МОШНИНГ «МАРЖОН»НАВИ ҲАҚИДА

Нав Ўсимликшунослик илмий тадқиқот институти олимлари томонидан яра-тилган ва 2008 йилда давлат реестрига киритилган.

Нав иссиққа ва касалликларга чидамли, ўрта шўрланган ерларда етиштириш учун мос.

Вегетация даври 95 кун. Ўсимлик тик ўсувчан, бўйи 60-65 см, поясида 35 дона ва ундан ортиқ дуккаклар шаклланади. Хар бир дуккакда 10-12 дона уруғ шакл-ланади. 1000 дона уруғ вазни- 82 г. Дони зайтунранг тусда, ялтироқ.

Дукаклари поясининг устки қисмида шаклланиши терим жараёнини енгиллаштиради.

Дуккакларининг биринчи йиғими майсаларнинг пайдо бўлгандан 60-63 кундан сўнг амалга ошириш мумкин. Ўсимликдаги дуккалари далада чатнаб кет-майди, шу муносабат билан хосил йиғими дуккакла-рининг тўлиқ етилиши даврида амалга оширилади. Ўсимликда етилган дуккаклари сариқ тусда бўлади.

Интенсив типдаги нав, комбайнда йиғиш учун яроқлидир. Хосилдорлиги 25,5-28,0 ц/га.

Дўстларингизга ҳам улашинг!