МОШНИНГ «ТУРОН» НАВИ ҲАҚИДА

Нав Ўсимликшунослик илмий тадқиқот институти олимлари томонидан яратил-ган ва 2012 йилда давлат реестрига киритилган.

Нав иссиққа ва касалликларга чидамли, ўрта шўрланган ерларда етиштириш учун мос.

Ўртапишар нав. Вегетация даври 100 кун. Ўсимлик тик ўсувчан, бўйи 70-75 см, 40 ва ундан ортиқ дуккак-лар шаклланади. Хар бир дуккакда 12-14 дона уруғ мавжуд. 1000 дона уруғ вазни- 85 г. Дони тўқ зайтун-ранг тусда.

Дукаклари поясининг устки қисмида шаклланиши терим жараёнини енгиллаштиради.

Дуккакларининг биринчи йиғими майсаларнинг пайдо бўлгандан 65 кундан сўнг амалга ошириш мум-кин. Ўсимликдаги дуккалари далада чатнаб кетмайди, шу муносабат билан хосил йиғими дуккакларининг тўлиқ етилиши даврида амалга оширилади. Ўсимликда пишган дуккаклар тўқ жигар рангли ёки қора рангли.

Интенсив типдаги нав, комбайнда йиғиш учун яроқлидир. Хосилдорлиги 30,0- 32,0 ц/га.

Дўстларингизга ҳам улашинг!