Мош экиш схемаси ва миқдори

Эгат оралиғи 60-70 см, бир қаторда ўсимликлар оралиғи 15 см холатда экилади. Экиш миқдори навига қараб ўртача 16 кг гектарига (195-260 минг ўсим./га) ташкил қилади. Агар 90 см эгат оралигида икки қаторда экилганда, ўсимликлар оралиғи 15 см ва уруғ экиш миқдори 30 кг гектарига (400 минг ўсим./га) ташкил қилади. Эртапишар «Дурдона» нави ўсимликлари юқори қўчат қалинлигига чидамлидир. Қалин экилишига қараб сарфланадиган уруғ миқдори 30 кг гектарига ташкил қилади. Экиш схемаси: 70 см. икки қаторда, қатор оралиғи- 15-20 см, ўсимликлар оралиғи 15 см бўлади. Катта майдонларда мош дон сеялкалари ёрда-мида, кичик майдонларда эса қўлда теша билан экилади. Уруғларни экиш чуқурлиги 3-5 см бўлиши лозим.

 

Дўстларингизга ҳам улашинг!