Мошнинг қаҳрабо нави

Қаҳрабо нав-Ўзбекистон шоличилик илмий-тадқиқот институтининг селекцион нави. Муаллифлар: Салтас М.М.,Рахманов А., Сиримов А. 2005 йилдан республика бўйича суғориладиган ерларда Давлат реестрига киритилган. Ботаник тури-«mung bean». Ўсув
даври 90-95 кун. Ўсимлик бўйи 70-75 см. Шоҳлар сони 4- 6 та, бир ўсимликдаги дуккак сони –50-60 та, бир дуккакдаги дон сон 8-10 та. 1000 дона уруғ оғирлиги 55- 60 г. Дон таркибида оқсил 28-30%, поя кўриниши штампали, гули сариқ, эртапишар нав. Дони тўкилишга, касалликларга чидамли ва механизация ёрдамида йиғиштириб олишга мўлжалланган. Ҳосилдорлиги. 18-20 ц/га. Бу янги навни дон олиш, кўк поя олиш учун асосий ҳамда буғдойдан кейин такрорий экин сифатида анғизга экиш тавсия этилади.
Дуккакларининг биринчи йиғими майсаларнинг пайдо бўлгандан 40-45 кундан сўнг амалга ошириш мумкин. Ўсимликдаги дуккаклар далада чатнаб кетмайди, шу муносабат билан ҳосил йиғими дуккакларининг тўлиқ етилиши даврида амалга оширилади. Ўсимликдаги етилган дуккаклари тўқ жигарранг ёки қора тусда
бўлади.