувчи қатлам ривожланади. Ун-шудринг ҳаво харо-рати 20-250С ва намлиги 70-80% бўлган шароитда кучли ривожланади. Бу касаллик оқибатида 30-40% ҳосил йўқолиши мумкин.


Мош мозаикаси. Хавфли вирус ка-саллиги бўлиб, у мош дони ҳосилини 55-70%га, кўк массасини эса 30-65%га камайтиради. Зарарланган барглар то-мирлари атрофида қорамтир хошия пайдо бўлиб, барг четлари букилади. Сўнгра баргларда яққол кўзга ташла-нувчи мозаика ривожланиб, улар кучли ғижимланган шакл олади. Ўсимлик бўйи пасаяди ва ривожланишдан орқада қолади.

Муалифлар: Мавлянова Р.Ф. ва бошқалар (2018). Мош етиштириш технологияси.

Дўстларингизга ҳам улашинг!