МОШНИНГ «ЗИЛОЛА» НАВИ ҲАҚИДА

Нав Ўсимликшунослик ил-мий тадқиқот институти олимлари томонидан яратил-ган ва 2008 йилда Давлат рее-стрига киритилган.

Нав иссиққа ва касалликларга чидамли, ўрта шўрланган ерларда етиштириш учун мос.

Вегетация даври 95 кун.

Ўсимлик тик ўсувчан, бўйи 60-65 см, поясида 35 дона ва ундан ортиқ дуккаклар шакллантиради. Хар бир дуккакда 10-12 дона уруғ шакллананади. 1000 до-на уруғ вазни- 72 г. Дони тўқ зайтунранг тусда.

Дукаклари поясининг устки қисмида шаклланиши терим жараёнини енгиллаштиради.

Дуккакларининг биринчи йиғими майсаларнинг пайдо бўлгандан 60-63 кундан сўнг амалга ошириш мумкин. Ўсимликдаги дуккалари далада чатнаб кет-майди, шу муносабат билан хосил йиғими дуккакла-рининг тўлиқ етилиши даврида амалга оширилади. Ўсимликда пишган дуккаклар тўқ жигарранг ёки қора тусда бўлади.

Интенсив типдаги нав , комбайнда йиғиш учун яроқлидир. Хосилдорлиги- 25,5-27,0 ц/га.

Дўстларингизга ҳам улашинг!