Мошнинг «Дурдона» нави ҳақида батафсил

Нав Ўсимликшунослик ил-мий тадқиқот институти олимлари томонидан яратил-ган ва 2011 йилда Давлат рее-стрига киритилган.

Тезпишар   нав        (70        кун).

Тезпишарлиги жиҳатидан республикада навнинг аналог-лари йўқ.

Нав иссиққа ва касалликларга чидамли, ўрта шўрланган ерларда етиштириш учун мос.

Ўсимлик тик ўсувчан, ярим тарвақайлаган пояга эга бўлиб, бўйи 50-60 см. Поясида 30 дона ва ундан ортиқ дуккаклар шаклланади. Хар бир дуккакда 8-9 дона уруғ мавжуд. 1000 дона уруғ вазни- 60 г. Дони тўқ зайтунранг тусда.

Дуккаклари поясининг устки қисмида шаклланиши терим жараёнини енгиллаштиради.

Дуккакларининг биринчи йиғими майсаларнинг пайдо бўлгандан 40-45 кундан сўнг амалга ошириш мумкин. Ўсимликдаги дуккалар далада чатнаб кет-майди, шу муносабат билан хосил йиғими дуккакла-рининг тўлиқ етилиши даврида амалга оширилади. Ўсимликдаги етилган дуккаклари тўқ жигарранг ёки қора тусда бўлади.

Интенсив типдаги нав, комбайнда йиғиш учун яроқлидир. Хосилдорлиги-21,0 22,0 — ц/га.

Манба: МОШ ЕТИШТИРИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ Мавлянова Р.Ф., Сулаймонов Б.А., Болтаев Б.С., Мансуров Х.Г., Кенжабаев Ш.М

Дўстларингизга ҳам улашинг!