Мош ҳақида керакли маълумотлар

Мош (Phaseolus aureus Piper. ва оҳирги классификация бўйича Vigna radiata (L.) Wilczek) кенг дунёда тарқалган экин бўлиб, у озуқа учун қимматли экин ҳисобланади. Мош донида 24,8% оқсил, 1% мой, 3,5-4,5% клетчатка, 4,5-5,5% кул и 62 -65% углево-длар, 50,4% карбон сувлари, 1,5% мойли кислоталар, А, В1,В2 , В3, В6 , В9, С, Е, К дармон дорилари, натрий, фосфор, калий, магний, тнир, мис, руҳ минерал мод-далари ва антиоксидантлар мавжуд.

Мош тупроқ унумдорлигини яхшилайди, унинг ил-дизларида вегетация давомида азот йиғувчи бактерия-лар тўпланади. Вегетация даврида об-ҳавонинг қулай шароитларида у гектарига 200 кг миқдоригача азот тўплаши мумкин. Шунинг учун мош илдизларини ер-да қолдириб ерни ҳайдаш тавсия этилади.

Мош қурғоқчиликка чидамли, ресурстежамкор экин, уни етиштиришда катта харажат талаб этилмай-ди.

 

Алмашлаб экиш тизимида мош яхши ўтмишдош экин ҳисобланади. Мош бошоқли дон ва сабзавот ҳамда бошқа ҳам қатор экинлардан кейин такрорий экин сифатида ишлатилиши мақсадга мувофиқдир. Мош экини деярли барча ўзидан кейин етиштирилади-ган экинларнинг ҳосилини оширади ва барча қишлоқ хўжалик экинлари билан яхши уйғунлашади.

Ҳозирги кунда Ўзбекистонда фермерлар томонидан Ўсимликшунослик илмий-тадқиқот институти Бутун-жахон Сабзавотчилик Маркази билан ҳамкорликда яратилган янги навларни етиштиришни афзал кўрмоқдалар.

 

Мошнинг «Дурдона», «Зилола», «Маржон» ва «Ту-рон» янги навлари Ўзбекистон Республикаси худудида етиштириш учун тавсия этилган қишлоқ хўжалик экинларининг Давлат реестрига киритилган.

Бу навлар баҳорги ва ёзги экиш мавсумларида экишга яроқли бўлиб, уларданюқори ҳосил олиш мум-кин. Улар индустриал типидаги навлар бўлиб, механи-зация усулида ҳосилни йиғишга яроқлидир.

Мошдан озиқ-овқат хилма-хиллиги учун турли та-омлар таёрлаш мумкин. Асосий ва такрорий экин си-фатида мошни етиштириш экинлар диверсификация-сига ёрдам беради ва қисқа давр ичида даромад келти-ради. Мош ишлаб чиқиш саноатини ривожлантириш фермерларнинг даромадини ва аҳолининг фаровонли-гини ошириш учун маҳаллий бозор ва экспорт потен-циалига йўналтирилган истиқболга эгадир.