Мош экиш схемаси, миқдори ва муддатлари

Эгат оралиғи 60-70 см, бир қаторда ўсимликлар оралиғи 15 см холатда экилади. Экиш миқдори навига қараб ўртача 16 кг гектарига (195-260 минг ўсим./га) ташкил қилади.

Агар 90 см эгат оралигида икки қаторда экилганда, ўсимликлар оралиғи 15 см ва уруғ экиш миқдори 30 кг гектарига (400 минг ўсим./га) ташкил қилади.

Эртапишар «Дурдона» нави ўсимликлари юқори қўчат қалинлигига чидамлидир. Қалин экилишига қараб сарфланадиган уруғ миқдори 30 кг гектарига ташкил қилади. Экиш схемаси: 70 см . икки қаторда, қатор оралиғи- 15-20 см, ўсимликлар оралиғи 15 см бўлади. Катта майдонларда мош дон сеялкалари ёрда-мида, кичик майдонларда эса қўлда теша билан экила-ди. Уруғларни экиш чуқурлиги 3-5 см бўлиши лозим.

Республика минтакалари бўйича мош экиш муддатлари ва схемалари

Нав гурухлари Минтакалар номи
шимолий марказий жанубий
Баҳорги экиш муддати:
Эртапишар навлар 25 апрель 10-20 апрель 10 апрель
Ўртапишар навлар 25 апрель 10-20 апрель 10 апрель

Ёзги (такрорий) экиш муддати:

Эртапишар навлар 15-25 июнь 15-30 июнь 20-30 июнь
Ўртапишар навлар 15-25 июнь 15-30 июнь 20-30 июнь

Экиш схемаси (60-70 см, бир қаторлик):

Эртапишар навлар 60-70 х 15 60-70 х 15 60-70 х 15
Ўртапишар навлар 60-70 х 20 60-70 х 20 60-70 х 20

Экиш схемаси (90 см, икки қаторлик):

Эртапишар навлар 90 х 15/2 90 х 15/2 90 х 15/2
Ўртапишар навлар 90 х 20/2 90 х 20/2 90 х 20/2

 

Гербицидлар

Мош экилган далада ўтлардан тозалаш учун дук-какли-дон экинлари учун қўлланиладиган гербицид-лардан фойдаланиш мумкин. Мош экилгандан сўнг 2-3 кун ичида тупроққа ёки 2 -3 барг чиқарганда бир йиллик ва кўп йиллик бегона ўтларга қарши Фюзилад супер 12,5% эм.к. гербицидини 0,4-0,6 литр гектарига қўллаш мумкин.

Ишлов бериш

Вегетация даврида кичик майдонларда қатор оралиғини қўлда 1-2 марта чопиқ ва каттароқ майдонларда эса 1-2 марта техника ёрдамида ўғитларни солишдан ва суғоришдан олдин культивация қилиш талаб этилади.

Дўстларингизга ҳам улашинг!